foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЧИҚИНДИЛАР ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда)

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш — чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари — чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган объектлар;

чиқинди паспорти — чиқинди келиб чиққан жойни ҳамда чиқиндининг индивидуал хусусиятларини тасдиқловчи ҳужжат;

[СПиТ:

1.Чиқиндилар / Чиқиндилар]

чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);

чиқиндиларни жойлаштириш лимити — муайян муддатга жойлаштириш рухсат этилган чиқиндиларнинг энг юқори миқдори;

чиқиндиларни жойлаштириш объекти — чиқиндиларни сақлаш ҳамда кўмиб ташлаш учун махсус ажратилган ва жиҳозланган жой;

чиқиндиларни кўмиб ташлаш — чиқиндиларни, ифлослантирувчи моддалар атроф-муҳитни булғатишининг олдини олишга қаратилган ҳамда бу чиқиндилардан келгусида фойдаланиш имкониятини истисно этадиган тарзда, ажратиб қўйиш;

чиқиндиларни сақлаш — кўмиб ташлаш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш мақсадида чиқиндилар олиб кетилгунча уларни махсус жиҳозланган тўплагичларда сақлаш;

чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш;

чиқиндиларни қайта ишлаш — чиқиндиларни экологик жиҳатдан бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативи — маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилаётганда ёки бошланғич хом ашё бирлигидан ҳосил бўладиган муайян турдаги чиқиндиларнинг белгиланган миқдори;

[СПиТ:

1.Чиқиндилар / Хавфли чиқиндилар]

хавфли чиқиндилар — таркибида хавфли (заҳарлилик, юқумлилик, портловчанлик, тез алангаланиб ёнғин чиқарувчанлик, реакцияга тез киришувчанлик, радиоактивлик) хусусиятлардан лоақал биттасига эга моддалар мавжуд бўлган, бундай моддалар фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ўзи мустақил тарзда ҳам, шунингдек бошқа моддаларга қўшилганда ҳам бевосита ёки потенциал хавф туғдирадиган миқдорда ва шаклда мавжуд бўлган чиқиндилар.

3-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари атмосфера ҳавосига ва сув объектларига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш ва оқизиш билан боғлиқ муносабатларга тааллуқли эмас.

Қорақалпоғистон Республикасида чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]

4-модда. Чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқи

Чиқинди қайси хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюм ёки маҳсулотлардан, шунингдек товарлардан (маҳсулотлардан) фойдаланиш натижасида ҳосил бўлса, чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқи шуларнинг эгасига тегишли бўлади.

Чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахс олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномаси ёки чиқиндиларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги қонун билан тақиқлаб қўйилмаган ўзга битимлар асосида олиши мумкин.

Чиқиндиларнинг мулкдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида чиқиндиларга эгалик қиладилар, улардан фойдаланадилар ҳамда уларни тасарруф этадилар.

Чиқиндилар жойлашган ер участкасининг мулкдори ўзгарган тақдирда чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши ҳамда зарарли оқибатлар учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.10.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;

3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати олиб борилиши тартибини белгилайди;

чиқиндилар кўмиб ташланадиган ва утилизация қилинадиган жойларнинг давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нормативлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди;

чиқиндиларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида олиб ўтиш тартибини белгилайди;

чиқиндиларни паспортлаш тартибини белгилайди;

хавфли чиқиндиларнинг ҳамда чегара оша ташилиши давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган чиқиндиларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

хавфли чиқиндиларни кўмиб ташлаш учун ер участкалари бериш масалаларини ҳал этади;

депозитсиз идишлар ва тараларни ишлатиш тартибини белгилайди;

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳажмини белгилайди;

(5-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси деб юритилади).

(6-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

чиқиндилар кўмиб ташланадиган ва утилизация қилинадиган жойларнинг давлат кадастрини юритади;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва технологик ишланмалар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасини ўтказади;

чиқиндилар ҳосил бўлишининг белгиланаётган нормативларига ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш объектларига розилик беради;

чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш чоғида белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширади;

фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза этиш чора-тадбирларини белгилайди;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари хусусида давлат санитария-гигиена экспертизаси хулосасини беради;

чиқиндилардан тайёрланаётган товарларга (маҳсулотларга) нисбатан санитария-гигиена талабларини белгилайди ҳамда уларга доир гигиена сертификати беради;

чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиги учун хавфлилик даражасини белгилашда услубий таъминотни амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]

9-модда. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги:

маиший-рўзғор чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;

маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаш, ташиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш ҳолати мониторингини амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

10-модда. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси:

кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳисобга олиш, сақлаш ва утилизация қилиш устидан давлат назорати ва текширувини;

радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш пайтида радиациявий хавфсизлик устидан давлат назоратини;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.14.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.14.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.14.05.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органлари;

3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]

11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид умумдавлат дастурларини бажаришда иштирок этадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид маҳаллий дастурларни тасдиқлайдилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шароит яратиб берадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини ҳал этадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қиладилар;

чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш корхоналари ташкил этилишига кўмаклашадилар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.15.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин ва унинг кенгашининг) ваколатлари]

12-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этадилар;

аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширадилар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари]

13-модда. Фуқароларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Фуқаролар:

чиқинди билан боғлиқ ишлар амалга оширилаётганда ҳаётлари ва соғлиқлари учун хавфсиз шароитлар билан таъминланиш;

ўзлари яшаётган жойларда хавфли чиқиндилар бор ёки йўқлиги тўғрисида, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган, шунингдек ишлаб турган чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг хавфсизлиги ҳақида белгиланган тартибда тўлиқ ва аниқ ахборот олиш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари қурилишига доир қарорларнинг лойиҳалари муҳокамасида иштирок этиш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарни тўлатиш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқларига эгадирлар.

Фуқаролар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошираётганда белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, бошқа талабларга риоя қилишлари;

маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаб олиб кетиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар хизматидан фойдаланганлик учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб боришлари шарт.

Фуқаролар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишлари ҳамда зиммаларида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари]

14-модда. Юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқлари

Юридик шахслар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларидан чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги санитария нормалари ва қоидалари, экологик нормативлар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олишга;

чиқиндиларни ҳудудни тоза-ораста тутишнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ равишда чиқиндиларни жойлаштириш объектларида сақлашга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ таклифларни киритишга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида бошқа шахслар томонидан ўзларига етказилган зарарни тўлатишга ҳақлидирлар.

Юридик шахслар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари]

15-модда. Юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги мажбуриятлари

Юридик шахслар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этишга;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқиндилар ҳисобини юритишга, улар тўғрисида ҳисобот тақдим этишга;

чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфлилик даражасини белгиланган тартибда аниқлашга;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга;

ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган чиқиндиларнинг тўпланишини, лозим даражада сақланишини таъминлашга ҳамда уларнинг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймасликка;

ўзларининг мулки бўлган чиқиндиларнинг утилизация қилиниши бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришга;

чиқиндилар аралашиб кетишига (ишлаб чиқариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) йўл қўймасликка;

чиқиндиларнинг рухсат этилмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация қилиниши ва кўмиб ташланишига йўл қўймасликка;

чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экология ҳолати устидан назорат олиб боришга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш пайтида ҳолати бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини ўтказишга;

чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқинди тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чора-тадбирлари мажмуини амалга оширишга, шунингдек утилизация қилинмайдиган чиқиндилар экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмиб ташланишини таъминлашга;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига атроф-муҳитга рухсат олинмаган тарзда чиқиндилар чиқарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этишга;

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлашга;

(15-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга мажбурдирлар.

Юридик шахслар зиммасида чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари]

16-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Қонунда юридик шахслар учун назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўладилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.

17-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш

Юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги фаолияти фуқаролар ҳаёти ва соғлиғининг ҳамда атроф-муҳитнинг хавфсизлигини таъминламоғи керак.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига ёки атроф- муҳитга зарар етказилганда, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсизликни таъминлашнинг техникавий ёки бошқа имконияти бўлмай туриб хавфли чиқиндилар ҳосил бўлган ҳолларда юридик шахсларнинг фаолияти белгиланган тартибда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши мумкин.

18-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нормалаштириш

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари ишлаб чиқилади.

Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилади ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланади.

Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативларини ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш]

19-модда. Чиқиндиларни экологик сертификатлаш

Олди-сотди, экспорт-импорт операцияси объекти бўлган чиқиндилар, шунингдек ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндилар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга мувофиқлик бўйича экологик сертификатлашдан ўтказилиши керак, унинг натижаларига кўра чиқиндиларнинг мулкдорларига экологик сертификат берилади.

Чиқиндиларни экологик сертификатлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

20-модда. Хавфли чиқиндиларни ташиш

Хавфли чиқиндиларни ташиш чиқиндиларнинг экологик сертификати ҳамда уларни ташиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда махсус жиҳозланган транспорт воситаларида амалга оширилади.

Хавфли чиқиндиларни бехатар ташиш учун жавобгарлик транспорт ташкилоти зиммасида бўлади.

21-модда. Чиқиндиларни олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чиқиндиларни, шу жумладан чет элга мансуб радиоактив чиқиндиларнинг ҳар қандай турларини сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида олиб кириш тақиқланади.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳитнинг хавфсизлиги таъмин этилиши шарти билан чиқиндилар фақат қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб кирилишига йўл қўйилади.

22-модда. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлашга доир талаблар

Чиқиндиларни сақлаш санитария нормалари ва қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланилишини ёки уларнинг бошқа шахсларга берилишини таъминловчи усулларда амалга оширилади.

Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жой (хавфли чиқиндилар бундан мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

Ўзбекистон Республикасида утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлган чиқиндиларнинг кўмиб ташланишига йўл қўйилмайди.

Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.

(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)

Алоҳида ҳолларда, махсус тадқиқотлар натижаларига кўра фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит хавфсизлигини, табиий ресурслар сақланишини таъминлаш талабларига риоя этган ҳолда чиқиндиларни ер остига кўмиб ташлашга йўл қўйилади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]

23-модда. Чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари

Чиқиндиларни махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларга жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ундирилади.

Компенсация тўловлари миқдори белгиланган тартибда чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари асосида, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда атроф-муҳит учун хавфлилик даражасига қараб белгиланади.

(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)

24-модда. Чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантириш

Чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ҳамда уларни утилизация қилишга қаратилган технологияларни ишлаб чиқаётган ва жорий этаётган, чиқиндиларни утилизация қилишга мўлжалланган корхоналар ва цехлар яратаётган, ускуналар ишлаб чиқараётган, чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтириш чора-тадбирларини молиялаштиришда улушбай асосида иштирок этаётган юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар берилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантириш юзасидан ўз ваколатлари доирасида қўшимча чоралар белгилашлари мумкин.

25-модда. Чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир тадбирларни молиялаштириш

Чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир тадбирларни молиялаштириш чиқиндиларнинг мулкдорлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундай тадбирларни молиялаштиришга табиатни муҳофаза қилиш фондларининг, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари жалб этилиши мумкин.

26-модда. Чиқиндиларнинг давлат ҳисобини юритиш

Олиб кириладиган, олиб чиқиладиган, амалда мавжуд бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳосил бўладиган, шунингдек транзит тарзида олиб ўтиладиган чиқиндиларнинг давлат ҳисоби юритилиши керак.

Чиқиндилар тўғрисидаги давлат статистика ҳисоботининг шакли, уни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланади.

(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)

27-модда. Чиқиндиларни паспортлаш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳосил бўладиган чиқиндилар паспортланиши лозим.

Чиқинди паспорти чиқиндининг ҳар бир тури учун юридик шахслар томонидан тузилади. Ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тарзда чиқиндининг ўзига хос хусусиятлари ўзгарган ҳолларда чиқинди паспортига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилади.

Чиқиндиларни паспортлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.05.00 Атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар]

28-модда. Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри

Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотлар тўпланиши, қайта ишланиши, сақланиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш мақсадида чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастри юритилади, кадастрда чиқиндиларнинг миқдор ва сифат тавсифлари, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳамда уларнинг хавфлилик даражасини камайтириш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборот ўз ифодасини топади.

Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастри қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.

29-модда. Низоларни ҳал этиш

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

30-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2002 йил 5 апрель,

362-II-сон

logo_uz