foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, Президентимиз томонидан мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, махсус Фармон ва қарорларнинг қабул қилингани келгусида мамлакатимиздан хорижий давлатларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишда ижобий натижаларга эришишда муҳим аҳамит касб этади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу қонун  лойиҳаси 2017 йил 28 ноябрь куни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Худудларда 10 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди ва мутахассисларнинг фикрлари ўрганилди.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида 40 дан ортиқ эксперт муҳокамалари ташкил этилди. Муҳокамаларда ўсимликлар карантини соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар, олимлар, аграномлар билан фикрлашган ҳолда иш олиб борилмоқда. Қўмитада ўтказилган муҳокамалар асосида қонун лойиҳасига 5 та янги модда қўшилди, мазмунан бири-бирига яқин бўлган 4 та модда иккита моддага қисқартилди. Лойиҳанинг 3-моддасида кўрсатилган 15 та асосий тушунчаларни кўрсатувчи дефинитив нормаларнинг 5 таси қонун матнида икки мартада кўп қўланилмаганлиги учун қисқартирилди. Умуман, лойиҳадаги 20 дан ортиқ моддаларга қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиқиб, муҳим тузатишлар киритилди.

Шунингдек, қўмита аъзолари ўз сайлов округларига борганда мутахасислар, тадбиркорлик субъектлари, ўсимликлар карантини соҳаси ходимлари билан мазкур қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказдилар. Ушба жараёнларда қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан 100 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар олинди. Уларни яна бир бор мутахассислар билан бирга муҳокама қилиш, янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасида муҳим таклифларни ҳисобга олишга жиддий эътибор қаратмоқдамиз.

Шу жиҳатдан қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда амалга оширилаётган самарали ишлар соҳанинг истиқболига хизмат қилади.

Манбаъ: http://parliament.gov.uz/

logo_uz