foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 7 август куни Қашқадарё вилояти Косон тумани, Косон Педагогика КХК мажлислар залида “Экологик ва тиббиёт йуналишидаги ННТлар фаолияти: ютуқ ва муаммолар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Экологик ва тиббий йўналишдаги ННТлар, ФЖШМҚМИ вилоят ҲБ ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, вилоятда тиббий ва экологик йуналишда 30дан ортиқ ННТлар фаолиятини дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида айниқса экологик жиҳатдан ноқулой худудларда тарғибот ташвиқот ишлари янада кучайтириб олиб борилаётганлиги хақида сўз олиб борилди.

     Тиббий ва экологик йўналишда вилоятимизда 10 дан ортиқ ННТлар фаолият юритади. Улар ўз дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида айниқса, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тарғибот-ташвиқот ишларида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, овқатланиш рациони, тартиби, режимига амал қилиш, атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона, тежаб-тергаб ва самарали фойдаланиш хусусида сўз бораётгани фикримизнинг далилидир. Эътиборлиси, хоҳ вилоят маркази, хоҳ чекка ҳудудларда бўлсин табиат муҳофазаси, инсон саломатлигини сақлаш, экологик барқарорликка эришишга бағишланган, атроф муҳит мусаффолигига салбий таъсир этувчи омиллар ҳақидаги слайд ва роликлардан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишда катта аҳамият касб этмоқда.         

Бир сўз билан айтганда  тадбир юксак кўтаринки кайфиятда савол жавоб ва баҳс мунозаралар билан ўтди.  

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти