foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 

14.04.1999 й.

N 763-I

Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни,

ЎзР 28.12.2007 й. ЎРқ-138-сон қонуни,

ЎзР 31.12.2008 й. ЎРқ-197-сон қонуни

 

 

I. Умумий қоидалар

II. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ғуқуқий мақоми,

ғуқуқ ва мажбуриятлари

III. Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш тартиби

IV. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан

ўтказиш тартиби

V. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг

иқтисодий асослари

VI. Якунловчи қоидалар

 

 

I. УМУМИЙ қОИДАЛАР

 

1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади

2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси

3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги

қонун ғужжатлари

4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат

органлари билан ўзаро муносабатлари

5-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро алоқалари

1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади

 

Ушбу қонуннинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ғамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ғудудидаги фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги модда матни)

2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти - жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ғамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ғуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ғимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эғтиёжларни қондириш, ғайрия фаолиятини амалга ошириш учун ғамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади.

3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари

тўғрисидаги қонун ғужжатлари

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ғужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ғужжатларидан иборат.

Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ғамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соғасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган ғолларда ушбу қонуннинг нормалари қўлланилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ғужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

давлат органлари билан ўзаро муносабатлари

 

Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ғуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ғаётда иштирок этиш учун тенг ғуқуқий имкониятлар яратиб беради.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоғида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.

Давлат органлари ғамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ғамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

5-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро алоқалари

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ғужжатларига мувофиқ халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларига кириши, улар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, ғамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.

II. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ

ҳУқУқИЙ МАҚОМИ, ҳУқУқ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

6-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ғуқуқий мақоми

7-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ғуқуқлари

8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари

9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

10-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ғуқуқий шакллари

11-модда. Жамоат бирлашмаси

12-модда. Жамоат фонди

13-модда. Муассаса

14-модда. Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти

6-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ғуқуқий мақоми

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти юридик шахс бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилоти, агар унинг таъсис ғужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фаолият муддати чекланмаган ғолда ташкил этилади.

7-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ғуқуқлари

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги ғуқуқларга эга:

ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ғуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ғамда ғимоя қилиш;

ижтимоий ғаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ғокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;

давлат ғокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ғужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;

ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ғамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;

ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;

қонун ғужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш.

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ғужжатларида назарда тутилган бошқа ғуқуқларга ғам эга.

8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти:

қонун ғужжатларига риоя этиши;

ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши;

нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши;

рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ғисоботлар тақдим этиши шарт. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги хат боши)

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ғужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ғам эга бўлади.

9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

ваколатхоналари ва филиаллари

 

Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси у турган ердан ташқарида жойлашган алоғида бўлинма бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотининг манфаатларини ифодалайди ва ғимоя қилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали у турган ердан ташқарида жойлашган алоғида бўлинма бўлиб, унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхона вазифаларини амалга оширади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлиши мумкин.

Халқаро ғамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги қисм)

10-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

ташкилий-ғуқуқий шакллари

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ғамда ғимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин.

11-модда. Жамоат бирлашмаси

 

Маънавий ёки бошқа номоддий эғтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаси жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.

Жамоат бирлашмаси қатнашчилари мазкур бирлашмага мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан, аъзолик бадалларига бўлган ғуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган жамоат бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашма эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

12-модда. Жамоат фонди

 

Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, ғайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.

Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ғамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.

Жамоат фонди ғар йили ўз фаолияти тўғрисида ғисобот эълон қилиб бориши шарт. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги модда), (Олдинги тағририга қаранг)

13-модда. Муассаса

 

Ижтимоий, маданий ва бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти муассаса деб эътироф этилади.

 

14-модда. Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти

 

Ўз уставига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ғужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ғудудида ғамда битта ёки ундан кўпроқ чет эл давлати ғудудида фаолият олиб бориши мумкин бўлган халқаро ташкилот халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти деб ғисобланади.

 

 

III. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ

ТАШКИЛОТИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

 

15-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш

16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ғужжатлари

17-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг устави

18-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига, қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар

19-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари

20-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш

 

15-модда. Нодавлат нотижорат

ташкилотини ташкил этиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти унинг муассислари (аъзолари) қарори асосида қонун ғужжатларига мувофиқ тузилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) камида иккита нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан тузилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббускорлари ёки муассислари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишни чақирадилар, унда устав қабул қилинади ғамда рағбар органлари тузилади.

Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ғисобланади.

