foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 252-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)

I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг вазифалари

Ушбу Қонуннинг вазифалари минерал хом ашёга, ер ости сувларига бўлган ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш учун ер ости бойликларидан оқилона, комплекс фойдаланишни, ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида ер ости бойликларини, атроф табиий муҳитни муҳофаза этиш ва ишларни бехатар олиб боришни, давлат ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер ости бойликларига эгалик қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни (кончилик муносабатларини) тартибга солишдан, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

2-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Кончилик муносабатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида кончилик муносабатлари Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида юзага келадиган, ердан, ер усти сувларидан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

3-модда. Ер ости бойликларига эгалик қилиш

Ер ости бойликлари умуммиллий бойлик ва Ўзбекистон Республикасининг мутлақ мулкидир.

4-модда. Ер ости бойликлари Давлат фонди

Ер ости бойликларининг фойдаланилаётган участкалари ҳам, фойдаланилмаётган участкалари ҳам, шунингдек техноген ҳосилалар (минерал хом ашёни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш чиқиндилари) ер ости бойликлари Давлат фондини ташкил этади.

5-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ёки битимларида Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидалардан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]

II БЎЛИМ. КОНЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

6-модда. Кончилик муносабатларини давлат томонидан тартибга солишнинг вазифалари

Кончилик муносабатларини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифалари:

минерал хом ашё базасини ривожлантиришни таъминлашдан;

фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олишнинг ҳозирги пайтдаги ва истиқболга мўлжалланган ҳажмларини белгилашдан;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ва минерал хом ашёнинг айрим турларига нарх белгилашдан;

ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва муҳофаза қилиш, минерал ресурслардан оқилона, комплекс фойдаланиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бехатар юритишга доир нормалар ва қоидаларни белгилашдан;

ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан текширув ва назорат тизимини ташкил этишдан иборат.

7-модда. Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви

Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимият маҳаллий органлари, шунингдек бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси кончилик муносабатлари соҳасида махсус ваколат берилган давлат бошқарув органлари ҳисобланиб, улар ўз фаолиятини ўзлари тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширадилар.

(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)

8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари жумласига:

ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этиш;

минерал хом ашё базасини ривожлантириш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг рўёбга чиқарилишини назорат қилиб бориш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш учун лицензия (рухсатнома) бериш тизимини ташкил қилиш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг давлат ҳисоб-китобини олиб боришни ва уларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил қилиш;

давлат геологик ахборот фондини яратиш ва юритиш, давлат маблағи эвазига олинган ахборотни тасарруф этиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажаришни молиявий таъминлаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан олинган ахборотдан фойдаланиш тартибини белгилаш;

фойдали қазилмаларнинг қидириб топилган захираларини тасдиқлаш ҳамда фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини, конлар, фойдали қазилмалар нишоналари ва техноген ҳосилаларнинг давлат кадастрини юритиш ҳамда ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхатини белгилаш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назоратини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун тўловлар ундириш тартиби ва шартларини белгилаш;

геология-қидирув ишларини олиб бориш, минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлаш учун, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш учун чет эл юридик ва жисмоний шахсларига, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер ости бойликлари участкалари ажратиб бериш тартиби ҳамда шартларини белгилаш;

кончилик муносабатларини тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга масалаларни ҳал қилиш киради.

9-модда. Ҳокимият маҳаллий органларининг кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Кончилик муносабатлари соҳасида ҳокимият маҳаллий органларининг ваколатлари жумласига:

ўз ҳудудида минерал хом ашё базасини ривожлантириш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва бажаришда қатнашиш, уларнинг рўёбга чиқарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ер майдонлари ажратиб бериш;

ер ости бойликларидан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни текшириш ҳамда назорат қилиш;

ушбу Қонун талаблари бузилган тақдирда ер ости бойликларидан фойдаланиш ишларини тўхтатиб қўйиш киради.

III БЎЛИМ. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар]

10-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш турлари

Ер ости бойликлари:

геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш, шу жумладан нефть, газ, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмиш учун иншоотлар қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;

нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш;

давлатнинг ўзга эҳтиёжлари ва жамоат эҳтиёжларини таъминлаш учун фойдаланишга бериб қўйилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар]

11-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар

Юридик ва жисмоний шахслар ер ости бойликларидан фойдаланувчи бўлишлари мумкин.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар]

12-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш муддатлари

Ер ости бойликларидан фойдаланиш муддати чекланмаган ва чекланган бўлиши мумкин.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш муддати олдиндан белгилаб қўйилмаган бўлса, у муддати чекланмаган ҳисобланади.

Ер ости бойликлари чекланган муддатли фойдаланиш учун лицензияда белгиланган муддатга бериб қўйилади. Заруратга қараб, бу муддат узайтирилиши мумкин.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш муддати фойдаланиш ҳуқуқи берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.05.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиши]

13-модда. Ер қаърини геологик ўрганиш учун бериб қўйиш

Геологик ўрганиш учун ер қаъри белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик ўрганиш лойиҳасига асосан бериб қўйилади.

Ер қаърини геологик ўрганиш ишларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкаларини эгаллашга рухсат бериш ер қаърини геологик ўрганиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.

Чет эл юридик шахсларига, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга геологик ўрганиш учун ер ости бойликлари қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда берилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.05.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиши;

2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.06.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш. Лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш. Танлов ва аукционлар]

14-модда. Ер ости бойликларини фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланишга бериб қўйиш

Ер ости бойликлари фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бошқа мақсадлар учун, шунингдек техноген ҳосилалар фойдаланишга лицензиялар асосида берилади.

Қазиб чиқарилиши лицензия асосида амалга оширилиши керак бўлган минерал ресурслар турларининг рўйхати, ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби, шунингдек кон ажратмаларини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Лицензия унинг эгасининг ер ости бойликларидан фойдаланиш, кон жойлашган майдон — кон ажратмасини олиш ва унинг заминида фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген ҳосилалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган корхоналарни лойиҳалаштиришга, фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга лицензияда назарда тутилган шартлар ва талабларга риоя этган ҳолда, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини ер қаърининг маълум қисмида кўмишга ҳуқуқи борлигини тасдиқлайди.

Юридик ва жисмоний шахсларга ер ости бойликларидан фойдаланишнинг бир йўла бир неча тури учун лицензиялар берилишига йўл қўйилади.

Лицензия ер ости бойликларидан фойдаланиш учун асосдир.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг тақдим этилиши ер ажратмаси берилиши учун асос бўлади. Ер ажратмаси бериш ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

(14-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)

Кон ажратмалари Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги томонидан берилади.

(14-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)

Фойдали қазилма конларини тажриба-саноат йўсинида ишлатиш (нефть ва газ конлари бундан мустасно), ер ости чучук сувларини чиқариб олиш, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа коллекциябоп геологик материалларни тўплаш учун лицензияга мувофиқ бериб қўйиладиган ер ости бойликлари участкаларига кон ажратмаси талаб қилинмайди.

Геология-қидирув ишларини молиявий таъминлаган юридик ва жисмоний шахслар қидириб топилган конни ишлатиш учун лицензиялар олишда мутлақ ҳуқуққа эгадирлар.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.02 Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш]

15-модда. Ер ости бойликларидан хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун фойдаланиш

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўзларига ажратиб берилган ер участкалари доирасида ўз хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш, ер ости сувларини қазиб чиқариш ва ер ости иншоотларини қуриш мақсадида ер ости бойликларидан лицензиясиз қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]

16-модда. Давлат экология экспертизаси

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни бажариш лойиҳалари давлат экология экспертизасидан ўтказилиши лозим.

Давлат экология экспертизаси талаб қилинмайдиган ишлар рўйхати Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар]

17-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланишни чеклаш

Аҳоли пунктларининг белгиланган чегаралари, шаҳар атрофидаги кўкаламзор минтақалар, саноат, транспорт, алоқа объектлари, ер ости сувларини чиқариб олиш иншоотлари ва уларнинг муҳофаза қилинадиган минтақалари, шунингдек бошқа алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар доирасида ер қаърининг айрим участкаларидан фойдаланиш чеклаб ёки тақиқлаб қўйилиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар]

18-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

ер қаърини геологик ўрганиш ишларини бажариш учун ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ер участкаларидан фойдаланиш;

ўз фаолияти натижаларидан, шу жумладан ер ости бойликлари тўғрисида олинган ахборотлардан, шунингдек қазиб олинган минерал хом ашёдан фойдаланиш. Айрим ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси қазиб олинган минерал хом ашёни тасарруф этишнинг алоҳида шартларини вақтинча белгилаб қўйиши мумкин;

башарти лицензияда ўзга қоида белгиланмаган бўлса, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген ҳосилалардан фойдаланиш.

Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар:

ер қаъридан белгиланган мақсадда фойдаланилишини;

ишлар ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасига мувофиқ олиб борилишини;

ер қаъри геологик тўла-тўкис ўрганилишини, ер ости бойликларидан оқилона, комплекс фойдаланилишини ва муҳофаза этилишини;

конларнинг фойдали қазилмалар мўл участкаларини танлаб ишлатишга, минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдагидан ортиқ нобудгарчилигига йўл қўйилмаслигини;

захиралар ҳолати ва улардаги ўзгаришлар, фойдали қазилмаларнинг нобудгарчилиги ва камайиши ҳисобга олиб борилишини, шунингдек захираларнинг ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилиши, қайта тасдиқланиши ва чегириб ташланишини;

қазиб олинаётганда қўшилиб чиқадиган, лекин вақтинча фойдаланилмаётган фойдали қазилмаларнинг сақланиши ва ҳисобга олиб борилишини;

сув чиқариб олиш иншоотлари ва уларнинг атрофидаги ҳудудда ер ости сувлари ҳолати кузатиб борилишини;

ер ости сувлари ҳолатидаги ўзгаришлар тўғрисида ер ости сувлари муҳофаза қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи органлар зудлик билан хабардор қилинишини;

ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар хавфсиз олиб борилишини, фалокатларни тугатиш режалари ишлаб чиқилишини;

ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан атроф табиий муҳит, бинолар ва иншоотларнинг муҳофаза қилинишини;

ер ости бойликларидан фойдаланиш жараёнида геологик, маркшейдерлик ҳужжатлари ва ўзга ҳужжатларнинг юритилишини ҳамда уларнинг асралишини;

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геология фондига (матнда бундан буён Давлат геология фонди деб юритилади) ер қаърига оид ахборотлар, шунингдек фойдали қазилма захираларининг ҳолати ва ўзгариши ҳамда уларнинг таркибидаги компонентлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини;

ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкалари улардан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини;

ер ости бойликларидан фойдаланиш учун тўловлар ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлашлари шарт.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.07.00 Ер остидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор бўлиши]

19-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш учун асослар

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи:

белгиланган муддат тугаган;

фойдаланувчи ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечган;

фойдаланиш учун ер қаъри бериб қўйилган корхона ёхуд ўзга хўжалик фаолияти субъекти тугатилган ҳолларда тўхтатилади.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи:

ишловчилар ва аҳоли ҳаётига ёки сиҳат-саломатлигига, шунингдек атроф табиий муҳит ҳолатига яққол хавф пайдо бўлган;

ер ости бойликларидан фойдаланувчи бир йил мобайнида ундан фойдаланишга киришмаган;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўлов мунтазам олиб борилмаган;

ер ости бойликларидан фойдаланувчи лицензиянинг асосий шартларини бузган;

давлатнинг ўзга эҳтиёжлари ва жамоат эҳтиёжлари учун ер қаъри участкаларини олиб қўйиш зарур бўлган;

ушбу Қонуннинг 24, 30 ва 33-моддаларида назарда тутилган қоидалар бажарилмаган тақдирда муддатидан илгари тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар қонун ҳужжатлари талабларини бузганлари тақдирида ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари мумкин.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.07.00 Ер остидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор бўлиши]

20-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли органлар томонидан уларнинг ўзлари берган лицензия ва кон ажратмаси беришга оид далолатномани бекор қилиш йўли билан тўхтатилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар]

21-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Давлат бошқарув органларининг, ҳокимият маҳаллий органларининг ер ости бойликларидан фойдаланувчилар фаолиятига аралашишларига йўл қўйилмайди. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатиб турилиши, чеклаб қўйилиши ёки тўхтатилиши тўғрисидаги қарорларнинг қай даражада асослилиги, шунингдек зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар суд томонидан кўриб чиқилади.

Бузилган ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши лозим. Ер ости бойликларидан фойдаланувчига ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи асоссиз равишда тўхтатиб турилиши, чеклаб қўйилиши ёки тўхтатилиши туфайли етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.08.00 Ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.05.00га қаранг)]

22-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш

Ер ости бойликларидан фойдаланиш пулликдир, ушбу Қонуннинг 23-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Тўлов пули ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ кўринишида ундириб олинади. Уларнинг миқдори, уларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек тўлов бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)

(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни билан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]

IV БЎЛИМ. ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ

24-модда. Ер қаърини геологик ўрганишга қўйиладиган асосий талаблар

Ер қаърини геологик ўрганишни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар:

ер қаъри геологик ўрганилишининг, қидириб топилаётган конларни, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек зарарли моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмиш учун фойдаланишга бериб қўйиладиган ер қаъри участкаларини ишга солишнинг кончилик-техника, геологик-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларининг беками-кўстлигини;

асосий қазилма ҳамда у билан бирга жойлашган фойдали бирикмалар ва уларнинг таркибидаги компонентларнинг, техноген ҳосилаларнинг миқдори ва сифати аниқ белгиланишини, кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслардан ишлаб чиқаришда ва ерларни қайта тиклаш ишларини бажаришда фойдаланиш учун ана шу жинсларнинг хоссалари тадқиқ этилишини, минерал хом ашёнинг радиация-гигиена жиҳатидан баҳоланишини;

ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг фойдали қазилмалар асоссиз нобуд бўлиши ва сифати пасайишини истисно этувчи усул ва йўсинларда олиб борилишини;

ер қаъридан қазиб чиқарилаётган тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларни уларнинг табиий атроф муҳитга зарарли таъсирини истисно этадиган тарзда жойлаштириш учун участкалар ўрганилиши ва танланишини;

конларни ишга солишда ва бошқа ишлаб чиқариш ҳамда хўжалик мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган қидирув ишлари учун олиб борилган кон қазилмалари ва бурғиланган қудуқларнинг сақланишини, фойдаланилмайдиган кон қазилмалари ва қудуқлар белгиланган тартибда кўмиб йўқ қилинишини;

ер қаърини келгусида ўрганишда, фойдали қазилма конларини қидириш ва ишга солишда, шунингдек ер қаъридан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишда қўлланилиши мумкин бўлган геологик ва техникавий-ижро ҳужжатлари, тоғ жинслари ва рудаларнинг намуналари, керн, фойдали қазилма намуна нусхаларининг сақланишини;

ишдан чиқаёзган ерларнинг кейинчалик улардан фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини таъминлашлари шарт.

25-модда. Топилган фойдали қазилма конларини саноат кўламида ўзлаштириш учун топшириш

Топилган фойдали қазилма конлари ёки уларнинг муайян қисмлари фақат захиралари белгиланган тартибда тасдиқлангандагина саноат кўламида ўзлаштиришга топширилиши лозим.

Қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлашнинг самарали технологияси ишлаб чиқилмаган, шунингдек сув таъминоти ва чиқиндиларни жойлаштириш масалалари ҳал қилинмаган топилган фойдали қазилма конлари консервация қилиниши лозим ва улар саноат кўламида ўзлаштиришга топширилмайди.

26-модда. Фойдали қазилма конларининг кашф этувчилари

Илгари маълум бўлмаган, саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма конини топган, қидирув ишларини бажарган, шунингдек илгари маълум бўлган конда унинг саноат аҳамиятини анча оширадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захиралари ёки янги минерал хом ашё топган шахслар кашф этувчилар деб эътироф этилади.

Фойдали қазилма конларининг кашф этувчилари тақдирланиш ҳуқуқига эгадирлар. Тақдирлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

27-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги ахборотларга эгалик қилиш

Геологик ҳисоботлар, хариталар ҳамда бошқа материаллардаги ер қаърининг геологик тузилиши, ундаги фойдали қазилмалар, уларнинг технологик ва бошқа хоссалари, фойдали қазилма конлари ишга солинишининг шарт-шароитлари тўғрисидаги ахборотлар ишни молиявий таъминлаган буюртмачининг мулки ҳисобланади. Давлат бюджети ёки минерал-хом ашё базасини тиклаш бюджетдан ташқари фонди, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига ер ости бойликлари тўғрисида олинган ахборотлар уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тартибга солиш учун Давлат геология фондига бепул, мажбурий тартибда топширилади. Давлат геология фонди тушаётган ахборотнинг сир тутилишини таъминлайди.

Ер ости бойликлари тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ер ости бойликлари тўғрисидаги ахборотга эгалик қилиш ҳуқуқи қонун билан муҳофаза қилинади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар]

V БЎЛИМ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БИЛАН БОFЛИҚ КОРХОНАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ

28-модда. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ корхоналарни лойиҳалаштириш хусусиятлари

Фойдали қазилма қазиб олувчи ва минерал хом ашёни қайта ишловчи корхоналарни, шунингдек фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини лойиҳалаштириш тасдиқланган захиралар асосида ҳамда мўлжалланаётган қурилиш участкасида ер қаъри ўрганилиб, ишларни техникавий жиҳатдан бехатар олиб бориш таъминланишини ва минтақанинг экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмиш билан боғлиқ ер ости иншоотларини лойиҳалаштиришга уларни кўмиш мумкинлигини асослаб берадиган геологик, муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлсагина рухсат берилади.

29-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ корхоналарни лойиҳалаштиришга қўйиладиган асосий талаблар

Фойдали қазилма қазиб олувчи ва минерал хом ашёни қайта ишловчи корхоналарни қуриш лойиҳаларида:

лойиҳалаштирилаётган корхоналарнинг экологик-иқтисодий далил-асослари;

ер қаъридан асосий фойдали қазилма захиралари ва улар билан бирга жойлашган фойдали бирикмаларни мумкин қадар тўлиқ, комплекс равишда ва иқтисодий жиҳатдан мақбул тарзда чиқариб олишни, шунингдек ходимлар ва аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи фойдали қазилма конларини очиш усуллари ҳамда бу конларни ишга солиш тизимлари;

фойдали қазилма устида жойлашган жинслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек уларни жинсларнинг хусусиятларини ҳамда ерларни қайта тиклаш талабларини ҳисобга олиб жойлаш;

асосий қазилма билан бирга қазиб чиқариладиган, лекин вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилма ва техноген ҳосилаларни тўплаш, ҳисобга олиб бориш ва сақлаш;

ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш жараёнида очиладиган ер қаърини геологик ўрганиш;

атроф табиий муҳитга кўрсатиладиган таъсирни баҳолаш;

қайта ишлаш чиқиндиларидан имкон қадар тўлиқ фойдаланиш;

зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини, таркибида зарарли моддалар бўлган оқова сувларни қайта ишлаш, зарарсизлантириш, фойдали суратда ишлатиш, кўмиш ва вақтинча тўплаб қўйишнинг атроф табиий муҳит ифлосланиши олдини олишни таъминлайдиган усуллари;

зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқитларини, оқова сувларни қатъий белгиланган жойларда тўплашнинг улар ер қаъри қўшни участкаларига, ер ости сувларига, ер юзасига ва атмосферага тарқалиб кетишининг олди олинишини таъминлайдиган чора-тадбирлари кўзда тутилиши лозим.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.09.00 Ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича талаблар]

VI БЎЛИМ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ИШЛАТИШ, МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ИШЛАРНИ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

30-модда. Фойдали қазилма конларини ишлатиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашга қўйиладиган асосий талаблар

Фойдали қазилма конларини ишлатиш фойдали қазилма қазиб олувчи корхоналарнинг тасдиқланган лойиҳаларига, кончилик ишларини ривожлантириш режаларига, нефть, газ конлари ва ер ости сувларини ишлатиш лойиҳа ва схемаларига ҳамда техникавий фойдаланишнинг кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколат берилган давлат бошқарув органлари билан келишилган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилма конларини ишлатишда ва минерал хом ашёни қайта ишлашда:

ишга солинаётган фойдали қазилма конлари ва уларнинг ёнидаги фойдали қазилма конлари ҳамда ер қаъри бошқа участкаларининг кончилик ишлари олиб бориш натижасида бузилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилма захиралари сақланиши;

тоғ жинсларининг силжиш жараёнлари, ер юзаси, бинолар, иншоотларнинг майишишлари, конларнинг поғоналари ва чекка томонлари мустаҳкамлиги махсус асбоблар билан кузатиб турилиши;

минерал хом ашёни қайта ишлашнинг турли босқичларида фойдали компонентлар тақсимоти ва уларни ажратиб олиш даражасининг ҳисобга олиб ҳамда назорат қилиб борилиши;

ушбу Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисмида, 28 ва 29-моддаларида баён этилган қоидаларга риоя этилиши таъминланиши лозим.

31-модда. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган корхоналарни тугатиш ва консервация қилиш

Фойдали қазилмалар қазиб олувчи корхона ёки унинг муайян қисми, шунингдек фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари:

ер қаъридан фойдаланиш муддатлари тугаган;

ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин тўхтатилган;

фойдали қазилмаларнинг балансдаги захираларини тўлиқ ишлатиб бўлгач, захираларни орттиришнинг истиқболи ва балансдан ташқаридаги захираларни ишлатишга жалб қилишнинг имкони бўлмаган;

кондан ёки унинг муайян участкасидан фойдали қазилма чиқариб олишни давом эттириш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган;

қазилаётган конни, шунингдек фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини сув босиши ёки уларнинг вайрон бўлиши хавфи пайдо бўлиб, бунинг олдини олишнинг техникавий жиҳатдан иложи бўлмаган ёки бундай қилиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларидан фойдаланишга эҳтиёж қолмаган ҳолларда, тўлиқ ёки қисман тугатилиши ва (ёхуд) консервация қилиниши лозим.

Фойдали қазилма қазиб олувчи корхона ёки унинг муайян қисми, шунингдек фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва (ёки) консервация қилиш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ер ости бойликларидан фойдаланувчи тугатиш жараёни охирига етказилгунга қадар ва консервация чоғида ер ости бойликларидан фойдаланишга доир жами вазифаларни лицензия ва ушбу Қонунга мувофиқ адо этиб боради ҳамда тўлиғича жавобгар бўлади.

32-модда. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлаш

Фойдали қазилма қазиб олувчи корхоналар, шунингдек фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш, қайта қуриш ва ишлатишда, ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажаришда ходимлар, аҳоли ва атроф табиий муҳитнинг хавфсизлиги таъминланиши лозим.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг бехатар олиб борилиши шарт-шароитларини таъминлаш масъулияти корхоналарнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.

(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)

33-модда. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг хавф-хатарсиз олиб борилишини таъминлашга доир асосий талаблар

Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг хавф-хатарсиз олиб борилишини таъминлашга доир асосий талаблар:

ишларни хавф-хатарсиз олиб бориш нормалари ва қоидаларини ўрганиш ва уларга амал қилиш, шунингдек аварияларнинг олдини олиш ва тугатиш тадбирларини режалаштириш ҳамда ўтказишдан;

махсус тайёргарлиги ва малакаси бўлган шахсларгагина ишлаш учун ижозат беришдан;

кон ишларида, бурғилаш ишларида ва бошқа ишларда банд бўлган шахсларни махсус кийим-бош, якка ва умумий ҳимоя воситалари билан таъминлашдан;

хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига ҳамда санитария нормаларига мос келадиган машиналар, асбоб-ускуна ва материалларни қўлланишдан;

портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини ҳисобга олиб бориш, тегишли равишда сақлаш ва сарфлаш, шунингдек улардан тўғри ва хавфсиз фойдаланишдан;

ишларнинг технологик тизимини таъминлашга ва хавфли вазиятларни башорат қилишга зарур ва етарлича бўлган геологик, маркшейдерлик ҳамда ўзга кузатишлар мажмуини ўтказишдан;

кон ҳавосининг ҳолати, унинг таркибидаги кислород, зарарли ва портлаш хавфи бўлган газлар ҳамда чанглар миқдорини мунтазам назорат қилиб боришдан;

техникавий ҳужжатларни ва аварияларни тугатиш режаларини хавфсиз равишда иш олиб борилувчи минтақалар чегараларини аниқлаштирувчи маълумотлар билан ўз вақтида тўлдириб боришдан;

қаттиқ фойдали қазилма конларини ишга солиш лойиҳа тизимларига, нефть, газ конлари ва ер ости сувларини ишга солиш ва йўлга қўйиш лойиҳалари ва технологик схемаларига риоя қилишдан иборат.

Башарти, ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг ҳолати одамларнинг ҳаёти ва сиҳат-саломатлигига хавф туғдирса, бундай ишларни олиб бориш ман этилади.

34-модда. Кончиликдаги қутқарув қисмлари ҳамда очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва уларни тугатиш-ўчириш хизматлари

Кончиликдаги қутқарув қисмлари, шунингдек очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш-ўчириш хизматлари ер ости бойликларидан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун тузилади.

Кончиликдаги қутқарув қисмлари ҳамда очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва уларни тугатиш-ўчириш хизматлари тўғрисидаги низомларни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

35-модда. Ҳокимият маҳаллий органлари ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг аварияларни тугатиш вақтидаги вазифалари

Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ корхоналарда авария юз берган ҳолларда ҳокимиятнинг маҳаллий органлари, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланувчилар транспорт воситалари, материаллар ва асбоб-ускуна, алоқа воситалари ва дори-дармон беришлари ҳамда аварияларни тугатишда бошқа хил ёрдам кўрсатишлари шарт.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.09.00 Ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича талаблар]

VII БЎЛИМ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

36-модда. Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир асосий талаблар

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир асосий талаблар:

ер қаърини фойдаланишга бериб қўйишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилишлик ва ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишга йўл қўймасликдан;

ер қаърини геологик жиҳатдан тўла-тўкис ўрганиш, ундан оқилона, комплекс фойдаланишни ва унинг муҳофаза қилинишини таъминлашдан;

кон ажратмаларидан ташқарида фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдали қазилма конларини ишга солишни ва ер ости бойликларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйишдан;

ер қаъридан асосий қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали бирикмалар ҳамда уларнинг таркибидаги компонентларнинг мумкин қадар тўлиқ чиқариб олинишини таъминлашдан;

фойдали қазилма конларини ишга солишда ер қаъридан қазиб олинадиган ва унда қолдириладиган асосий қазилма ҳамда у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ва улар таркибидаги компонентларнинг захираларини, шунингдек минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғида фойдали компонентларни аниқ ҳисобга олиб боришдан;

қазиб олинган минерал хом ашёдан унинг таркибидаги саноат аҳамиятига молик компонентларни оқилона ва комплекс равишда ажратиб олишни таъминлашдан;

фойдали қазилма конларини тугаб қолишдан, ифлосланишдан, сув босишдан, сув чиқиб кетишидан, ёнғиндан ҳамда фойдали қазилмалар сифатини ва конларнинг саноат кўламидаги аҳамиятини пасайтирувчи ёки уларни ишга солишни мураккаблаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилишдан;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда, айниқса нефть, газ ёки бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлашда, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмишда ер қаъри ифлосланишининг олдини олишдан;

фойдали қазилма қазиб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилма қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилиб қўйишнинг белгиланган тартибига риоя қилишдан;

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришнинг олдини олишдан;

ичимлик суви сифатида ва саноат сув таъминоти учун фойдаланиладиган сув тўплаш майдонларида ва ер ости сувлари жойлашган майдонларда саноат ва маиший чиқиндилар йиғилиб қолишининг олдини олишдан;

ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг фойдали қазилма захираларининг, ишлатилаётган, консервация қилиб қўйилаётган конлар, бурғиланган қудуқлар ва ер ости иншоотларининг сақланишига зарарли таъсир кўрсатишига йўл қўймасликдан;

ходимлар ва аҳолининг хавфсизлигини, атроф табиий муҳит ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилинишини таъминлашдан иборат.

37-модда. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга иморат қуриш шартлари

Аҳоли пунктлари, саноат мажмуилари ва бошқа хўжалик объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга иморат қуриладиган участканинг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги тўғрисида маълумотлар олинганидан кейингина рухсат берилади.

Фойдали қазилмалар жойлашган (кенг тарқалганларидан ташқари) майдонларга иморат қуришга ва бундай жойларда фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга, алоҳида ҳолларда, кончилик муносабатлари соҳасида махсус ваколат берилган давлат бошқарув органлари билан келишилган ҳолда ва ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш имкониятлари таъминланган тақдирда йўл қўйилади.

Кенг тарқалган фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуришга, шунингдек бундай жойларда фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга кончилик муносабатлари соҳасида махсус ваколат берилган давлат бошқарув органларининг хулосаси бўлган тақдирда ҳокимият маҳаллий органларининг рухсати билангина йўл қўйилади.

Қурилиш объектлари иморат қуриш ва режалаштиришнинг тасдиқланган лойиҳаларида назарда тутилган чегаралардаги майдонларда жойлаштириладиган ҳолларда бундай хулоса талаб қилинмайди.

Кенг тарқалган фойдали қазилмалар жойлашган катта майдонларга иморат қуриш, шунингдек бундай жойларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган йирик ер ости иншоотларини жойлаштириш, алоҳида ҳоллардагина, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.

38-модда. Фойдали қазилма конларига туташган майдонларда иморат қуриш шартлари

Кончилик муносабатлари соҳасида махсус ваколат берилган давлат бошқарув органлари билан келишмасдан туриб:

фойдали қазилма конларига туташ жойлашган, конларни ишга солишда фойдаланилиши мумкин бўлган майдонларга;

фойдали қазилма конларига туташ, ушбу конларни ишга солишдаги портлатиш ишлари ва содир бўладиган силжишларнинг хавфли ва зарарли таъсири тарқалиши мумкин бўлган майдонларга иморат қуриш мумкин эмас.

39-модда. Алоҳида илмий ёки маданий қимматга молик ер ости бойликлари участкаларини муҳофаза қилиш

Ноёб очиқ геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, палеонтологик объектлар ва ер ости бойликларининг алоҳида илмий ёки маданий қимматга молик бошқа участкалари белгиланган тартибда давлат қўриқхоналари ёхуд табиат ва маданият ёдгорликлари деб эълон қилиниши мумкин. Ушбу қўриқхоналар ва ёдгорликларнинг сақланишига путур етказадиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Ер ости бойликларидан фойдаланишда ноёб очиқ геологик жинслар ва минералогик ҳосилалар, метеоритлар, палеонтологик, археологик ҳамда фан ва маданият учун аҳамиятга молик бошқа объектлар топилиб қолган ҳолларда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар тегишли участкадаги ишларни тўхтатиб, бу ҳақда манфаатдор давлат органларига хабар қилишлари шарт.

Алоҳида илмий ёки маданий қимматга молик ер ости бойликлари участкаларини давлат қўриқхоналари ёхуд табиат ёки маданият ёдгорликларига мўлжаллаб ажратиб олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг]

VIII БЎЛИМ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БИЛАН БОFЛИҚ ИШЛАРНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҲИСОБГА ОЛИНИШИ

40-модда. Ер қаърини геологик ўрганиш ишларининг давлат томонидан ҳисобга олиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши

Ер қаърини геологик ўрганишга доир ишлар давлат томонидан ҳисобга олиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ишларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат геология фонди томонидан амалга оширилади.

Ер қаърини геологик ўрганиш ишларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан туриб амалга ошириш тақиқланади.

41-модда. Фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкаларининг давлат томонидан ҳисобга олиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши

Фойдали қазилма қазиб олиш, ер ости иншоотлари қуриш ва ишлатиш ҳамда фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ўзга мақсадлар учун фойдаланишга бериб қўйилган ер қаъри участкалари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ягона тизим бўйича давлат томонидан ҳисобга олиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

42-модда. Фойдали қазилма конлари, нишоналари ва техноген ҳосилалар давлат кадастри

Фойдали қазилма конлари, нишоналари ва техноген ҳосилалар давлат кадастри ҳар бир кон бўйича асосий қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали бирикмалар, улар таркибидаги компонентлар захираларининг миқдор ва сифатини, конни ишга солишнинг кончилик-техник, технологик, гидрогеологик ва бошқа шароитларини ҳамда коннинг геологик-иқтисодий баҳосини тавсифловчи маълумотларни, шунингдек ҳар бир фойдали қазилма нишонасига оид маълумотни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Техноген ҳосилаларга оид кадастр ҳар бир тўплаб қўйилаётган объект бўйича техноген ҳосилаларнинг типи ёки турини миқдор-сифат кўрсаткичлари ҳамда сақлаш кончилик-техник шароитларини ҳам кўрсатиб ўтилган ҳолда тавсифловчи маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Фойдали қазилма конлари, нишоналари ва техноген ҳосилалар давлат кадастри Давлат геология фонди томонидан юритилади.

43-модда. Фойдали қазилма захиралари давлат баланси

Фойдали қазилма захиралари давлат баланси саноат аҳамиятига молик конлар бўйича ҳар бир турдаги фойдали қазилма захираларининг миқдори, сифати ва ўрганиб чиқилганлик даражасига оид, уларнинг қандай жойлашганлиги, саноат кўламида қай даражада ўзлаштирилганлиги, қанча қазиб олинаётганлиги, қанча нобуд бўлаётганлиги ҳақидаги ҳамда саноатнинг қидириб топилган фойдали қазилма захиралари билан нечоғли таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Фойдали қазилма конлари захиралари давлат баланси Давлат геология фонди томонидан юритилади.

44-модда. Фойдали қазилма захираларини тасдиқлаш

Қидириб топилган конлардаги фойдали қазилма захиралари, шунингдек конларни ишга солиш жараёнида қўшимча топилган қазилма захиралари тасдиқланиши лозим.

Фойдали қазилма конларининг захиралари минерал хом ашёнинг тури, миқдори ва сифатига қараб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилма захиралари бўйича давлат комиссияси ёки Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилма захиралари бўйича марказий комиссия томонидан тасдиқланади.

45-модда. Фойдали қазилма захираларини ҳисобдан чиқариш

Саноат учун аҳамиятини йўқотган, қазиб олиш жараёнида йўқотилган, кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёки конни ишга солишда тасдиқланмаган қазиб олинган фойдали қазилмалар, шунингдек фойдали қазилма захиралари давлат балансига тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда ер ости бойликларидан фойдаланувчининг балансидан чиқарилиши керак.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш фойдали қазилма захираларини тасдиқлаган органлар томонидан Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг хулосалари асосида амалга оширилади.

(45-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)

Қазиб олинган ва қазиб олиш жараёнида йўқотилган фойдали қазилмаларни ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқариш Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)

46-модда. Ер қаъри мониторинги

Ер қаъри мониторинги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаб баҳолаш, салбий жараёнлар олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун ер қаъри ҳолатини кузатиб бориш тизимидан иборат. Мониторингни амалга оширишнинг таркиби, мазмуни ва тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]

IХ БЎЛИМ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ ҲАМДА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН ДАВЛАТ ТЕКШИРУВИ ВА НАЗОРАТИ

47-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назоратининг вазифалари

Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назорати вазифалари барча ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ер ости бойликларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибига, ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, қоидалар ва нормаларга, ишларни хавф-хатарсиз олиб бориш, ишларнинг аҳолига, атроф табиий муҳитга, бинолар ва иншоотларга зарарли таъсир этишининг олдини олиш ҳамда бундай таъсирни бартараф қилишга доир талабларга, шунингдек давлат ҳисобини юритиш ва ҳисобдорлик қоидаларига риоя этишларини таъминлашдан иборат.

48-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширувчи органлар

Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назорати ҳокимият маҳаллий органлари, шунингдек кончилик муносабатлари соҳасида махсус ваколат берилган давлат бошқарув органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

49-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан тармоқ назорати

Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан тармоқ назорати ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг геологик, маркшейдерлик ёки техникавий хизматлари томонидан амалга оширилади.

Геологик ва маркшейдерлик хизматлари тўғрисидаги намунали низомларни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

Х БЎЛИМ. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎFРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.13.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш]

50-модда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларига доир низоларни кўриб чиқиш

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларига доир низолар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.14.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]

51-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1994 йил 23 сентябрь,

2018-XII-сон

logo_uz