foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

БИОЛОГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ, УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ ВА УНИНГ ТАШҚАРИСИГА ОЛИБ ЧИҚИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 459-модда, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда)

Ўзбекистоннинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш ҳамда улардан фойдаланиш, уларни республикага олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.05.00 Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар;

2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.13.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўловлар]

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2004 йил 28 октябрь,

508-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига
1-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартибини белгилайди.

Давлат ўрмон фондидаги ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

[СПиТ:

1.Табиатни муҳофаза қилиш объектлари / Ўсимлик дунёси]

2. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:

ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар — дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;

ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;

камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари;

ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари.

3. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қуйидаги турларда амалга оширилиши мумкин:

а) чорвачилик эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи озуқа маҳсулотларини ғамлаш;

б) чорва молларини ўтлатиш;

в) ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

г) ёввойи ўсимликларнинг техник хом ашёсини ғамлаш;

д) ёввойи ўсимликларнинг доривор хом ашёсини ғамлаш (йиғиш);

е) ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун ғамлаш (йиғиш);

ж) дарахт ва буталарни кесиш;

з) ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;

и) ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбия, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

к) ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш;

л) ўсимлик дунёси объектларидан коллекциялаш мақсадларида фойдаланиш.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

II. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

4. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус бўлиши мумкин.

5. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш мазкур Низомнинг 3-банди «г», «е», «з», «и», «л» кичик бандларида назарда тутилган турларида ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

6. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишув бўйича фойдаланувчининг ҳаётий зарур эҳтиёжлари билан чекланган миқдорларда текин амалга оширилади. Умумий фойдаланиш нормаси ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.05.00 Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар]

7. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тўлов эвазига, рухсатномалар бўйича амалга оширилади.

Чорвачилик эҳтиёжлари ва чорва молларини ўтлатиш учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

8. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш белгиланган нормативлар доирасида амалга оширилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Иккиламчи фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]

Доривор ва озиқ-овқат ўсимликларининг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Иккиламчи фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]

Пичан ўриш ҳамда табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатиш нормалари ва муддатлари тегишли қишлоқ ва сув, шунингдек ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши билан боғлиқ санитария кесишлари тартибида йўл қўйилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Иккиламчи фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]

Тасдиқланган квоталар, шунингдек пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ва муддатлари табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий қўмиталарга, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларга етказилади.

III. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби

9. Махсус фойдаланишга рухсатнома:

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.02 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

давлат ўрмон фонди ҳудудида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан;

захира ерларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатишга, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан;

ўз ерларининг ҳудудида табиий озуқа майдонларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатишга рухсатнома — қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёсининг бошқа барча объектларига рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.

10. Фойдаланувчилар махсус рухсатнома олиш учун:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига;

фойдаланишнинг қолган турларига махсус рухсатнома олиш учун — тегишли равишда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига мурожаат қиладилар.

11. Махсус рухсатнома олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

объект (тури), жойлашган жойи, фойдаланиш муддатлари ва усуллари кўрсатилган ҳолда махсус фойдаланиш учун буюртманома;

Фанлар академиясининг ўсимликлар мажмуаси ва фойдаланиш ҳудудининг ҳолати тўғрисидаги хулосаси (Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турлар учун);

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки ҳудудидан фойдаланиш назарда тутилаётган давлат ҳокимияти органларининг розилиги;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

12. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома ёки уни асосли рад этиш ҳужжати ариза берувчиларга ариза олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида тақдим этилади.

13. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга рухсатнома бериш тўғрисидаги тақдимномани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинган ҳолда киритади. Рухсатнома бериш рад этилиши учун асос мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бу ҳақда аризачига маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 10 кун мобайнида тегишли рухсатномани расмийлаштиради.

14. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга квота мавжуд бўлмаганда;

тақиқланган ҳудудда ёки тақиқланган усул билан ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун буюртманомалар берилганда;

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки зарур тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов тўланмаганда.

Шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.

Рухсатнома беришнинг рад этилиши аризачига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

Рухсатнома беришнинг рад этилиши юзасидан аризачи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

15. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда рухсатнома берилиши учун тўланган тўлов қайтарилмайди.

16. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномада қуйидагилар кўрсатилади: фойдаланишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс; фойдаланиш объекти (турлари), фойдаланиш ҳажми (миқдори), фойдаланиш жойи ва муддатлари.

Махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамларига эга бўлади ва ҳимоя даражалари билан таъминланади. Уларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади, давлат ўрмон фонди ҳудудида фойдаланиш учун берилган рухсатномалар ҳам шу жумлага киради.

17. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун берилган рухсатнома бошқа шахсларга берилмайди, уларга тузатишлар киритишга ва бошқа белгилар қўйишга йўл қўйилмайди. Фойдаланувчи томонидан табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун берилган рухсатномани олиб қўйишга фақат табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари ва ўрмон идоравий қўриқчилиги (давлат ўрмон фонди ҳудудида) ваколатлидир.

Махсус фойдаланиш учун берилган барча рухсатномалар нусхалари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборилади.

[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.05.00 Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш]

IV. Ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби

18. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини республика ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини республикага олиб киришга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекцияларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирадиган ўсимликлар турлари намуналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудудига олиб киришга рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистондаги CITES Маъмурий органи (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назорати) томонидан берилади, мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ўсимлик дунёси объектлари бундан мустасно.

19. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ҳамда йўқолиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II, III иловаларига кирадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекцияларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетишга рухсатномалар олиш умумий фойдаланиш учун белгиланган нормалардан ошган ҳолларда талаб қилинади.

20. Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олиш учун буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, мазкур Низомнинг 18-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган объектлар бўйича эса — Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назоратига тақдим этилади.

21. Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўсимликнинг олиб келинадиган ва олиб чиқиладиган ҳар бир тури миқдори кўрсатилган ҳолдаги ариза;

ўсимлик дунёси объектларини табиий муҳитдан олишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

Фанлар академиясининг ўсимлик гуруҳининг ва фойдаланиш ҳудудининг ҳолати тўғрисидаги хулосаси (Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган турлари учун);

маҳсулотни импорт ёки экспорт қилувчи мамлакат тўғрисидаги маълумотлар;

олиб чиқиш (олиб кириш) учун фойдаланиш мўлжалланаётган транспорт тури тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бўйича Давлат бош инспекциясининг импорт карантин рухсатномаси (импорт қилишда);

фитосанитария сертификати (Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бўйича Давлат бош инспекцияси томонидан берилади);

рухсатнома бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

22. Рухсатнома бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликнинг бир донаси, шунингдек ўсимликларнинг ушбу турларидан ботаника коллекциялари учун — мазкур турдаги ўсимликларни теришга рухсатнома қийматининг 5 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар хом ашёсининг 1 килограмми учун — ўсимликнинг мазкур турини ғамлашга рухсатнома қийматининг 10 фоизи миқдорида.

Ўсимлик дунёси объектларини олиб киришга рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

23. Ёввойи ўсимликлар ва уларнинг хом ашёси, уруғлик, ботаника коллекцияларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома ёки бундай рухсатнома беришнинг асосли равишда рад этилиши аризачига ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини олиб чиқишга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини олиб чиқишга рухсатнома бериш тўғрисида тақдимнома киритади. Рухсатнома беришнинг рад этилиши учун асос мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бу ҳақда аризачига маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 10 кун мобайнида тегишли рухсатномани расмийлаштиради.

24. Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномаларда қуйидагилар кўрсатилади: олиб кириш ёки олиб чиқишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс, объект (турлари), ўсимлик дунёсининг олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган объектлари ҳажми (миқдори), олиб кириш (олиб чиқиш) муддатлари.

Олиб кириш (олиб чиқишга) рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамларига эга бўлади ва ҳимоя даражалари билан таъминланади. Уларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.

25. Рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ўсимлик дунёсининг олиб чиқиб кетилаётган объектларининг табиий муҳитдан ноқонуний олинганлиги аниқланганда;

ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда ёки зарур тартибда расмийлаштирилмаганда;

рухсатнома учун тўлов тўланмаганда.

Рухсатнома бериш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.

Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ҳужжат рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда аризачига ёзма шаклда юборилади.

Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олишда буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

Рухсатнома бериш рад этилганлиги юзасидан аризачи қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиши мумкин.

Рухсатнома бериш рад этилганда рухсатнома бериш учун тўланган тўлов қайтарилмайди.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.09.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат]

V. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш

26. Ўсимлик дунёси объектлари муҳофаза қилиниши, фойдаланилиши ва кўпайтирилиши устидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.

27. Ўсимлик дунёси объектлари муҳофаза қилиниши, фойдаланилиши ва кўпайтирилиши устидан идоравий назорат ёввойи ўсимликлар ўсадиган ҳудуд қарашли бўлган органлар: давлат ўрмон фондида — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан; бошқа ҳудудларда — ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади.

28. Ўсимлик дунёси объектлари муҳофаза қилиниши, фойдаланилиши ва кўпайтирилиши устидан жамоатчилик назорати жамоат бирлашмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.

29. Фойдаланувчиларнинг белгиланган муддатларга, нормативларга ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг, уларни муҳофаза қилиш ва кўпайтиришнинг бошқа қоидаларига риоя этиши Давлат назорати органлари томонидан текширилади.

30. Ўсимлик дунёси объектларини, ёввойи организмлар томонидан ҳосил қилинадиган табиий ўсимлик мажмуаларини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан, ўрмон қўриқчилиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилувчи инспекторлар, давлат овчилик ва ўрмон-овчилик хўжаликлари, овчилик-балиқчилик хўжаликларининг егер хизмати томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади.

31. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш нормалари ва талаблари бузилишини аниқлаш мақсадида ёввойи ўсимликлар кўпайтириладиган ҳудудни бориб кўриш;

ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш, ўсимлик дунёси объектларининг тайёрланган маҳсулотларини, ўрмончи ва егерлар қоровулхонасини, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг қоровулхоналарини, омборлар ва бошқа иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини кўздан кечириш ва ушлаб туриш;

ўсимлик дунёсининг тайёрланган объектлари билан боғлиқ шахслардан ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун берилган ҳужжатларни кўрсатишни, улар томонидан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши сабабли ёзма тушунтиришлар берилишини талаб этиш;

мазкур Низом, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, нормалари, муддатлари ва бошқа талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ўсимлик дунёси объектларидан барча фойдаланувчилар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

мазкур Низом ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек ноқонуний тайёрланган маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда тайёрлов ва савдо ташкилотларига бериш;

ўтказилган текшириш тўғрисида далолатномалар ва маъмурий қонунбузарликлар тўғрисида протоколлар тузиш;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш бўйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш;

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва қонун бузилиши тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш;

хизмат юзасидан берилган ўқ отиш қуролини ва унга ўқ-дориларни белгиланган тартибда олиб юриш.

32. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга ва ўз фаолиятини берилган ваколатлар доирасида амалга оширишга мажбурдир.

33. Фойдаланувчилар томонидан қонунчилик талаблари бузилган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Табиий ўсимлик гуруҳларида қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар хавфи пайдо бўлган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилади.

34. Рухсатномасиз ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар ва нормативлар (квоталар) бузилган ҳолда тайёрланган ўсимлик дунёси объектлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади, кўрсатиб ўтилган қонун бузилишида айбдор бўлган шахслар эса ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жавоб берадилар ва зарарнинг ўрнини қуйидаги миқдорларда қоплаш мажбуриятини оладилар:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турлари бўйича — ўсимликлар мақомига қараб. Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ўсимликлар учун: битта ўсимлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари, камёб ўсимликлар учун — 4 баравари ва камайиб бораётган ўсимликлар учун — 2 баравари миқдорида;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг бошқа турлари бўйича — қонун ҳужжатларига мувофиқ.

35. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний равишда йи-илган, тайёрланган, шунингдек қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда унинг ҳудудига олиб кирилган ўсимлик дунёси объектлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади.

36. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов миқдорлари



‎‎‏Фойдаланиш турлари

Ўсимликларни тайёрлаш учун
‎рухсатнома қиймати‎‎‎

юридик ва жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, энг кам ойлик иш ҳақига коэффициентларда‎

хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун, АҚШ долларида‎

А. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турлари (бир ўсимликнинг ёки бир илдизнинг қиймати - ўсимлик мақомига қараб)‎

Йўқолиб кетаётган турлар‎

0,2‎

30‎

Камёб турлар‎

0,1‎

15‎

Қисқараётган турлар‎

0,02‎

3‎

1 кг уруғлик ва илдизлар - шу мақомдаги ўсимликлар қийматининг 10 баравари миқдорида‎

1 кг илдиз ва барглар - шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 3 баравари миқдорида‎

Б. Доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг ёввойи турлари ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хом ашёси (1 кг қиймати)‎

Зира (уруғ)‎

0,048‎

0,6‎

Родиола разнозубчатая (илдиз)‎

0,032‎

0,4‎

Мойчечак (гул)‎

0,23‎

0,3‎

Оддий зирк (меваси), замбуруғ‎

0,012‎

0,15‎

Самарқанд бўзночи, дўлана (гул), қораандиз, кийикўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб, яланғоч қизилмия, оддий бўймадарон, дала қирқбўғини, доривор маврак, юқори витаминли наъматак ‎

0,008‎

0,1‎

Арча (меваси), дўлана (меваси), оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғрайҳон), дағал қизилпойча, тиканли ковул, оққалдирмоқ, аччиқ эрман, нозик толали шувоқ, Максимович равочи, афсонак, оддий мингяпроқ, чебрец, уч бўғимли иттиканак, қизилча, Туркистон арслонқуйруғи, оддий қамиш (м), шўравор цистанхе ‎

0,006‎

0,1‎

Ўсимликларнинг бошқа турлари‎

0,005‎

0,1‎

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Давлат ўрмон фондидан ташқаридаги дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов миқдорлари

‎‏
Кесишга рухсат берилган дарахтларнинг 1,3 м баландлигидаги диаметри (см) ‎

Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори (белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан коэффициентларда) ‎‎‎

кам қимматли дарахтлар тури учун: сассиқдарахт, оқ акация, заранг дарахти, терак, тут, бошқа дарахт ва манзарали буталар. ‎

қимматли ёғочбоп дарахтлар: ёнғоқ, нок, гледичи, эман, ленкоран акацияси, қорақайин, қора арча, чинор, аччиқмия, туи, шумтол ҳамда бошқа қимматли дарахтлар ва буталар. ‎

4 гача‎

0,2‎

0,3‎

‎4,1-8

0,3‎

0,4‎

‎8,1-12

‎0,5

‎0,7

12,1-16‎

‎0,8

‎1,2

16,1-20‎

‎1,2

‎1,8

20,1-24‎

‎1,7

‎2,5

‎24,1-28

2,2‎

3,3‎

‎28,1-32

‎2,8

4,2‎

‎32,1-36

‎3,4

5,1‎

‎36,1-40

‎4,0

‎6,0

40,1-44‎

‎5,6

‎8,0

44,7-48‎

6,2‎

‎6,3

48,1-52‎

‎6,8

‎10,2

‎52,1-56

‎7,7

‎11,5

56,1-60‎

8,6‎

‎12,9

60,1-64‎

‎9,5

‎14,2



‎Изоҳ: буталарнинг диаметри илдиз бўғзида ўлчанади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига
2-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳайвонот дунёси объектларини фойдаланишга бериш, ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, овчилик ўлжаларини, зоология коллекцияларини, ҳайвонларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш, шунингдек овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш тартибини белгилайди.

[СПиТ:

1.Табиатни муҳофаза қилиш объектлари / Ҳайвонот дунёси]

2. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобланади:

келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар — сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;

ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;

ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари;

ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари.

3. Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек овчилик ва балиқ овлаш жойларига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади ва давлат овчилик-балиқ овлаш фондини ташкил этади.

Питомникларда, инкубаторларда, фермаларда, ҳовуз хўжаликларида ўстирилган ва шу хўжаликларнинг чегараларида жойлашган ёввойи ҳайвонлар питомниклар, инкубаторлар, фермалар, ҳовуз хўжаликлари тегишли бўлган шахсларнинг мулки ҳисобланади.

Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифалардаги ер ва сув объектларига эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилган.

4. Қуйидагилар ов қилиш ва балиқ овлаш маҳсулотлари ҳисобланади — мўйна ва тери, ҳайвоннинг шохи, шунингдек улардан тайёрланган буюмлар, ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар, уларнинг гўшти, уларнинг қисмлари, паррандалар ва судралиб юрувчи ҳайвонларнинг тухумлари, балиқларнинг увулдириғи, овчилик ўлжалари ҳамда белгиланган тартибда тутилган ҳайвонларнинг ўзи.

II. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш

5. Қуйидагилар ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари ҳисобланади:

ов қилиш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);

балиқ овлаш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);

ҳайвонот дунёсидан илмий, тиббий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;

ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш;

кўпайтириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш ҳамда тижорат мақсадларида тутқунликда сақлаш (питомникларда, ҳайвонот боғларида ва ҳоказо);

зоология коллекциялари барпо этиш;

ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш, уларни мослаштириш ва қайта мослаштириш;

тиббиёт, уй ҳайвонларининг ўлат касалликларига қарши, санитария-эпидемиология ва ветеринария мақсадларида фойдаланиш.

Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ва усуллари ҳам назарда тутилиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]

6. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳайвонларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва ҳайвонларга зарар етказмасдан амалга оширилади. Шунингдек барча табиий сув ҳавзаларида 5 килограммгача ва овчилик-балиқ овлаш хўжаликларига рўйхатдан ўтказилган табиий сув ҳавзаларида 10 килограммгача миқдорда балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш ҳам умумий фойдаланишга тегишли бўлади. Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш бепул амалга оширилади.

Балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш:

ушбу бандда белгиланган миқдорларда балиқ овлашнинг белгиланган қоидаларига риоя қилган ҳолда барча сув ҳавзаларида рухсат берилади;

қўриқхоналар ҳудудида, бошқа қўриқланадиган ҳудудларда овлаш тақиқланади (уларнинг низомларига мувофиқ);

балиқ питомниклари ва ҳавза хўжаликлари ҳудудида эса — маъмуриятнинг розилиги билан овлашга рухсат берилади.

7. Умумий фойдаланишга тегишли бўлмаган ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш махсус фойдаланиш ҳисобланади. Махсус фойдаланиш рухсатномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўлов ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларни ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, биотехника тадбирларини ўтказишдан озод этмайди.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар ҳайвонот дунёсидан умумий асосларда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

III. Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.06.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартиби. Фойдаланганлик учун лицензиялар, тўловлар]

9. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш, унинг мақсадларидан қатъи назар, фақат махсус ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ва тақсимланадиган пулли квоталар асосида берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Чет эл фуқаролари томонидан ҳайвонот дунёсининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган айрим турларини овлашни ташкил этиш ва овлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланади.

10. Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ажратиладиган квоталар асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан;

овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахслар томонидан — белгиланган квоталар доирасида фақат уларга бириктирилган ҳудудда;

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.

11. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш учун буюртманомалар:

ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида ҳайвонот дунёси объектларини тутиш (отиш, овлаш)га Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига;

фақат уларга бириктирилган ҳудудларда овчилик-балиқчилик хўжаликларида белгиланган квоталар доирасида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга — овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг тегишли бошқарув органларига;

қолган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига берилади.

12. Ёввойи ҳайвонларни илмий, тиббий, маданий-маърифий мақсадларда ва бошқа мақсадларда тутишга рухсатномалар тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, уларда қуйидагилар кўрсатилади:

ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;

тутишнинг мақсадлари ва усуллари;

турлар бўйича ҳайвонлар сони;

тутиш қуроллари ва сузиш воситалари (балиқ овлашда);

мўлжалланаётган тутиш жойи (туман, вилоят);

ҳайвонларни тутиш муддатлари.

Ариза 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.

Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

13. Ёввойи ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик ва саноат мақсадларида тутишга рухсатнома тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;

ҳайвонларни тутиш мақсадлари;

овчилик-балиқчилик хўжаликлари ёки бошқа маъмурий ҳудудлар бўйича турларига кўра ҳайвонлар сони;

ҳайвонларни тутиш муддатлари;

ҳайвонларни тутиш жойи;

тутиш усули;

илмий ташкилотлар ва табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ҳайвонларнинг сўралаётган турлари сони тўғрисидаги маълумотлар;

табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ўтган йили тутилган ҳайвонлар сони (ҳайвонларнинг турлари ва хўжаликлар бўйича);

амалга ошириладиган муҳофаза қилиш ва кўпайтириш тадбирлари ҳажмлари;

агар уларни Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, ҳайвонларни ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини етказиб беришга шартномалар (контрактлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома олиш учун буюртманомага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинади.

Буюртманома 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.

Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

14. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома бериш тўғрисидаги тақдимномани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади. Рухсатнома бериш рад этилиши учун асос мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бу ҳақда аризачига маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 10 кун мобайнида тегишли рухсатномани расмийлаштиради ва беради.

15. Фуқаролар томонидан спорт-ҳаваскорлик ови ва балиқ овлаш овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг рухсатномалари бўйича фақат уларга бириктирилган ҳудудларда — овчилик-балиқчилик хўжаликларида амалга оширилади.

16. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга рухсатнома фақат мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ қиймат тўлангандан кейин берилади.

17. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга — ёввойи ҳайвонларни тутиш (отиш, овлаш)га рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган белгиланган намунадаги махсус бланкаларда берилади. Рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади ва белгиланган тартибда сақланади.

Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар берилиши махсус дафтарда қайд этилади, унда фойдаланувчи, тутиш жойи ва тутишга рухсат берилган ҳайвонлар сони, ҳайвонларни тутиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

18. Қуйидаги ҳолларда:

буюртманомада кўрсатилган ҳайвонларнинг турларини тутишга квота мавжуд бўлмаганда;

ҳайвонларни тақиқланган жойларда, тақиқланган вақтда ёки тақиқланган усулда тутишга буюртманома тақдим этилганда;

табиатни муҳофаза қилиш органларига тутиш сўралаётган ҳайвонлар сони тўғрисидаги маълумотлар ва илгари берилган рухсатнома (квота) бўйича тутилган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганда;

тутилиши мўлжалланаётган ҳайвонлар сони қиймати тўланмаганда;

тутилган ҳайвонларни узоқ вақт тутиб туриш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда;

қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.

Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

Рухсатнома берилиши рад этилганлиги тўғрисидаги қарор юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори органларга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

19. Тайёрлаш ва спорт-ҳаваскорлик мақсадларида ёввойи ҳайвонларни тутишга рухсатнома олишда ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш, сонини ҳисобга олиш ҳамда тутилган ҳайвонларни ҳисобга олиш тадбирларини амалга оширадиган шахслар устуворлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.

20. Рухсатнома олган шахс уни фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас. Айбдор шахслар (рухсатномани берган ва қабул қилган шахслар) қонун ҳужжатларга мувофиқ жавоб берадилар.

21. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахс (мақсадлардан қатъи назар):

рухсатноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин, бироқ 10 кунлик муддатдан кечикмай, рухсатномани уни берган органга ундан фойдаланганлик тўғрисидаги қисқача ҳисобот билан биргаликда қайтаришга;

рухсатномада кўрсатилган барча талабларга риоя қилишга мажбурдир.

Рухсатномага ўзбошимчалик билан бирон-бир тузатиш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

22. Ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик овида ёки балиқ овида тутган жисмоний шахс овчилик-балиқчилик маҳсулотларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақлидир.

Овчилик маҳсулоти сотилган тақдирда, жисмоний шахс ҳайвонларни тутишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасига, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши шарт.

23. Рухсатнома унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир. Рухсатнома бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Тутилган ёввойи ҳайвонлардан рухсатномада кўрсатилган мақсадларга мувофиқ фойдаланилади.

24. Қонун ҳужжатлари талабларига, мазкур Низомга, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларда баён қилинган талабларга риоя этилиши учун номига рухсатнома берилган юридик ва жисмоний шахслар жавоб берадилар. Йўл қўйилган бузилишлар учун рухсатнома олиб қўйилади, қонунни бузувчига нисбатан эса амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.

25. Овчилик хўжалигига, инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказаётган ҳайвонлар уларга бириктирилган ер майдонларида овчилик-балиқчилик хўжаликларининг овчилари ва ёлланган овчилари ҳамда овчилар ва фуқароларнинг махсус бригадалари томонидан, ов мавсумидан ташқари, рухсатномалар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тутилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]

IV. Хорижий фуқаролар томонидан ов қилиш тартиби

26. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси асосида қуйидаги тартибда берилади:

ов қилиш ва балиқ овлаш учун хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши, бу ерда бўлиши ва Ўзбекистон Республикасидан кетиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ов қилиш учун буюртманома, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат хорижий фуқароларга рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади, хорижий фуқаронинг ўзи ёки унинг манфаатларини ифодаловчи шахс томонидан жўнатиладиган мазкур буюртманомада овланадиган ҳайвонлар турлари ва ов қилиш муддатлари кўрсатилади;

овлаш учун ов қуролидан фойдаланувчи хорижий фуқаро қуроллар ва ўқ-дориларни республикага олиб кириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг рухсатномасини олиши зарур.

27. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси объектлари айрим турларини, шу жумладан тувдоғ қушини овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида берилади.

28. Тувдоғ қушини овлашда республиканинг бутун ҳудуди бўйича алоҳида Низом билан чеклашлар белгиланади.

29. Хорижий фуқароларнинг ов қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси назорати остида амалга оширилади.

30. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўловлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ундирилади. Рухсатномалар мазкур тўловлар тўлангандан кейин берилади. Ёввойи ҳайвонларни овлаганлик учун тўловлардан тушган маблағлар белгиланган тартибда сарфланади.

31. Овлаш вақтида яраланган ҳайвонлар овланган ҳайвонларга тенглаштирилади.

32. Овланган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, ўлжаларни ва шу кабиларни республикадан олиб чиқиб кетишга рухсатнома ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома ҳамда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат инспектори ва овчи томонидан имзоланган овланган ҳайвонлар тўғрисидаги далолатнома асосида берилади.

[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.05.00 Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш]

V. Ҳайвонот дунёси объектларини, уларнинг қисмларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби

33. Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш, шунингдек жўнатиш ва ташиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.

34. Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни, шу жумладан питомникларда етиштирилган ҳайвонларни кўчириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.

35. Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга берилган ариза асосида рухсатнома берилганлиги учун ҳақ ундирилгандан кейин берилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс (ташкилот)нинг номи, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми;

олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи;

турлар бўйича олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ҳайвонларнинг (уларнинг қисмлари, ўлжалар, тулумлар, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва ҳоказо) сони. Зоология коллекцияларини олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир турининг нусхалари сони кўрсатилади;

олиб чиқиш учун асос — ҳайвон қонуний сотиб олинганлиги ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами, бошқа ҳужжатлар), зоология коллекциясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш органларида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

36. Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлар олиб кирилиши — олиб чиқилишига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда аризачи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги рухсатнома бериш рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

37. Ўзбекистон Республикасига ноқонуний олиб кириш ёки унинг ташқарисига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг махсус рухсатномасисиз уринишлар пайтида ушланган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар, ўлжалар, тулумлар олиб қўйилади.

Олиб қўйилган ҳайвонлардан келгусида фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан қабул қилинади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.13.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўловлар]

38. Ҳайвонот дунёси объектларини республикадан ташқарига олиб чиққанлик учун:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган битта ёввойи ҳайвон, унинг қисмлари, тулум, ўлжа, ҳайвоннинг териси, бир жуфт шох, битта шох учун — мазкур ёввойи ҳайвонни тутишга рухсатнома қийматининг 5 фоизи миқдорида;

бошқа ёввойи ҳайвонлар учун — ёввойи ҳайвоннинг мазкур турини тутишга рухсатнома қийматининг 2 фоизи миқдорида тўлов назарда тутилади.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлар республикага олиб кирилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

39. Ёввойи ҳайвонларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган белгиланган намунадаги бланкаларда берилади.

40. Рухсатнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади ва белгиланган тартибда сақланади. Берилган рухсатномалар махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

VI. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенцияга (CITES) кирувчи ҳайвонлар турлари намуналарини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномаларни расмийлаштириш ва бериш тартиби

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.05.00 Атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун тўлов (шунингдек, 11.01.11.00га қаранг)]

41. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ҳайвонлар турлари намуналарини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун белгиланган намунадаги рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий органи (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назорати) томонидан берилади.

42. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги илмий органи ҳисобланади. Унинг функциясига қуйидагилар киради:

I, II ва III иловаларига киритилган фауна турлари намуналарини олиб кириш ва олиб чиқиш масалалари юзасидан Маъмурий органга маслаҳатлар бериш;

фауна турлари намуналари экспорти-импорти бўйича хулосалар бериш;

фауна турлари намуналарини қабул қилишга давлатнинг тайёрлиги тўғрисида хулосалар бериш;

ҳайвонларни сақлаш шароитлари бўйича хулосалар бериш;

коллекциялар ва питомникларни рўйхатдан ўтказиш бўйича хулосалар бериш.

43. CITES Конвенциясининг I, II ва III иловаларига киритилган намуналарни олиб кириш-олиб чиқишга (экспорт, қайта экспорт, импорт) CITESнинг рухсатномасини расмийлаштириш учун CITESнинг Маъмурий ва Илмий органларига ариза тақдим этиш зарур. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

экспорт, қайта экспорт, импортнинг мақсади (тижорат операциялари, илмий тадқиқотлар, ҳайвонот боғлари ва музейлар ўртасида айирбошлаш, овчилик ўлжалари, ҳадя ва бошқалар);

ҳайвоннинг рус ва лотин тилларида тўлиқ номи кўрсатилган ҳолдаги тури;

намунанинг тавсифи (тирик ҳайвонлар, ҳайвоннинг териси, тулуми, танаси, суяги, шохи, сўйлоқ тиши, қони, увулдириғи, шунингдек буюмлари ва бошқалар; тирик ҳайвонлар учун — жинси ва ёши, идентификацияловчи белгилар мавжудлиги);

намуналарнинг сони ёки оғирлиги;

намунанинг келиб чиқиши (табиатдан ажратиб олинган, сунъий шароитларда урчитилган ёки ўстирилган ёки қандай ҳужжатлар асосида бошқа мамлакатдан импорт қилинган, мусодара қилинган, сотиб олинган, ҳадя ёки мерос сифатида олинган ва ҳоказо);

намуналарни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг режалаштирилаётган муддатлари ва божхона пункти, транспорт воситалари ва йўналиш схемаси;

тирик ҳавонларни транспортда ташиш CITES қоидаларига ва ҳаво транспортида ташилган тақдирда эса — тирик ҳайвонларни транспортда ташиш (ИАТА) қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжат;

экспорт қилувчи (қайта экспорт қилувчи) ва импорт қилувчининг рус ва инглиз тилларидаги юридик манзили (жисмоний шахслар учун — уй манзили, паспортига оид маълумотлар), уларнинг телефонлари ва факслари.

44. Қуйидагилар намуналарни тутиш, сотиб олиш, тасарруф этиш ёки уларга эгалик қилишнинг қонунийлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади:

намунани тасарруф этиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ишончнома;

ҳайвонот дунёси объектларини тутишга берилган рухсатнома нусхаси;

сув биология ресурсларини тутишга берилган рухсатнома нусхаси;

ота-онаси тўғрисидаги маълумотлар иккинчи авлодигача, зарурат бўлганда эса ундан олдинги авлодигача кўрсатилган ҳолда туғилган санаси ва жойи, зот тартиб рақами ва лақаблари кўрсатилган ҳайвонлар зоти дафтаридан кўчирма;

агар намуна савдо шохобчасидан сотиб олинган бўлса — товар чеки;

мулкчилик ҳуқуқини ва/ёки олди-сотди шартномасини, васиятнома, ҳадя шартномасини тасдиқловчи бирламчи юридик ҳужжатлар;

ваколатли органларнинг намуналарни мусодара қилиш тўғрисидаги қарори ва/ёки CITESнинг Ўзбекистондаги Маъмурий органининг мусодара қилишга сертификати;

музейларнинг ва коллекция қилиш билан шуғулланувчи бошқа ташкилотларнинг инвентарь дафтарларидан кўчирма;

агар экспорт қилувчи мамлакат CITES Томони ҳисобланмаса, экспорт қилувчи мамлакат CITES Маъмурий органининг ёхуд ваколатли давлат органи рухсатномасининг асл нусхаси.

45. Истисно ҳолларда, ҳайвонлар сақланишини таъминлаш зарурлигидан ва Конвенция талабларига риоя қилиш зарурлигидан келиб чиқиб CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий органи олиб кириш-олиб чиқишга тегишли қўшимча ахборотни сўраши мумкин.

46. CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий органи аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, CITES назарда тутган ҳолларда эса CITES Котибияти билан маслаҳатлашади ва 30 кун мобайнида рухсатномани расмийлаштиради ёхуд асосланган рад жавобини юборади.

Рухсатнома 6 ойгача муддатга, кўчма кўргазмалар ва цирклар учун — 12 ойгача муддатга берилади.

Рухсатнома бериш белгиланган тартибда тўлов эвазига амалга оширилади.

47. Ҳар бир рухсатнома белгиланган намунадаги бланкада тўрт нусхада расмийлаштирилади, унинг биринчи нусхасида ҳимоя маркаси бўлади, ваколат берилган мансабдор шахс томонидан имзоланади ва CITESнинг Маъмурий органи муҳри билан тасдиқланади. Намуналарнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида рухсатнома расмийлаштирилади.

48. Рухсатноманинг расмийлаштирилган нусхалари аризачига рухсатномаларни бериш журналида тилхат билан уч нусхада берилади ёхуд тўлов тасдиқлангандан кейин почта орқали юборилади.

49. Намуналарни олиб чиқиш кўрсатилган муддатларда ва рухсатномада кўрсатилган божхона шохобчаси орқали амалга оширилади.

Ҳимоя маркаси бўлган рухсатноманинг асл нусхаси намуна билан бирга бўлади.

Олиб кирилган намуналарда CITES рухсатномасининг асл нусхаси CITES Маъмурий органига тақдим этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.

50. Агар бирор сабаб билан рухсатномадан кўрсатилган муддатларда фойдаланилмаса, у CITESнинг Маъмурий органига қайтарилиши шарт.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;

2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]

VII. Овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш

[СПиТ:

1.Ов қилиш ва балиқ овлаш / Ов қилинадиган (балиқ тутиладиган) жойлар]

51. Спорт-ҳаваскорлик ҳамда саноат мақсадида овлаш ва балиқ овлашга рухсат берилган ёввойи ҳайвонларнинг яшаш ва юриш жойи бўлган барча ерлар, сувлар ва ўрмонлар ов қилинадиган ва балиқ тутиладиган жойлар ҳисобланади.

Саноат мақсадларида сув ҳайвонлари ва ўсимликларини овлаш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган ёхуд балиқларни кўпайтириш учун аҳамиятга эга бўлган барча сув ҳавзалари (денгиз, дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар ва бошқа сув ҳавзалари) балиқчилик хўжаликлари ҳисобланади.

52. Қуйидагилар овчилик-балиқ овлаш жойлари ҳисобланмайди:

аҳоли пунктлари ерлари;

табиатни қўриқлаш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий вазифаларни бажарувчи ерлар;

шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар;

корхоналар атрофидаги санитария-ҳимоя зоналари;

сув олиш иншоотларининг ҳимоя зоналари;

аэродромлар ва аэродром атрофи зоналари;

чегара полосалари;

ҳосили йиғиштириб олингунга қадар қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ерлар;

тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклардан, балиқ питомниклари, ҳовуз ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидан 200 метрли полоса ёки ушбу объектларни қўриқлашнинг муайян режимида белгиланган йироқликдаги полоса.

53. Овчилик-балиқчилик хўжалиги — муҳофаза қилиш ва урчитиш тадбирлари, ов қилиш ва балиқ овлаш амалга ошириладиган ҳудуд участкасининг овчилик жамоаси, муассасаси ёки ташкилотига бириктирилган ишлаб чиқариш бирлиги.

54. Овчилик ва балиқчилик хўжаликлари:

давлат ташкилотлари ихтиёрида бўладиган ҳамда овчилик ва балиқчилик маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлашга мўлжалланган давлат хўжаликларига;

овчилик фаолияти ўрмон хўжалиги билан бирга қўшиб олиб бориладиган ўрмон-овчилик — давлат хўжаликларига;

жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат тузилмалар томонидан ташкил этиладиган, шахсий эҳтиёжларни қондириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан спорт-ҳаваскорлик ови ва балиқ овлаш учун спорт-ҳаваскорлик хўжаликларига;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган хусусий овчилик-балиқчилик хўжаликларига бўлинади.

55. Овчилик ва балиқчилик ер майдонларини бириктириш (овчилик-балиқчилик ер майдонларини овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларга бериш) шартнома билан расмийлаштирилади.

Ўрмон фонди ерларидаги овчилик ва балиқчилик ер майдонларини бириктириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан, бошқа ҳудудда — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.

56. Овчилик хўжалигини юритиш учун овчилик-балиқчилик ер майдонларини бириктириш ер эгалари ёки ердан фойдаланувчилардан ерни олиб қўймасдан амалга оширилади. Зарурият бўлганда, ер ажратиш масаласи белгиланган тартибда ҳал этилади.

Қуйидагилар овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқини бериш учун асос ҳисобланади:

хўжаликни ташкил этиш иқтисодий жиҳатдан асосланган (муҳофаза қилиш ва урчитиш тадбирларини олиб боришга харажатлар ҳажми ва ҳайвонлар сони ҳисобини юритиш) ва ҳудуд тавсифланган буюртманома;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ўтказилган ёввойи ҳайвонлар сони ҳисобини юритиш материаллари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сўровига кўра тақдим этиладиган ер майдонининг ҳолати тўғрисидаги ахборот;

ҳудудида хўжаликни ташкил этиш режалаштирилаётган ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг розилиги.

57. Овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ахборот тақдим этилган ҳолда овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи ташкилот билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари ўртасида, бошқа ҳудудда — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан тузилган шартнома билан расмийлаштирилади.

Шартнома асосий ҳужжат ҳисобланади. Шартномага мувофиқ ҳайвонот дунёсидан фойдаланилади ҳамда овчилик ва балиқчилик хўжалиги юритилади. Шартнома 10 йилгача муддатга тузилади. Шартномада овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш муддати, овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш масалалари бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, урчитиш, сонини ҳисобга олиш ва тутиладиган ҳайвонлар ҳисобини юритиш, овчиликни ташкил этиш тадбирлари ва бошқа масалалар кўрсатилади.

58. Овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик ва жисмоний шахснинг мажбуриятлари:

фойдаланиш учун қабул қилинган овчилик ва балиқчилик ер майдонини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;

ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва сонини кўпайтиришга, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳитини сақлаб қолишга, бошқа биотехника тадбирларига йўналтирилган илмий асосланган тадбирлар ўтказиш;

белгиланган методикаларга мувофиқ, махсус тайёрланган ва ўқитилган одамларнинг кучи билан ёввойи ҳайвонлар сони ҳисобини ўз вақтида олиб бориш;

тутиладиган ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш;

ёввойи ҳайвонларнинг нобуд бўлишига (ов қилиш ва балиқ овлаш ҳолатларидан ташқари) ва ер майдонларининг ёмонлашувига йўл қўймайдиган усуллар билан овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш;

овчилик ва балиқчилик хўжаликларини чегара тўсинлари, аншлаглар ва кўрсаткичлар, хўжалик тўғрисида тўлиқ ахборот берилган харита-схема билан таъминлаш;

ёнғин хавфсизлиги чораларига риоя этиш;

овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш билан боғлиқ ахборотларни табиатни муҳофаза қилиш органларига ўз вақтида тақдим этиш;

ҳар йили ов бошлангунга қадар табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларини аниқ хўжаликларда ёки ҳудудда ёввойи ҳайвонларни тутишга берилган рухсатномалар сони тўғрисида хабардор қилиш;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органларига ёввойи ҳайвонлар сони ва уларнинг турлари таркиби, тутилган ҳайвонларнинг сон ва турлари таркиби, биотехник, урчитиш ва муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;

ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажариш.

59. Овчилик ёки балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахслар ўз ваколатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

жисмоний шахсларга белгиланган квоталар доирасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатнома бериш;

белгиланган квоталар доирасида саноат мақсадларида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун юридик шахслар ва фуқаролар билан шартномалар тузиш;

берилган квотага (рухсатномага) мувофиқ тутилган овчилик ва балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда санитария талабларига риоя қилган ҳолда ҳайвонот дунёси объектларидан буюмлар ишлаб чиқариш;

ов қилиш ва балиқ овлаш маҳсулотларини уларни тутишнинг қонунийлигини ёки сотиб олинишини, маҳсулотнинг сифат сертификатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳокимликлар томонидан махсус ажратилган жойларда сотиш;

ов қилиш ва балиқ овлаш маҳсулотларидан, ҳайвонот дунёси объектларидан тайёрланган буюмлардан фойдаланиш ва уларни сотиш;

сунъий равишда етиштирилган ҳайвонлардан, улардан ов қилиш учун фойдаланилган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда ўз хоҳишига кўра фойдаланиш;

табиатни муҳофаза қилиш органларига ов қилиш қоидалари бўйича таклифлар тақдим этиш;

ҳайвонларни, шу жумладан балиқларни тутишни белгиланган тартибда амалга ошириш.

60. Овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;

овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш рад этилганда;

фойдаланишнинг белгиланган муддати тамом бўлганда;

фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахс тугатилганда;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари бажарилмаганда;

ҳайвонот дунёсидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда;

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзбошимчалик билан бошқага берилганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

61. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда овчиликдан фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда ҳайвонлар сони ҳисоби юритилади ва ҳайвонлар сони шартнома тузилгандаги сонга нисбатан асоссиз равишда пасайтириб юборилган тақдирда, ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ҳайвонларнинг етишмаётган сонини пул ифодасида қоплайди.

62. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари, шу жумладан тутиш нормалари, ов қилиш (тутиш) қуролларига қўйиладиган талаблар, тутиш муддатлари, ов қилиш ёки балиқ овлаш тақиқланган жойларни аниқлаш тартиби, шунингдек ов қилиш ва балиқ овлаш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]

VIII. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш

63. Ёввойи ҳайвонларнинг барча турлари фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича тутқунликда сақланиши мумкин. Зоология дўконларидан сотиб олинган ёввойи ҳайвонлар бундан мустасно.

Тутқунликда сақлаш — ёввойи ҳайвонларга улар тор (тўсилган) жойда яшайдиган шароитлар яратиш (қафасда, темир панжарали жойда, аквариумда, террариумда, боғланган ҳолда сақлаш ва ҳоказо).

[СПиТ:

1.Ов қилиш ва балиқ овлаш / Ёввойи ҳайвонлар]

Хонакилаштирилмайдиган ҳайвонлар ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади.

64. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ҳамда заҳарли ҳайвонларни ҳаёт фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида тутқунликда сақлашга фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда йўл қўйилади.

65. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомниклар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида ҳисобга қўйилади.

[СПиТ:

1.Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар / Табиий питомниклар]

Питомник — инсоннинг доимий назорати остида бўлган ва ҳайвонларни урчитиш учун фойдаланиладиган, ҳайвонларнинг назорат қилинадиган ҳудуддан чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи чегараларга эга бўлган назорат қилинадиган ҳудуд (муҳит).

66. Ёввойи ҳайвонлардан ва питомникларда ўстирилган, CITES Конвенциясининг Иловасига кирадиган ҳайвонлардан фойдаланишга қонун ҳужжатларига ва CITES Конвенцияси иловаларига мувофиқ йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ва питомникларда ўстирилган ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг назорати остида амалга оширилади.

67. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни ҳисобга қўйишга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ёввойи ҳайвонлар эгасининг аризаси тақдим этилиши зарур. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили), жисмоний шахснинг манзили, фамилияси ва исми;

ҳайвонларни сақлашнинг мақсади (кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун урчитиш, илмий тадқиқотлар, тижорат мақсадлари ва бошқалар);

турлари (кичик турлари) ва жинси бўйича сони кўрсатилган ҳолда ҳайвонларнинг турлари рўйхати (кичик турлари, агар дурагай бўлса, ота-оналарининг турлари кўрсатилади);

ҳайвонларнинг келиб чиқиши (сотиб олиниши);

ҳайвонларнинг сотиб олинган санаси;

питомникда ҳайвонларнинг қайси авлоди мавжудлиги;

ҳайвонларни сақлаш шароитлари (қафасда, темир панжарали жойда, эркин ва ҳоказо);

ҳайвонларнинг белгиси борлиги (тавсифлаш, тартиб рақамини кўрсатиш);

ветеринария хизмати мавжудлиги.

Ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда аризачи юқори ташкилотга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилмаслиги рухсатнома бериш рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

68. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда ёки питомникда сақлашга рухсатнома берилган шахслар ҳар йили, 1 январгача, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ўзларидаги ҳайвонларнинг сони, тур таркиби ва ҳолати тўғрисида ахборот бериши шарт. Ҳайвон нобуд бўлган тақдирда, уни сақлайдиган шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига унинг нобуд бўлиши сабаби тўғрисидаги ветеринария хулосасини тақдим этиши шарт.

69. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномасисиз тутқунликда ва питомникларда сақланаётган ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш тақиқланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]

IX. Зоология коллекцияларини ташкил этиш

[СПиТ:

1.Ов қилиш ва балиқ овлаш / Зоология коллекциялари]

70. Коллекция — консервация қилинган ва тирик зоология объектлари йиғиндиси. Коллекция тирик ҳайвонлардан (ҳайвонот боғлари, жонли бурчаклар ва ҳоказо) — ҳайвонларнинг тулумлари, таналари, терилари, скелетлари, уялари, тухумлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, нам препаратлар, овчилик ўлжалари ва ҳоказолардан иборат бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган объектларнинг туркумлаштирилмаган ҳолда тўпланишига ҳар қандай турдаги коллекция сифатида қаралади.

Туркумлаштирмаган ҳолда тўплаш — ишлов берилмаган, коллекция тартиб рақамига, аниқ илмий номига ва тўплаш (сотиб олиш) жойига эга бўлмаган тўпланган намуналар.

71. Ёввойи ҳайвонларни табиатдан ажратиб олиш йўли билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан зоология коллекциялари ташкил этилиши ва уларнинг тўлдирилишига фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича йўл қўйилади ва улар мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мажбурий тартибда давлат ҳисобидан ўтказилади.

72. Зоология коллекцияларини ҳар хил мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси бўйича амалга оширилади.

73. Зоология коллекцияларини давлат ҳисобига қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ариза тақдим этиш зарур. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

зоология коллекцияси эгасининг манзили, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми;

зоология коллекциясининг келиб чиқиши;

зоология коллекциясининг таркиби (ҳайвонлар турлари, уларнинг қисмлари, турлар бўйича сони);

зоология коллекцияси консервация қилиниши тури (танаси, нам препаратлар, тулум ва бошқалар);

Фанлар академиясининг зоология коллекциясининг илмий аҳамияти тўғрисидаги хулосаси.

74. Зоология коллекциясини давлат ҳисобига қўйиш тўғрисидаги ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда аризачи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги зоология коллекциясини давлат ҳисобига қўйишнинг рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.

Зоологик коллекциянинг давлат ҳисобига қабул қилиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу коллекцияни давлат ҳисобига қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича зоологик коллекциянинг давлат ҳисобига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди

(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)

75. Қонун ҳужжатларини бузадиган зоология коллекциялари эгалари маъмурий жавобгар бўладилар. Қонун ҳужжатлари такроран бузилган тақдирда коллекцияни олиб қўйиш ва уни бошқа юридик шахсга бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]

X. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш

76. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.

77. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан идоравий назорат тасарруфида овчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари мавжуд бўлган давлат органлари томонидан амалга оширилади.

78. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан ишлаб чиқариш назорати овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

79. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан жамоатчилик назорати овчилар ва балиқ овловчиларнинг жамоат ташкилотлари томонидан — уларга бириктирилган ер майдонларида ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.

80. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари, ўрмон қўриқчилиги, давлат овчилик ва ўрмон-овчилик хўжаликлари қўриқчилиги, овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари, қўриқхоналар ва табиий боғлар, қўриқланадиган бошқа ҳудудларнинг инспекторлари томонидан амалга оширилади.

81. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўғринча овлашни ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш нормалари ва қарорлари бошқача тарзда бузилишини аниқлаш мақсадида ёввойи ҳайвонлар яшайдиган ҳудудни бориб кўриш;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш, тайёрланган овчилик-балиқчилик маҳсулотларини, ўрмончилар ва ёлланган овчиларнинг қоровулхонасини, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг қоровулхоналари ва биноларини, омборлар ва бошқа иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини кўздан кечириш ва ушлаб туриш;

ихтиёрида қурол, овчилик-балиқчилик маҳсулотларини овлаш ва балиқ овлаш қуроллари бўлган барча шахслардан ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун берилган ҳужжатларни кўрсатишни, улар томонидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши муносабати билан ёзма тушунтиришлар берилишини талаб этиш;

мазкур Низом, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, нормалари, муддатлари ва бошқа талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ҳайвонот дунёси объектларидан барча фойдаланувчилар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

мазкур Низом ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар бузилган ҳолларда ноқонуний тутилган маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда тайёрлов ва савдо ташкилотларига бериш, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш;

ўтказилган текшириш тўғрисида далолатномалар ва маъмурий қонунбузарликлар тўғрисида протоколлар тузиш;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш бўйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш;

амалга ошириш чоғида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ишларни тўхтатиб қўйиш;

мазкур Низом ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларини бузганларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва қонунни бузишлар тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш;

хизмат бўйича берилган ўқотиш қуролини ва унга ўқ-дориларни белгиланган тартибда олиб юриш.

82. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга ва ўз фаолиятини берилган ваколатлар доирасида амалга оширишга мажбурдир.

83. Ноқонуний ов қилиш ёки балиқ тутиш орқали ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш орқали ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳайвонни табиий яшаш муҳитидан ноқонуний ажратиб олиш (отиш, овлаш) деб ҳисобланади. Етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.

84. Ноқонуний ов қилиш ёки балиқ тутишнинг аниқланган маҳсулоти олиб қўйилади ва қонун бузилишини аниқлаган шахсларда тақдирлаш сифатида қолдирилади (кўпи билан бир бош туёқли ҳайвон гўшти, умумий оғирлиги 5 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдордаги ёввойи қуш, балиқ), тайёрлов ташкилотларига топширилиши шарт бўлган мўйна бундан мустасно. Туёқли ҳайвонларнинг бошқа гўшти ва балиқ тайёрлов ва савдо ташкилотларига, болалар уйларига, кексалар уйларига, мактаблар ва касалхоналарга белгиланган тартибда топширилади.

85. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, ўлжалар, тулумлар, ҳаёт фаолияти маҳсуллари, зоология коллекциялари қонуний сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ноқонуний олиб чиқиб кетиш ёки олиб киришга, ташиш ва жўнатишга уринишда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

86. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилган ҳужжатларнинг материалларини (баённомалар, қонунни бузишлар тўғрисидаги далолатномалар), шунингдек олиб қўйилган қурол-яроғларни ва ноқонуний овлаш ва балиқ овлаш маҳсулотларини, жиноят белгилари мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқни бузишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беришлари керак.

Олиб қўйилган қурол-яроғлар ва ўқ-дорилар белгиланган тартибда ички ишлар органларига топширилади.

Ноқонуний ов қилаётган ёки балиқ тутаётган шахсларни ушлашда ҳужжатлар, қурол-яроғлар, ов қилиш ва балиқ овлаш анжомлари ва маҳсулотларини олиб қўйиш ва фойдаланилаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

87. Мазкур Низомнинг, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

88. Ҳайвонот дунёсига зарар етказган шахслар зарарни мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ қоплашга мажбурдир. Зарарнинг қопланиши айбдорларни жавобгарликдан озод қилмайди.

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳамда овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА

Ёввойи ҳайвонлар тутилганлиги учун тўловлар миқдори

‎‏
Ҳайвонларнинг турлари

Жинси ва ёшидан қатъи назар 1 та ёввойи ҳайвонни тутиш нархи ‎‎

Энг кам иш ҳақига нисбатан коэффициент ‎‎

‎‏Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун (АҚШ долларида)

Тайёрлов нархлари ‎

Спорт мақсадида ва бошқа мақсадларда тутиш ‎

Илмий мақсадларда тутиш ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Қизил китобга киритилган
‎СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР ‎‎

Қоплон, тарғил сиртлон, қор қоплони ‎

-‎

300‎

250‎

30000‎

Бурама шохли эчки ёки морхўр, Северцов қўйи, Бухоро буғуси (хонгул), Тяньшань қўйи, Устюрт қўйи, тожик қўйи ‎




‎-‎




‎120‎




‎100‎




‎7000‎

Тяньшань қўнғир айиғи, Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр ‎



‎-‎



‎100‎



‎70‎



‎2000‎

Мензбир суғури, жайрон ‎

-‎

70‎

50‎

1500‎

Қизил китобга киритилган сутэмизувчиларнинг бошқа турлари ‎

-‎

50‎

30‎

1000‎

‎‎Бошқа турлари

Манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, олакўзан, қизил бўри ‎

-‎

40‎

20‎

800‎

Тоғ эчкиси ‎

2‎

2‎

0,5‎

500(450)‎

Тўнғиз ‎

2‎

2‎

0,5‎

300(250)‎

Буғу ‎

1‎

1‎

0,2‎

120(100)‎

Сайғоқ ‎

0,1‎

0,1‎

0,05‎

250(200)‎

Тоғ сувсари, қоракўзан, қизил суғур, оқсувсар ‎

0,5‎

0,5‎

0,1‎

50‎

Ондатра ‎

0,03‎

0,03‎

0,02‎

50‎

Тулки, чиябўри, ёввойи мушуклар, чўл сассиқкўзани ‎

0,3‎

0,3‎

0,05‎

20‎

Бўри ‎

-‎

-‎

-‎

-‎

Бўрсиқ, жайра, сув каламуши ‎

0,05‎

0,05‎

0,01‎

75‎

Қуён, ариқ сичқони ‎

0,03‎

0,03‎

0,01‎

10‎

Типратикан, кўршапалак, ўрмон соняси ‎

0,01‎

0,01‎

0,005‎

1‎

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа сутэмизувчилар ‎




‎0,005‎




‎0,005‎




‎0,002‎




‎0,5‎

Қизил китобга киритилган
‎ПАРРАНДАЛАР

Шохин, итолғи, лочин, тувалоқ-дудаги, рангдор тувалоқ, безгалдак ‎

-‎

100‎

10‎

5000‎

Оққуш, соқақушлар, қор калхати (қумай), лайлаклар, балиқхўр йирик паррандалар, сув бургутлари, кичик бургут, ўлимтикхўр бургут, чўл бургути, болтаютар, бургут, қирғий, илонхўр, оқбошли қумой, чўл бўктаргиси, катта подорлик, оққорин булдуруқ, Зарафшон қирғовули, япалоққуш, мармарранг чуррак, краснозобая казарка (ёввойи ғоз тури), оқкўз ботқалдоқ (балиқчи ўрдак), кичик оқ қарқара, қошиқбурун, қоравой, қизил ғоз (фламинго), қорабош чағалай, чийилдоқ ғоз ‎














‎-‎














‎50‎














‎8‎














‎1000‎

Бошқа турлари ‎

-‎

30‎

5‎

500‎

‎‎Паррандаларнинг бошқа турлари

Турна, укки, бошқа йиртқич паррандалар, кичик оққуш ‎

10‎

10‎

3‎

100‎

Бойўғли (бойқуш), қарқара, қарға, клушица (оқ чорлоқнинг бир тури), Альп зоғчаси, сухонос ғоз ‎



‎5‎



‎5‎



‎2‎



‎50‎

Қирғовуллар ‎

0,05‎

0,05‎

0,05‎

15‎

Улар ‎

0,02‎

0,02‎

0,01‎

15‎

Ғозлар ‎

0,02‎

0,02‎

0,01‎

5‎

Ўрдаклар, чурраклар, қашқалдоқ, каклик, қорақорин булдуруқ, сажа ‎

0,01‎

0,01‎

0,005‎

1‎

Йилқичи ‎

0,01‎

0,01‎

0,005‎

50‎

Каптар, қумри (ғуррак), балиқчи қуш, катта бақлан, қўнғирлар, қамишзор қуши, бедана, кўлбуқалар, черагатлар ‎




‎0,006‎




‎0,006‎




‎0,003‎




‎1‎

Паррандаларнинг бошқа турлари ‎

0,1‎

0,1‎

0,005‎

2‎

Паррандалар тухуми ‎

‎‎бир дона тухум учун ҳайвоннинг мазкур тури қийматининг 30 фоизи

Қизил китобга киритилган
‎СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Кобра, кулранг эчкиэмар ‎

-‎

-‎

5‎

1000‎

Бошқа камёб турлари ‎

-‎

-‎

2‎

500‎

‎‎Бошқа турлари

Эфа, қалқон илон, қора илон, гюрза ‎

1‎

-‎

1‎

100‎

Заҳарсиз илонлар ‎

0,1‎

-‎

0,05‎

15‎

Тошбақа ‎

0,03‎

-‎

0,02‎

2‎

Яшчурки, геккон, калтакесак, агама ва бошқа турлари ‎

экспорт учун 0,5 АҚШ долл.0,02‎‎




‎-‎




‎0,005‎




‎1‎

Судралиб юрувчилар тухуми ‎

‎‎бир дона тухум учун ҳайвоннинг мазкур тури қийматининг 30 фоизи

Қуруқликда ва сувда яшовчилар

Қурбақалар, бақалар ‎

0,02‎

-‎

0,005‎

0,1‎

Қизил китобга киритилган
‎БАЛИҚЛАР

Орол сўзан балиғи, Орол бакра балиғи, чаклик (тошбақра), Орол кумжаси, чўртанбалиқчисимон оққайроқ, Туркистон сўзан балиғи ‎




‎-‎




‎-‎




‎5‎




‎2000‎

Бошқа турлари ‎

-‎

-‎

1‎

1000‎

‎‎Саноатбоп балиқлар

Лаққа балиқ, хумбош балиқ, зоғорабалиқ, оққайроқ, пелядь, олабуға, қорабалиқ, гулмоҳи балиқ, оқ амур ‎




‎0,5‎




‎0,05‎




‎0,02‎




‎15‎

Карп, товонбалиқ, Самарқанд хромуласи, илонбош, лешч, чўртанбалиқ, тарашабалиқ, мой балиқ, қизилкўз ‎




‎0,3‎




‎0,03‎




‎0,01‎




‎10‎

Қизилқанот ва бошқа арзонбаҳо балиқлар ‎

0,2‎

0,001‎

0,005‎

1‎

‎‎

‎Изоҳ:
балиқ тутишга рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган пул қуйидагича кўрсатилган: биринчи устунда тайёрлов мақсадлари учун 1 центнер учун, иккинчи устунда спорт-ҳаваскорлик мақсадлари учун белгиланган бепул нормадан ортиқча 1 кг учун ва бошқа мақсадлар учун 1 бош учун

‎‎
‎Умуртқасиз жониворлар

Қизил китобга киритилган умуртқасиз жониворлар ‎

-‎

-‎

0,05‎

60‎

Заҳарли умуртқасиз жониворлар ‎

0,01‎

-‎

0,005‎

3‎

Дарё қисқичбақаси ‎

0,005‎

0,005‎

0,001‎

1‎

Бошқа қисқичбақасимонлар (1кг учун) ‎

0,05‎

0,02‎

0,01‎

3‎

Қисқичбақасимонларнинг тухумлари (1 кг учун) ‎

0,8‎

-‎

0,5‎

5‎

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа умуртқасиз жониворлар ‎





‎0,01‎





‎0,01‎





‎0,001‎





‎0,5‎

Мумиё (1г учун) ‎

0,05‎

-‎

0,005‎

1‎

‎‎

‎Ёввойи ҳайвонларни тиббиёт мақсадларида тутиш (одам ва ҳайвонларнинг хавфли касалликларини ташувчилар) бепул амалга оширилади.
‎Урчитиш, кўпайтириш ёки қайта мослаштириш мақсадида тутиладиган ҳайвонларга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори мазкур тур учун дастлаб ундириладиган пулнинг 20 фоизини ташкил этади.
‎‎Туёқли ҳайвонларни тутишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори, долларда: биринчи рақам - биринчи ҳайвон учун ундириладиган пул, иккинчи рақам (қавсда) - иккинчи ва кейинги ҳайвонларни тутганлик учун.
‎Мўйна тайёрлаш мақсадида ҳайвонларни тутишга рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори: тоғ сувсари, қоракўзан, қизил суғур, оқсувсар, ондатра, тулки, корсак, чиябўри, ёввойи мушуклар, чўл сассиқкўзани, ариқ сичқони - спорт мақсадларида тутиладиган ҳайвонларнинг мазкур турлари қийматининг 50 фоизини ташкил этади.

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳамда овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартиби бузилиши сабабли етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш учун тўловлар миқдори





‎Ҳайвонларнинг турлари

Ёши, катталиги, оғирлиги ва жинсидан қатъи назар ҳар бир ҳайвон (калласи, териси, шохи ва бошқалар) учун ундириш миқдори

Ўзбекистон фуқаролари ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланмайдиган юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент ‎

Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон-нинг ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслари учун (АҚШ долларида) ‎

1‎

2‎

3‎

Қизил китобга киритилган
‎СУТЭМИЗУВЧИЛАР

Қоплон, тарғил сиртлон, қор қоплони

500

40000

Бурама шохли эчки (морхўр)

400

30000

Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, Мензбир суғури, асалхўр, Бухоро буғуси (хонгул)


‎300


25000

Северцов қўйи, Тяньшань қўйи, Устюрт қўйи, тожик қўйи, Бухоро қўйи, жайрон, Тяньшань қўнғир айиғи


‎250‎


‎20000‎

Қизил китобга киритилган сутэмизувчиларнинг бошқа турлари


‎100‎


‎10000‎

‎Алоҳида муҳофаза қилинадиган сутэмизувчилар

Олакўзан, манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қизил бўри, бошқа турлари


‎75‎


‎2500‎

‎Овчилик-саноат турлари

Тоғ эчкиси

50‎

1000‎

Тўнғиз

50‎

800

Буғу

50

700

Тоғ сувсари, қоракўзан, қизил суғур, оқсувсар ‎

25

150

Тулки, корсак, чиябўри, сув каламуши, ёввойи мушуклар, чўл сассиқкўзани, ондатра


‎20


‎100‎

Бўри

-

100

Бўрсиқ, жайра

10

75

Қуён, ариқ сич қони

5

50

Типратикан, кўршапалак, ўрмон соняси

2

25

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа сутэмизувчилар



‎2‎



‎20

Сайғоқ, кийик, жайрон, буғу, эчки, қўчқор шохлари

‎бир жуфт шох ва жуфт бўлмаган ҳар бир алоҳида шох мазкур ҳайвоннинг калласига мувофиқ келади

Мўйна буюмлар

мазкур буюмдаги терилар сони бўйича

Айиқ, бўрсиқ, суғур, жайра ёғи (100г учун)

3

10

Айиқ сафроси (хом ашё ҳолида 1г учун)

1

20

Қизил китобга киритилган
‎ПАРРАНДАЛАР

Шахин, итолғи, сапсан ‎

250

15000

Тувалоқ-дудаги, рангдор туфалоқ, безгалдак

200

7500

Оққуш, соқақушлар, қор калхати (қумай), лайлаклар, скопа, кичик бургут, ўлимтикхўр бургут, чўл бургути, болтаютар, бургут, қирғий, илонхўр, оқбошли қумай, япалоққуш, қошиқбурун, кичик оқ қарқара, сариқ қарқара, стерх, оққорин булдуруқ, мармарранг чуррак, қоравой, краснозобая казарка (ёввойиғоз тури), оқкўз ботқалдоқ (балиқчи ўрдак), фламинго (қизил ғоз), чийилдоқ ғоз, Зарафшон қирғовули, бошқа камёб турлари









‎150









‎3000

‎Спорт мақсадида овлаш тақиқланган, алоҳида муҳофаза
‎қилинадиган паррандалар

Турна, укки, бошқа йиртқич ва бойўғли қушлар, сухонос ғоз, саҳро қарғаси, қора қарға.


‎50


‎500

Ракошесимонлар, қарқаранинг бошқа турлари, клушица (оқ чарлоқларнинг бир тури), Альп зоғчаси


‎30


‎250

‎Овланадиган турлари

Қирғовул, улар, ғозлар

5

150

Ўрдаклар, чурраклар, қашқалдоқ, каклик, черагатлар, қамишзор қуши, қорақорин рябок, сажа


‎2


‎50‎

Каптар, қумри (ғуррак), балиқчи қуш, қўнғирлар, қамишзор қуши, бадана, кўлбуқалар


‎0,5


‎20

‎‎Бошқа турлари

Қушларнинг бошқа турлари

1

50

Қизил китобга киритилган
‎СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Кобра, кулранг эчкиэмар

100

2000

Бошқа камёб турлари

75

1500

‎Бошқа турлари

Гюрза

50

500

Эфа, қалқон илон, қора илон

40

400

Заҳарсиз илонлар

20‎

300

Тошбақа

5

150‎

Яшчурки, гекконлар, калтакесак, агама ва бошқа турлари


‎3


‎100

‎Қуруқликда ва сувда яшовчилар

Қурбақалар, бақалар

0,2‎

50‎

Қизил китобга киритилган
‎БАЛИҚЛАР

Орол сўзан балиғи, Орол бакра балиғи, чаклик (тошбақра), чўртанбалиқсимон оққайроқ, Туркистон сўзан балиғи



‎20



‎3000‎

Балиқларнинг бошқа турлари ‎

15‎

200‎

‎‎Саноатбоп балиқлар

Лаққа балиқ, хумбош балиқ, оқ амур (10 кг ва ундан ортиқ) ‎

10‎

200‎

Лаққа балиқ, хумбош балиқ, оқ амур (10 килограммгача) ‎


‎4‎


‎100‎

Зоғорабалиқ, оққайроқ, гулмоҳи балиқ, пелядь, қалқонбалиқ ‎


‎2‎


‎100‎

Олабуға, қорабалиқ, буффало, илонбош, чўртанбалиқ ‎

1‎

75‎

Карп, товонбалиқ, Самарқанд хромуласи, лешч ‎

0,8‎

25‎

Тараша балиқ, мой балиқ, қизилкўз ‎

0,5‎

20‎

Белоглазка, қизилқанот ва бошқа арзонбаҳо балиқлар ‎

0,1‎

10‎

Балиқ увулдириғи (1 кг учун) ‎

10‎

250‎

‎‎Умуртқасиз жониворлар

Қизил китобга киритилган умуртқасиз жониворлар ‎

50‎

1000‎

Заҳарли умуртқасиз жониворлар ‎

20‎

100‎

Дарё қисқичбақаси ‎

2‎

50‎

Бошқа қисқичбақасимонлар (1кг учун) ‎

5‎

500‎

Қисқичбақасимонлар тухуми (1кг учун) ‎

10‎

700‎

Коллекция ва музей аҳамиятига эга бўлган турлари ‎

халқаро каталоглар нархлари бўйича

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа умуртқасиз жониворлар ‎




‎2,5‎




‎10‎

Умуртқасиз жониворлар ва илонлар заҳари ‎

‎‎1 г заҳар олиш учун зарур бўлган бош сони ҳисобида ҳайвонлар тутилганлиги учун қийматининг 1 баравари миқдорида ‎

Мумиё (1г учун) ‎

1,5‎

5‎

Қўриқхона, миллий (халқ) боғи, заказник, табиат ёдгорликлари, питомник ҳудудида, заповедникнинг қўриқланадиган зонасида ва муҳофаза қилинадиган бошқа табиий ҳудудларда уяларни, инларни, катакларни бузганлик учун, ҳайвонларни овлаганлик учун ‎





‎мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 3 баравари миқдорида

Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек Қизил китобга киритилган ноқонуний овланган она қушларнинг ҳар бир эмбриони ёки судралиб юриувчи ҳайвонлар тухуми учун ‎



‎мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 50 фоизи миқдорида ‎‎‎

Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек овлаш тақиқланган ноқонуний овланган тутилган она қушнинг ҳар бир эмбриони учун ‎


‎мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 25 фоизи миқдорида ‎‎‎

Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек қонунсиз тутилган она қушнинг ҳар бир эмбриони учун ‎

‎‎
‎мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 20 фоизи миқдорида ‎

Ёввойи ҳайвонлар яшаши учун хос бўлмаган шароитда (музликда, сувда ва ҳоказо) фалокатга учраганда (ёнғин, сув тошқини, озуқа етишмаслиги ва бошқалар), шунингдек ёритиш асбобларини қўллаб транспорт воситалари, моторли қайиқлар ва катерлар, самолётлар ҳамда вертолётлар воситасида уларни тунда нобуд қилганлик учун ‎






‎мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 3 баравари миқдорида ‎‎‎

Тақиқланган даврда балиқ тутганлик учун ‎

‎‎мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 2 баравари миқдорида ‎

Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойлардаги қамишлар ва ялангликларни, ўтларни ёққанлик ҳамда шудгорлаганлик учун (1га учун) ‎

2
‎(муҳофаза қилинадиган табиий муҳитларда сумма икки баравар кўпаяди) ‎

100‎

Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган тўқайларни, табиий ҳолда кўпаядиган ўрмон дарахтлари ва ниҳолларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ёққанлик, кундаков ва пайҳон қилганлик учун (1га учун) ‎

3
‎(муҳофаза қилинадиган табиий муҳитларда сумма уч баравар кўпаяди) ‎

300‎

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига
3-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.05.00 Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар;

2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.13.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўловлар]

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисида

НИЗОМ

1. Ёввойи ҳайвонларни тутиш ва Ўзбекистон Республикасининг ташқарисига олиб кетиш учун рухсатнома бериш ва ёввойи ўсимликларни олиб кетиш учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, ундан:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг турлари учун 80 фоизи республика бюджети даромадига ва 8 фоизи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ўтказилади;

ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турлари учун 60 фоизи маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилади.

(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

2. Ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки урчитиш учун тутишга рухсатнома берилганлиги учун тушадиган маблағлар, 100 фоиз миқдорида:

Давлат овчилик фондининг ташкил этилмаган овчилик-балиқ овлаш майдонларида овлашда — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига;

овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида овлашда — ушбу хўжаликни юритувчи овчиликдан фойдаланувчининг ҳисоб рақамига;

давлат ўрмон фонди ерларида овлашда — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

3. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима солишдан ундирилган ва ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундирилган маблағлар 100 фоиз миқдорида:

ҳуқуқни бузиш давлат қўриқхонаси ҳудудида содир этилган тақдирда — унинг ҳисоб рақамига;

фойдаланувчиларга бириктирилмаган ер майдонларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда — қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмиталари ҳисоб рақамларига;

овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда — овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритувчи фойдаланувчининг ҳисоб рақамига;

давлат ўрмон фонди ер майдонларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда — амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қолган барча ҳолларда — қоидабузарлик ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган қўриқхоналар ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан очилган ҳоллардан ташқари, ер майдонларининг тегишлилигидан қатъи назар, жарималар ва етказилган зарардан тушадиган барча сумма Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига тушади, ундан жарима тўлашдан тушган сумманинг 60 фоизи Республика бюджетига ўтказилади.

(3-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

4. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима суммаларини ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар қопланиши учун маблағларни ундиришда, суд ижрочилари томонидан мажбурий тартибда тушган маблағларни тақсимлаш қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

5. Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни сотишдан ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади.

6. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган барча шахсларга табиатни муҳофаза қилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, давлат қўриқхоналари, овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига зарарни ундиришдан ва пул жаримасидан тушадиган сумманинг 30 фоизигача (ҳайвонот дунёси бўйича) ва 10 фоизигача (ўсимлик дунёси бўйича) тўланади. Қизил китобга киритилган ҳайвонларни ноқонуний овлаганлик учун даъво бўйича мукофот пули зарарни тўлаш ва пул жаримаси суммасининг 20 фоизи, ўсимликлар бўйича эса — 5 фоизи миқдорида тўланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамидан маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган смета бўйича сарфланади.

Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.

8. Календарь йил охиридаги махсус ҳисоб рақамининг фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи хизмат кўрсатувчи банкнинг ҳисоб рақамида қолади, ёпилмайди ва олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтадиган қолдиқ ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига
4-ИЛОВА

I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 4-сон, 10-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва уларнинг баъзиларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1993 йил 30 августдаги 436-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 8-сон, 33-модда) 2-илованинг 5-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарори.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1995 йил 24 апрелдаги 145-сон қарори.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ва «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 27 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 9-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 20-модда) илованинг 10-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 5-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).

II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул суммаларининг 50 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул суммалари бундан мустасно»;

ўн биринчи хатбошидаги «ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳақидаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар) рўйхатининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«6.‎

Қизил китобга киритилган ёввойи ўсимликларни,
‎уларнинг қисмлари ва маҳсулларини экспорт қилиш ‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ‎


‎Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсуллари, ботаника коллекциялари импорти, шунингдек ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, улар ҳаётий фаолиятининг маҳсуллари, коллекциялар ва ўлжалар экспорти ва импорти ‎


‎Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси». ‎

logo_uz