foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Қароридан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Оила ва аёллар комиссияси аъзолари, комиссия ишчи гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамғармаси, “Нуроний” жамғармаси вакиллари, сиёсий партиялар фаоллари, туман халқ депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидлаганидек, жорий йилнинг ўзида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги 2018 йил 7 июндаги Қарори давлат томонидан оилаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали оила мустаҳкамлигини таъминланишига катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.

Давра суҳбати иштирокчиларининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда оила мустаҳкамлигини таъминлаш жараёнида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлигини ҳамда фаоллигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу маънода Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш концепциясининг Президент Қарори билан тасдиқлангани, бу борада юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масаласи кун тартибидаги долзарб масала. Унда оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, шунингдек оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш кўзда тутилган.

Муҳокамалар давомида Концепциянинг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширилиши юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” иштирокчилар эътиборида бўлди. “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар қаторида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларнинг оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга таъсири нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва баҳолаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқотлари натижалари асосида оила институтини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асосни яратиш белгиланганлиги депутатларда катта қизиқиш уйғотди ва уни амалга ошириш юзасидан аниқ таклиф ва мулоҳазлар ўртага ташланди.

Тадбир давомида мамлакатимиздаги замонавий тараққиёт негизида жамият ҳаётида рўй бераётган замонавий ўзгаришларга мувофиқ тарзда, “Йўл харитаси”да такомиллаштирилиши кўзда тутилган қонун ҳужжатлари, хусусан, Оила кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ва “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун ижодкорлиги фаолияти доирасида ўзаро ҳамкорликда олиб бориладиган келгуси ишлар режалаштириб олинди.

Манбаъ: http://parliament.gov.uz/

logo_uz