foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йил 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза масалалари  қўмитаси,Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг санитария гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича талаблари бажарилишининг ҳолати ижроси тўғрисида”ги ахборотини эшитиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Республика давлат санитария-эпидемиология маркази раҳбарияти ва мутахассислари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари,  экология, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ННТлар ваОАВ вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи томонидан ахборот берилди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда халқимиз саломатлигини сақлаш, аҳолига кўрсатилаетган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда амалга оширилаётган  изчил ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом ва узоқ умр кечириши учун қулай турмуш шароитини яратишнинг хуқуқий асосларини такомиллаштиришга йўналтирилган. Жумладан, 2015 йилда “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, мазкур хуқуқий хужжат билан юқумли касалликларни олдини олишга қаратилган санитария-эпидемиологик маъёрлар ва қоидаларга риоя қилишнинг мустаҳкам ва барқарор механизми ўрнатилди.

Бугунги кунда санитария-эпидемиологик хизматнинг кадрлар таъминоти, моддий-техника базаси мустаҳкамланмоқда, соҳага ажратилаётган давлат бюджети маблағлари йилдан йилга мақсадли равишда оширилмоқда. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида бугунги кунда жами 22537 нафар ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни чет давлатлардан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмади.

Республикада самарали амалга оширилган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар натижасида юқумли касалликларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришилди. Республикада полиомиелит, дифтерия, қизилча, қоқшол, безгак, туляремия,  канали энцефалит, орнитоз, риккетсиоз, шу жумладан эпидемик тошмали тиф қайд этилмади. Республикада вакциналар билан эмлаш қамрови юқорилиги муносабати билан «Полиомиелитдан ҳоли ҳудуд» ҳалқаро сертификати сақланиб турибди.

Республикада болалар ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Миллий эмлаш календарига мувофиқ, республикада болалар 12 хил юқумли касалликларга қарши, давлат бюджети ҳисобидан, бепул эмлаб келинмоқда. Фақат 2018 йилнинг ўзида вакциналарни харид қилиниши учун 100 млрд. сўм ажратилган. Болаларни эмлаш талаб даражасида йўлга қўйилганлиги натижасида  полиомиелит, дифтерия, чақалоқлар қоқшоли юқумли касалликларини тугатилишига, кўкйўтал, эпидпаротит, гепатит “В” касалликларни эса кескин камайишига эришилган.

Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида жами 38 та санитария-назорати пунктларида 5 млн. дан ортиқ фуқаролар, шу жумладан 1,5 млн хорижий фуқаролар тиббий назоратдан ўтказилиб, уларнинг 95 нафари юқумли касалликка гумон қилиниб, тегишли профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар амалга оширилди.

Тадбирда депутатлар соҳада эришилган ютуқлар билан бир қаторда санитария-эпидемиологик осойишталик бўйича қўлга киритилган ютуқларни сақлаб қолиш ва уларни ривожлантиришга раҳна солаётган айрим муаммо ва камчиликларни ҳам кўрсатиб ўтишди. Бунда, дунёда глобаллашув жарёни кетаётганлигини, аҳоли миграцияси жараёнларининг тобора кучайиши, савдо муносабатларида географик чегараларнинг кенгайиши натижасидаянги ўта хавфли юқумли касалликларнинг рўйхатга олинишини иноботга олиб соҳада ўз ечимини кутаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мамлакатимизда турли юқумли касалликларнинг табиий ўчоқлари мавжудлиги ва уларнинг эпизоотик фаоллашуви натижасида ҳар йили одамлар ўртасида куйдирги, Крим-Конго геморрагик иситмаси ва қутуриш касаллиги қайд этилаётганлиги ҳам таъкидланди.Афсуски, қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари фаолияти қониқарсиз олиб борилаётганлиги сабабли жойларда одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги вақти вақти билан рўйхатга олинмоқда.

Таъкидланганидек, соҳадаги мутахассислар иш ҳақининг камлиги, олийгоҳдан кейин соҳа йўналиши бўйича ўз ҳисобидан ихтисослик курсларида ўқиши мажбурийлиги ва бошқа қатор сабаблар туфайли ёш кадрлар бошқа соҳаларда ишлашга ёки тиббиётга алоқаси бўлмаган фаолият билан шуғулланишга мажбур бўлмоқда. Шу сабабли давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида бугунги кунда жами 25509,8 та штат бирликларида 22537 нафар ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Бу борада хукумат томонидан тегишли чоралар кўриш тавсия этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича ичимлик сувнинг сифати ёмонлиги сабабли 5 млн.-га яқин инсон ҳаётдан бевақт ўтмоқда. Сув таъминоти билан боғлиқ бўлган аҳолининг юқумли касалликлар билан касалланиши йилига 500 миллионни ташкил этади. Яқин 30-40 йил ичида ҳам турли эпидемиялар тарқалган, хусусан ўтган 1991 йилда Перуда вабо эпидемияси тарқалиши орқали 20 мингдан ортиқ аҳоли, Мексикада эса 15 мингдан ортиқ фуқаро ич терламадан вафот этган.Ушбу статистик маълумотлар аҳоли саломатлиги учун соҳанинг нечоғлик аҳамият касб этишидан далолат беради.

Депутатлар томонидан ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш ва тозалигини сақлашга, аҳолининг санитария маданияти даражасини оширишга доир тарғибот-ташвиқот ишларини жонлаштириш ўз самарасини бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси депутатлар ва мутахассислар билан яна бир бор муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишбўйича Қўмиталарнинг тегишли қўшма қарори қабул қилинди.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти