foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Андижон Давлат университетида Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши томонидан “САЙЛОВЛАР: ҒАЛАБА СТРАТЕГИЯСИ ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни ташкил қилишда – Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳамда Андижон давлат Университети яқиндан ҳамкорлик қилдилар.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати С.Абдубақиев, ФЖШМҚМИ Андижон ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Ф.Атаханов, Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаш аъзолари, партия шаҳар ва туман ташкилоти Кенгаш раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир авввалида тадбир иштирокчилари ва мехмонларига Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси Наврўзбек Юсупов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Сиддиқжон  Абдубақиевлар томонидан “САЙЛОВЛАР: ҒАЛАБА СТРАТЕГИЯСИ ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилишидан мақсад таништирилиб “МУНОСАБАТ” кўрсатуви намойиш этилди.

Сўнгра, семинар дастурида белгиланган маърузалар юзасидан соҳанинг етук мутахассисилари томонидан маълумотлар бериб ўтилди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодекси тўғрисида” С.Абдубақиев - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, “Партия ва номзодлар имижини шакллантириш” мавзуси юзасидан Н.Юсупов - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси, “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда бўлиб ўтган сайловлардаги камчилик ва ютуқлар ҳамда ҳалқаро кузатувчилар томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар таҳлили” мавзусида Ф.Атаханов – ФЖШМҚМИ Андижон ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси, “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш” номли мавзу бўйича Ш.Суяров - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши бош мутахассиси, “Сиёсий партияларнинг Сайлов кампанияси. Сайлов кампаниясининг стратегиясини ишлаб чикиш” мавсусида А.Узакджанов - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси ўринбосари,  “Сайлов жараёнларида қўлланиладиган сиёсий технологиялар” мавзуси бўйича  Н.Юсупов - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси тўлиқ маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг, семинар-тренинг иштирокчиларини гуруҳларга бўлинган ҳолда мавзулар юзасидан амалий машғулотлар ташкил этилди.

Тадбир якунида маърузалар юзасидан мунозара ва дебатлар олиб борилди.

Иштирокчилар мавзулар юзасидан берилган саволларга ташкилотчилар томонидан тўлиқ жавоблар олинди.

Экопартия Андижон вилояти партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти