foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 29 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида экспертлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида “Ўзагросервис” АЖ бош директорининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибида 13 та ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ, 165 та туман машина-трактор парки, 8 та республика ва 6 та вилоят таъминот ва таъмирлаш корхонаси мавжуд. Тизимда 6,6 мингга яқин ходим фаолият кўрсатмоқда.

“Ўзагросервис” АЖ ва унинг таркибидаги туман машина-трактор парклари ташкил этилган вақтда 3 447 дона қишлоқ хўжалик техникаси ва агрегатлари мавжуд бўлиб, тизим корхоналари томонидан кўрсатилаётган механизация хизматлари улиши республика бўйича кўрсатилаётган механизация хизматларининг 14 фоизини ташкил этган. Бугунги кунда республика бўйича мавжуд жами 279,5 мингдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларидан 10,8 мингдан ортиғи (4 фоизи) “Ўзагросервис” АЖ таркибидаги машина-трактор паркларига тўғри келади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида “Ўзагросервис” АЖ таркибидаги туман машина-трактор парклари 1 триллион 437,8 миллиард сўмлик 5660 дан ортиқ янги қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлар билан таъминланган.

Республика бўйича кўрсатилаётган механизация хизматларининг 50 фоизига яқини туман машина-трактор парклари зиммасига тўғри келмоқда. Жумладан, ғалла ўримида кўрсатиладиган механизация хизматларининг 57 фоизи, шудгорлаш ишларининг 33 фоизи, культивация юмушларининг 25,2 фоизи ва бошқа хизматлар “Ўзагросервис” АЖ машина-трактор парклари томонидан амалга оширилмоқда.

“Ўзагросервис” АЖ бош директори таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда қишлоқ хўжалик техникаларининг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинмоқда. Хусусан, 2018 йил биринчи ярим йиллигида мана шундай техникалардан 5660 дан ортиғи харид қилинган.

Шунингдек, “Ўзагросервис” АЖ тизимидаги машина-трактор паркларининг 2017-2021 йилларда моддий-техника базасини модернизация қилишни ташкил этиш Дастури бўйича ҳам қишлоқ хўжалик техникаларини харид қилишга кредит маблағлари жалб этилган.

“Ўзагросервис” АЖ томонидан эҳтиёт қисмлар ва материалларни ишлаб чиқарувчиларни республикага жалб қилиш борасида Япониянинг “YANMAR” компанияси ва Италиянинг “AMA” заводлари билан ўзаро ҳамкорлик борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан, 2018 йил 1 июлдан якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилгани республикада тадбиркорликни ривожлантириш учун янада кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.

Тадбирда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини таъминлаш юзасидан конструктив таклифлар билдирилди. Жумладан, «Ўзагросервис» АЖ таркибига кирувчи машина-трактор паркларига қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш параметрларининг бажарилиши ҳамда уларни сотиб олиш учун ўз вақтида кредитлар ажратилиши, қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш жараёнларини рағбатлантиришнинг амалдаги механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш сохасида хусусий секторни ривожлантиришнинг янги замонавий тизимини яратиш ҳамда ривожлантиришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Эшитувда, шунингдек, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва хизматлар кўрсатиш соҳасини тартибга солиш билан боғлиқ қонунчилик базасининг ҳолати ва уни ҳозирги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш бўйича қўрилаётган чоралар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масала юзасидан Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Манбаъ: http://parliament.gov.uz/

logo_uz