foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 8-9 август кунлари Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари Пойтахтимиздаги “City Palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ислом тараққиёт банки, БМТ Озиқ-овқат ташкилоти, Қурғоқчилик масалаларини тадқиқ этиш ва таълими бўйича халқаро платформа (IPDRE), АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ECFS ташкилоти ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда манфаатдор томонлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва экология муаммоларини Орол денгизи ҳавзасига инвестиция ва инновациялар учун имкониятларига айлантириш” мавзусидаги кўп тармоқли форумида иштирок этишди.

Унда Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари Тошкентнинг юқори мартабали сиёсатчилар, олимлар, экспертлар ва мутахассислардан иборат 80 нафардан ошиқ вакиллари илмий ва инновацион ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Форумда таъкидланганидек, Орол денгизининг қуриб қолгани дунёдаги энг жиддий экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Бу қурғоқчиликка ва тупроқнинг шўрланишига олиб келди. Миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир этувчи салбий оқибатлар – туз ва қум бўронлари, биологик унумдорлик ҳамда биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, экотизимнинг бузилиши, сув танқислиги ва аҳоли саломатлигининг пасайиши каби муаммолар юзага келди.

Форум иштирокчилари озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини ошириш, минтақада яшаётган одамларнинг манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича инновацион илмий, технологик ва сиёсий йўналишлар бўйича фикр ва тажриба алмашдилар. Сув ресурсларини комплекс бошқариш ва уларнинг институционал салоҳиятини яхшилаш бўйича аниқ тавсиялар муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказий Осиё (ва Мўғулистон) учун сув ресурслари ҳамда сув ва тупроқни зарарсизлантириш ва дезинфекция қилиш учун инновацион технологиялар, шунингдек, қурғоқчил ҳудудларда сув ресурсларини бошқариш бўйича маҳаллий кўникма ва амалиётларни такомиллаштириш бўйича билимларни узатиш тизимини ривожлантириш муҳим мавзу бўлади.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров кириш сўзи билан очди. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, ICBA бош директори, профессор Исмахане Элуафи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раисининг ўринбосари Борий Алихановнинг маърузалари тингланади.

– Дунёнинг кўп жойларида сув танқислиги ва ичимлик сувининг сифатсизлиги, тупроқ деградацияси, биохилма-хилликнинг кескин камайиши ҳамда иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳодисалар рўй бермоқда – деди Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ICBA халқаро маркази ҳамкорликда Оролбўйи ҳудудида инновацияларни жорий этиш ишларини йўлга қўймоқда. Жумладан, 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Мўйноқ туманида унинг филиали ташкил этилди. Марказ фаолияти учун Нукус туманида 24,34 гектар ва Мўйноқ туманида 20,3 гектар ерлар ажратилиб, экспериментал майдонларда тажрибалар ўтказилмоқда. Ушбу майдонларда 13 турдаги шўр ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар уруғлари ҳамда 24 турдаги манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.

Кўп тармоқли форумда хорижлик ва маҳаллий мутахассисларнинг “Қишлоқ хўжалиги ва экологик муаммоларни инвестиция ва инновация имкониятларига айлантиришда ICBA тажрибаси”, “Орол денгизи ҳавзасидаги шўрхок тупроқли ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ва ижтимоий барқарорликка кўмаклашувчи инновацион ёндашувлар”. “Марказий Осиёда сув ва шўрланишни бошқариш”, “Интеграция кўрсаткичлари, билим коридорлари ва потенциал эҳтиёжлар”, “Рақамли шўрланган қишлоқ хўжалиги, ва “Буғдой селекциясининг инновацион технологиялари” каби мавзудаги маърузалари муҳокама қилинди.

– Орол денгизи қуриши муносабати билан Оролбўйида экологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммоларнинг мураккаб комплекси юзага келди – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фан ва ишлаб чиқариш бўйича директори Муратбай Ғаниев. Орол фожиаси иқлимнинг кескин континентал зўравонлигини кучайтирди, ёзда қуруқлик ва иссиқликни кучайтиб, совуқ ва қаттиқ қишларни узайтирди. Натижада Оролбўйи минтақасида 40 даражадан юқори ҳароратли кунлар сони 2 баробар кўпайди. Бундан ташқари, яқинда қиш мавсумида -30 даражадан паст бўлган жуда совуқ ҳароратли кунларнинг кўпайиши кузатилди. Денгизнинг балиқ овлаш ва транспорт қиймати бутунлай йўқолди.Ўнлаб ўсимлик турлари йўқолиб кетди. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди. Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари Орол денгизининг қуриган пастки қисмидаги шўрланган ерларда экотизимни ва барқарор ҳаётни яхшилаш, шўрланган муҳитда турли муаммоларни ҳал қилиш ва инновацияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини ташкил етиш, синовларни ўтказиш учун экспериментал майдонларни яратиш, инновацион технологиялар ва ёндашувларни аниқлаш, тарғиб қилиш ва узатиш, шу жумладан агроэлезомелиорация, ўрмончилик, сув маҳсулотлари етиштириш, биоэнергетика, экинларни диверсификация қилиш, комплекс экинларни етиштириш, чорвачилик, яйловларни такомиллаштириш, қурғоқчиликни бошқариш ва оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф етиш ва Орол денгизи ҳавзасини экологик соғломлаштириш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш кабилардан иборатдир: Бугунги кунда мазкур вазифаларни амалга ошириш йўлида кўпгина ишлар қилинмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) бош директори, профессор Исмахане Элуафи Aнглашув меморандумини имзолади. Ҳужжатда ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда ҳамкорлик кўзда тутилган. Хусусан, меморандум инновацион технологиялар ва ёндашувларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш, ўсимликларни етиштиришнинг комплекс тизимларини таъминлаш, чорвачилик ва ўрмон хўжалиги, сув сектори ўртасидаги муносабатларни таъминлаш, “фермерга фермер” дастури доирасида селексия, уруғчилик, уруғ ишлаб чиқариш ва уруғларни тарқатишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишни кўзда тутади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази ва Тожикистон Республикаси фанлар академияси ҳузуридаги Фан ва янги технологияларни инновацион ривожлантириш маркази ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги ва муқобил энергия манбалари соҳаларида илмий-тадқиқот ишланмаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик Меморандуми ҳам имзоланди.

Экопартия матбуот хизмати 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти