foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Қонунда бир қатор муҳим жиҳатлар ўз аксини топган. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрмон хўжалиги соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиши ва амалга ошириш борасидаги ваколатлари мустаҳкамланмоқда.

Ушбу субектлар ўрмон хўжалиги соҳасига оид давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда иштирок этиш билан бир қаторда, бу борада жамоатчилик назоратини ҳам амалга оширади.

Ўрмондан умумий ва махсус фойдаланиш билан боғлиқ асосий қоидалар такомиллаштирилмоқда. Жумладан, ўрмондан фойдаланишнинг: дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш; балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш; экологик туризмни ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида фойдаланиш каби янги кўринишлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, ўрмонларда пичан ўриш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилиши ҳамда бу борада махсус тартиб-таомиллар белгиланиши назарда тутилмоқда.

Ўрмонларда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шунингдек заҳарли, гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган ўсимликларни фуқаролар томонидан йиғишни тақиқловчи норма мустаҳкамланмоқда.

Ўрмон хўжалиги соҳасида илғор тажрибага эга давлатларнинг қонунчилик амалиётини ҳисобга олган ҳолда, ўрмонларда чорва молларини ўтлатиш қоидалари такомиллаштирилмоқда.

Қонунда ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олдини олиш учун ўрмонлар мониторинггига оид алоҳида норма белгиланмоқда. Мазкур норма давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувларни олиб бориш орқали ўрмонларни муҳофаза қилиш ва истиқболда ривожлантириш билан боғлиқ аниқ ва асосланган чора-тадбирлар амалга оширилишига хизмат қилади.

Манбаъ: uza.uz

logo_uz