foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 9 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаЎзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастури муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокамада Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари,партиянинг сайловолди дастурини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти партия ташкилоти Кенгаши аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раҳбарлари,экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, экологлар, журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчилар томонидан қайд этилганидек, партиянинг сайловолди дастурини жамоатчилик ва эскпертлар билан ҳамкорликда муҳокама қилиш, партиянинг келгусидаги фаолиятини янада самарали бўлишида, қолаверса, сайловларда электорат ишончининг қозонишида, шунингдек, унинг тўлақонли ҳаётга тадбиқ этилишида муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар билан бир қаторда, мазкур соҳадаги вазифаларнинг кўлами мамлакатда экологик ҳолатни яхшилаш ва юзага келган муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг турли қатламларига мансуб фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлашни тақозо этади.

Бу каби юксак вазифаларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида фаолият юритаётган миллий ва хорижий жамоат ташкилотлари ва ҳаракатларининг ижобий тажрибаларини ўзлаштирган сиёсий куч – партия бажаришга қодир.Давр талабидаги воқелик сифатида жамоатчилик иродаси билан ташкил этилган Ўзбекистон Экологик партияси сиёсий ташкилот сифатида жамиятни ижтимоий гуруҳларга ажратмаган ҳолда, мамлакатимиз фуқароларининг ҳозирги ва келгуси авлодининг қулай атроф муҳит шароитида яшаши, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, уларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга ва бирлаштиришга интилади.

“Биз келажак учун жавобгармиз!” ғоясини ўзининг бош шиори ҳисоблаган Ўзбекистон Экологик партияси - табиат ва инсон саломатлиги учун қайғурадиган, ёши, жинси, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳақиқий ватанпарварлар, табиат муҳофазасига жонкуяр ва фидойилар, амалий ҳаракатлар, келажакка дадиллик билан интилаётганлар партиясидир.

Қайд этилганидек, экспертлар гуруҳи томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва тарбия, иқтисодий-ижтимоий соҳанинг барча жабҳаларини, жумладан, соҳададавлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, экологик хавфсизликнини таъминлаш, “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, экологик таълим-тарбия тизимини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш каби масалаларни қамраб олган еттита бўлимдан иборатпартиянинг сайловолди дастури тайёрланган.

Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишга кўмаклашиш, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг “Яшил белбоғ” дастурининг  қабул қилинишини қўллаб-қувватлаш ва уни амалга оширишда фаол иштирок этиш, халқаро экологик тадбирлар якуний ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси позициясини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, “Яшил иқтисодиёт”ва “Ақлли” қишлоқ хўжалигибўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда жорий этиш, атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги устувор дастур ва лойиҳаларни инвестициялашга халқаро молия институтларини жалб қилишга асосий эътиборни қаратиш мақсад қилинганлиги сайловолди дастурининг иштирокчилари томонидан алоҳида қайд этилди.

Сайловолди дастурида 2025 йилга қадарйирик ва саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига ташланаётган газлар чиқарилишини ҳамда чанг миқдорини 1,5 баробарга камайтириш,иқтисодиётнинг барча тармоқларида сув тежайдиган, лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этилиши ҳисобига сув сарфини камайтиришга эришиш ҳамдасуғориладиган ерларнинг 25 фоизигача майдонида сувни тежовчисамарали технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, оқава сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлигини ошириш каби аниқ масалалар қамраб олинганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида қайд этилди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган муҳокамаларда:

- Илм-фанга, тадқиқотга асосланган соҳа муайян натижаларни беришини инобатга олиб, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш;

- сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик, айниқса шаҳарларда сув истеъмоли маданиятини юксалтириш ва ичимлик суви билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар бўйича партия сайловолди дастурида аниқ чора-тадбирларни белгилаш;

-жараёнларда энергия ва ресурстежамкор технологияларни қўллаш, яъни яшил қурилиш талабларини жорий этиш;

- аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни  ўртача 85% етказишга эришиш;

-  ўрмонларни тиклаш кўламини жиддий равишда кўпайтириш орқали республика ҳудудининг ўрмон билан қопланганлик даражасини кескин қўпайтириш;

- мамлакат энергия балансида қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 10 фоизгача етказишга эришишда  бевосита иштирок этиш каби аниқ таклифларни Партиянинг сайловолди дастурига киритишга келишиб олинди.

Таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилганпартиянинг сайловолди дастурини яна бир бор муҳокамадан ўтказишга келишиб олинди.

  Ўзбекистон Экологик партияси

Ахборот хизмати

90 948 54 95


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти