foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи ва Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамкорлигида “БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Париж ҳалқаро келишувининг ҳолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, девони ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометерология хизмати Маркази, Фанлар академияси вакиллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллари, экология соҳасида фаолият юритувчи ННТ ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Маълумки, инсонларнинг табиат қонуниятларига бўйсунмасдан унинг ресурсларидан нооқилона фойдаланиши натижасида атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан бузилиши ҳамон давом этаётгани, иқлим ўзгаришларининг олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари, тез-тез такрорланаётган қурғоқчилик ва бошқа бир қатор омиллар таъсирида бугунги кунда ер юзида экологик муаммолар глобал тус олди. Дунё миқёсида ичимлик сувининг танқислиги, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, чўлланиш, ер деградацияси ва бошқа экологик муаммолар инсонларни табиат ва унинг неъматларига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чорламоқда. Иқлим ўзгаришларининг атроф муҳитга ҳалокатли таъсири барқарор ривожланиш комплекси – ижтимоий фаровонлик, иқтисодий тараққиёт, экологик барқарорликка таъсир этувчи омил бўлмоқда. Шунинг учун ҳам дунё ҳамжамияти иқлим ўзгаришларини олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидламоқдалар.


Семинарда таъкидланганидек, дунё ҳамжамияти иқлим ўзгаришларининг глобал характердагилиги ва уни олдини олиш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар қабул қилиш зарурлигини англаб, 1991 йил февраль ойидан бошлаб БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Ҳадли конвенциясини қабул қилиш бўйича музокаралар бошланди. 1992 йил 4 июнда Рио-де-Жанейрода БМТнинг атроф муҳит бўйича конференциясида Конвенцияни имзолаш жараёни бошланди ва 1993 йил 21 мартдан кучга кирди. 
Бироқ ушбу Конвенцияда глобал иқлим ўзгаришларига қарши курашиш бўйича фаолиятнинг асосий йўналишлари белгиланган эди (миқдорий мажбуриятлар аниқланмаган эди) ҳамда дунё миқёсида иссиқхона газлари ташланмаларини даражасининг ўсиш тенденциясини бартараф этиб бўлмас эди. 
Шунинг учун БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Ҳадли Конвенциясига қўшимча халқаро ҳужжат – Киото баённомаси 1997 йил декабрь ойида қабул қилинди. Ушбу баённомада ривожланган давлатларнинг ташланмаларни қисқартириш бўйича ҳуқуқий мажбуриятларини аниқлаб берилди. 2010 йил 16 июнда Киото баённомасини Конвенция тарафдорларидан 191 конференция иштирокчиси ратификация қилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси БМТнинг “Иқлим ўзгариши тўғрисида”ги Ҳадли Конвенциясига 1993 йилнинг 20 июнида қўшилган бўлиб, ушбу ҳужжатга таллуқли Киото Баённомаси (1998 йил 20 ноябрь имзоланган, 1999 йил 12 октябрь ратификация қилинган, 2005 йил 16 февралдан кучга кирган) ҳам ратификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометерология хизмати Маркази БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Ҳадли конвенциясини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича масъул орган ҳисобланади.
Ўзбекистон БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Ҳадли конвенциясини ва Киото баённомасини имзолаб, ўзига олган халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича изчил чораларни кўрмоқда. Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига мослашиш омилларини эътиборга олган ҳолда энергетикани ривожлантириш миллий дастурида, хусусан иссиқхона газлари ташланмаларини камайтиришга алоҳида эътибор қаратиб, энергияни тежаш бўйича дастурларни амалга ошириш, Киото баённомасининг мусаффо ривожланиш механизми ва бошқа тадбирларни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Ушбу контекстда Ўзбекистон БМТга аъзо кўп давлатларнинг иқлим ўзгаришлари масаласи барқарор ривожланиш келишувлари ва халқаро дебатларнинг таркибий қисми ҳисобланади деган фикрига қўшилишини таъкидлаш лозим. 
Мазкур тадбирда “Иқлим ўзгаришлари: сабаб оқибатлари ва таъсир чоралари”, “Иқлим ўзгаришларига қишлоқ хўжалигининг мослашиши” мавзуларидаги таҳлилий маърузалар презентация қилинди.
Шу билан биргаликда семинарда Парижда 2015 йил 30 ноябрдан 12 декабргача ўтказилган БМТнинг иқлим бўйича халқаро конференциясида эришилган тарихий иқлим келишуви ўтган йилнинг асосий воқеаларидан бири сифатида муҳокама қилинди. Келишув доирасида сайёрамизда глобал исишни индустриал ривожданиш давридаги ўртача ҳароратга нисбатан Цельсий шкаласи бўйича 1,5-2 градус чегарасида ушлаб туришга эришишдан иборат. Кўпгина давлатлар (195 та давлат ва Европа иттифоқи) ташланмалар миқдорини камайтириш бўйича умумий мақсад тўғрисида принцип жиҳатдан келишувга эришдилар. Халқаро ҳамкорларнинг экологик ҳолатни яхшилашга йўналтирилган аниқ дастур ва лойиҳаларини амалга оширишини иштирокини қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистон Республикаси томонидан “БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Париж халқаро келишуви 2017 йили апрель ойида қабул қилган. Лекиен ушбу келушув хозирги вақтда ратификация қилинмаган. Шу муносабат билан давра сухбати иштирокчилари томонидан БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Париж халқаро келишувиини ратификация қилиш масалалари муҳокама қилинди. 
Семинар иштирокчилари мазкур конвенциянинг ва Киото протоколининг талабларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш ва БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Париж халқаро келишувининг ҳолати, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунни такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилишди.
Тадбир иштирокчилари ушбу соҳада экологик муамоларни ҳал этишда жамоатчиликни иштирокини ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ҳақида ҳам маълумотга эга бўлдилар. 
Семинар якунида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли тавсиялар қабул қилинди.

logo_uz