foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлнмаси Ўзбекистон Экологик партияси, Экопартия Тошкент вилояти партия ташкилоти билан хамкорликда «Экологик ва тиббиёт йўналишидаги ННТлар фаолияти:   ютуқ ва муаммолар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистонда мустақилликка эришган пайтдан бошлаб атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни амалга ошириш соҳасида муҳим қонуний база шаклланди. Ҳозирги вақтда миллий қонунчилик ўзида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятнинг турли аспектларини тартибга солувчи 20дан ортиқ қонунлар ва 130 тадан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мужассамлаштирган.

“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги асосий қонун ҳужжати ҳисобланади. Унда экологик назоратнинг, атроф табиий муҳит ҳолати мониторингининг тизими ва вазифалари, давлат, шунингдек идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратининг мазмуни ифодаланган. Ушбу назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган органлар белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунлари ва Ер кодексида ҳам табиат объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органлар келтирилган. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги каби қонунларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш борасидаги фаолиятда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг иштирок этиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўмаклашиш бўйича ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Жамоатчилик экологик назорати –  атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш, табиатни муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга қаратилган жамоатчилик чора-тадбирлари тизимидир. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши,биринчидан, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ҳар бир фуқаронинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий заҳиралардан самарали фойдаланишда иштирок этиш ҳуқуқини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлади, иккинчидан, экологик муаммоларни бартараф этиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш жараёнига аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши самарадорлигини оширди.

Сўнгги  йилларда мамлакатимизда экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш борасида муайян тажриба орттирилди. Аммо соҳадаги вазифаларнинг миқёси ва кўлами мамлакатимиз ҳамда минтақада экологик ҳолатни соғломлаштириш муаммоларини яхлит холда ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг умуман жамиятнинг барча қатламлари саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб қилади. Соғлом атроф муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлиши лозим.

Зеро, мамлакатимиз асосий қонунида яъни конституциямизнинг 52,53-моддаларида мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундай фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги, шунингдек, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки. Ҳар бир фаслнинг, шу жумладан, кузнинг ҳам ўзига хос гўзаллиги ва таровати бор. Дарахтларнинг ерга тўкилаётган олтинранг барглари, илиқ ҳаво ва сокин ёмғирли кунлар киши дилига завқ бағишлайди. Аммо бу фаслда барглар ерга тўкилиб, хазонрезгилик бошланиши билан айрим одамлар уларни супуриб тўплашади ва ёқишади. 

    Кўпинча  атмосфера ҳавосининг ифлосланаётганидан нолиймиз. Аслида бунга мана шу ҳолатларнинг салбий таъсири катталиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.     Натижада ҳаво ифлосланади. Қуриган япроқ ёки хазонлар ёнганда ҳосил бўлган тутун таркибидан жуда кўп миқдорда углерод оксиди  ва бошқа заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бу моддалар ҳаводан нафас олаётган жамики тирик организмга, айниқса, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ўтказилган тадбир ҳам юқоридаги эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Экопартия Тошкент вилояти партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти