foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “16-сентябрь Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишланган “семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Гидрометерология хизмати Маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ва экспертлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати, экология ва тиббиёт соҳасидаги ННТлар  ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари озон қатламини емирувчи моддалар-хлорфторуглерод тутган бирикмаларни ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши натижасида ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келиб, Озон қатламини емирилиши натижасида “Озон дарчалари” ҳосил бўлиб, унинг ҳимоя функциялари сусайганлигини қайд этдилар.

1985 йилда Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинганлиги озон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларнинг аниқ механизми бўлди. Мазкур Конвенция доирасида илмий тадқиқотларни ўтказишда халқаро ҳамкорлик, озон қатламини тизимли мониторинг қилиш, озонни емирувчи моддалар – хлорфторуглеродли бирикмаларнинг ишлаб чиқарилиши мониторинги ва ахборот алмашинуви кўзланган. Унда, шунингдек келгуси йилларга мўлжалланган протоколлар ва тузатишлар киритиш йўллари ҳам белгиланган.

Илмий тадқиқотлар давомида озонни емирувчи энг зарарли моддалар ҳамда келгусида халқ хўжалигида ишлатиш учун яроқли бўлган моддалар аниқланиб, унинг натижалари 1987 йил 16 сентябрда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар томонидан Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколининг қабул қилинишига осос бўлди. Монреаль протоколи озон қатламини ҳимоя қилишдек глобал муаммони ечишда муҳим ҳужжатга айланди. Унда озонни емирувчи асосий моддалар белгиланиб, уларга таркибида хлор, фтор, бром, углерод ва водород каби углеводород синфига тааллуқли кимёвий бирикмалар киритилган, уларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишни қисқартириш ва охир оқибат умуман бартараф этиш бўйича режа-жадвал, шунингдек бу жараён устидан назорат белгиланган.

Тадбир давомида Ўзбекистон Вена конвенцияси ҳамда Монреаль протоколини 1993 йил ратификация қилганлиги ва унинг барча тузатишларни босқичма - босқич қабул қилиб, мазкур Конвенциянинг тегишли талаб ва қоидаларига риоя қилиш режимига амал қилинаётгани алоҳида таъкидланди. Дунё ҳамжамиятидаги бошқа мамлакатлар қатори Ўзбекистон ҳам озон қатламини ҳимоя қилиш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Озон қатламини ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қаторидан мустаҳкам жой олди.

Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган  2018 йил 9 январдаги “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17‑сон қарори билан келгусида озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича аниқ ҳаракат ва чоралар белгиланган.

Жумладан, ўтувчи ёки гексахлорфторуглеводородлардан ташқари озонни емирувчи моддаларнинг баъзи турларини, шунингдек ўта зарарли озонни емирувчи моддалардан фойдаланилган музлатгич ва ҳаво совутиш ускуналарини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган. Озонни емирувчи моддаларни 2018-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёрлари жорий этилган.

Вена конвенцияси талаблари ижросини ҳамда Миллий дастур доирасида озон қатламини емирувчи моддаларни муомаладан босқичма-босқич чиқаришни таъминлаш мақсадида саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни озонга хавфсиз маҳсулотларга ўтказишни қўллаб-қувватлаш, озон қатламини емирувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни утилизация қилиш тизимини ишлаб чиқиш, ушбу моддаларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Республикамиз бўйича 99,5% озон қатламини емирувчи моддалар муомаладан чиқарилган ва бу Монреаль протоколи билан режалаштирилган муддатлардан илгарилашга эришилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан озон қатламини сақлаш ва муҳофаза қилишга дахлдор “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини такомиллаштириш юзасидан тизимли ишлаб олиб борилаётгани ҳам қайд этиб ўтилди.

Семинарда сўзга чиққанлар озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи талабларини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан маълумот бериш билан бирга мазкур Протокол талабларини амалга ошириш механизмини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масаларини муҳокама қилдилар.

Семинар якунида муҳокама этилган масала юзасидан билдирилган фикрлар ва таклифлар асосида тегишли тавсия қабул қилинди.

Экоҳаракат Матбуот гуруҳи 

logo_uz