foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси лидери партияда фаолият олиб бораётган рахбар ҳодимлар ва “Осиё ёшлар конференцияси”да фаол қатнашиб экология йўналиши бўйича фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда экологик вазиятга ёшларнинг муносабати қандай? улар ватанимизнинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича қандай амалий ишлар олиб бориш зарур? Ва шу каби саволлар ҳамда ўзларининг фикр мулоҳазалари, ғоялари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спекири ўринбосари Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Б.Б.Алиханов очиб берди. 

Хозирги кунда мамлакатимизда амалга оширалаётган ислоҳатлар бугунги кунда ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш,  экологик барқарорликни таъминлашда ёшлар улкан куч бўлиб хизмат қилиши ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад вазифалари партия олдида турган улкан ишларни амалга оширишда ёшларнинг роли катта аҳамиятга эга эканлиги ҳусусида сўз олиб борилди. 

Учрашув қизғин савол жавоб ва бахс мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида ёшлар экологик вазиятни яхшилаш экологик муаммоларни бартараф этишда ва ушбу йўналишда Ўзбекистон Экологик партияси билан биргаликда елкадош бўлишни мақсад қилдилар.

Якунда барча ёшлар “Биз келажак учун жавобгармиз”  “Биз Ўзбекистон Экологик партияси учун”  “Биз Ўзбекистон Экологик партиясини танлаймиз”  деган шиорлар остида ўз ҳохишларига кўра партия сафига қабул қилинди ва шу қаторда айрим ёшлар жойларда жамотчи инспектор бўлиш истагини билдиришди ва уларга партияга аъзолик гувоҳномалари ҳамда жамотчи инспектори гувоҳномалари тантанали равишда тоширилди.

Экопартия матбуот хизмати


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти