foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 21 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси томонидан “Сиёсий рақобат: амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти масъуллари иштирокида ташкил этилган тадбир савол-жавоб ва таклиф-мулоҳазаларга бой бўлди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонунлар партияларни ривожлантиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Бироқ, мутахассис-экспертлар фикрича, сиёсий партиялар ўзларига берилган бундай ваколат ва имкониятдан тўла фойдалана олмаяпти. Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишдаги маърузасида ҳам “бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этаётгани”ни алоҳида таъкидланган эди.

Кейинги вақтларда сиёсий партиялар фаолиятида ўзгаришлар кўзга ташланаётган, халқимиз томонидан эътироф этилаётган бўлса-да, бу уларнинг фаолиятини етарлича самарали дейишга асос бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, тадбирда хорижий тажрибани ҳам муттасил ўрганиб бориш, илғор тажрибаларни қўллаш орқали партиялар ўртасида соғлом ва конструктив рақобатни юзага келтириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Келгуси йили бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари ҳам сиёсий кучлар учун яна бир синов бўлиб хизмат қилади. Сайлов натижалари эса, сиёсий партияларнинг бугунги тайёргарлигига ва уларнинг жамиятдаги нуфузига берилган баҳо бўлади.

Семинар иштирокчилари давлат ва жамият қурилишини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ролини, жумладан, қонунчилик ва ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар иштирокини кенгайтириш орқали сайлов жараёнининг демократлигини таъминлашда ривожланган мамлакатлар тажрибаси тўғрисида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдилар.

Одамларимизнинг сиёсий, ижтимоий ва фуқаролик онги, уларда ён-атрофида рўй бераётган воқеалар, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси кучайгани, масъулият ва жавобгарлик туйғусининг ошгани сиёсий партиялар олдига ҳам аҳоли билан иш олиб боришнинг янгича усулларини қўллаш талабини қўймоқда.

Сиёсий партияларга давлат ҳокимиятининг қонунчилик ҳамда вакиллик органлари ишида ва умуман, жамиятни янада демократлаштириш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиши учун қонун томонидан мустаҳкамланган кенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар берилгани уларнинг ўз дастурий мақсад-вазифаларини тўлақонли амалга оширишга хизмат қилади. Мамлакатимиздаги сиёсий партиялар бундан самарали фойдаланиб, соғлом рақобат муҳитини юзага келтириши пировардида давлат ва жамият тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшишига замин яратади.

Илмий-амалий семинар якунида мутахассис-экспертлар, фракция аъзолари томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Манбаъ: http://parliament.gov.uz/

logo_uz