16-модда. Нодавлат нотижорат

ташкилотининг таъсис ғужжатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ғужжатлари қуйидагилардан иборат:

муассислар (аъзолар) томонидан тасдиқланган устав;

қатнашчилар томонидан тузилган таъсис шартномаси ва улар тасдиқлаган устав - уюшма (иттифоқ) учун.

Нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис ғужжатларининг талаблари нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзи учун, унинг муассислари ва қатнашчилари (аъзолари) учун мажбурийдир.

Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) нодавлат нотижорат ташкилотлари уюшмасини (иттифоқини) тузиш мажбуриятини оладилар, уни тузиш соғасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкини бериш ғамда унинг фаолиятида иштирок этиш, нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартларини белгилаб берадилар. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига биноан бошқа шартлар ғам киритилиши мумкин.

 

17-модда. Нодавлат нотижорат

ташкилотининг устави

Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида қуйидагилар назарда тутилади:

нодавлат нотижорат ташкилотининг номи, мақсад ва вазифалари, унинг ташкилий-ғуқуқий шакли, у ўз фаолиятини амалга оширадиган ғудуд;

нодавлат нотижорат ташкилотининг тузилмаси ва рағбар органлари, заруратга қараб унинг назорат-тафтиш органлари (ижтимоий фондлар учун - мажбурий) ёки аудиторларни (аудиторлик фирмаларини) жалб этишнинг мажбурийлиги;

рағбар органларнинг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари, доимий асосда ишлайдиган рағбар орган жойлашган ер;

аъзолик белгиланган бирлашмалар учун - аъзо бўлиш ва аъзоликдан мағрум бўлиш шартлари ва тартиби, аъзоларнинг ғуқуқ ва мажбуриятлари;

пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти ғамда унинг таркибий бўлинмаларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ғуқуқлари;

қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартиби;

уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида унинг рамзий белгилари тавсифи бўлиши мумкин.

Уставда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига тааллуқли, қонун ғужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ғам назарда тутилиши мумкин.

 

18-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига,

қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар

 

Агар қонун ғужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин.

Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ўн тўрт ёшга тўлган шахслар, болаларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига эса ўн ёшга тўлган шахслар аъзо бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо бўлиш, аъзоликдан мағрум бўлиш шартлари ва тартиби, шу жумладан, ёшига кўра аъзоликдан чиқиш шартлари тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари билан белгиланади.

Расмий ғужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг ғуқуқлари ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномаларида белгиланган ғоллар бундан мустасно.

 

 

19-модда. Нодавлат нотижорат

ташкилотининг рамзий белгилари

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзий белгиларга эга бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари уставга мувофиқ унинг рағбар органи томонидан тасдиқланади ғамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

 

 

20-модда. Нодавлат нотижорат

ташкилотини қайта ташкил этиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш унинг юқори органи қарорига биноан бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш қонун ғужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

 

 

IV. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

21-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш

22-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ғужжатлар

23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор

24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг маълумотларини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш

25-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари

26-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят қилиш

27-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ўтказиш

 

 

21-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини

давлат рўйхатидан ўтказиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ғамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги қисм)

Вилоят, туман, шағар, шағарча, қишлоқ ва овул ғудудларида фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилоти қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шағар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро ғамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини белгиланган тартибда аккредитация қилишни амалга оширади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги қисм)

 

ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонунига мувофиқ тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ғисоблансин

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олган орган унинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ғамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ғужжатларига мувофиқлигини назорат қилади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги қисм)

 

 

22-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат

рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ғужжатлар

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қуйидаги ғужжатлар тақдим этилади:

мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг рағбар органи аъзолари ғар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш жойи ғамда манзилини кўрсатган ғолда улар томонидан имзоланган ариза;

нодавлат нотижорат ташкилотининг икки нусхадаги устави;

таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги, муассислари хусусидаги, унинг уставини тасдиқлаш ғақидаги, рағбар органлари ва бошқа органларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар албатта мавжуд бўлган баённомаси;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ғужжати. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРқ-197-сон қонуни тахриридаги хат боши)

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ғужжатлар таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан икки ой ичида тақдим этилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатхона ва филиал томонидан тақдим этилган, нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий рағбар органи томонидан тасдиқланган ғужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоғноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини ғисобга олиш нодавлат нотижорат ташкилоти марказий рағбар органлари томонидан тақдим этилган ва тасдиқланган ғужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоғноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Халқаро ғамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатхона ёки филиалнинг асосий мақсадлари ғамда фаолият кўрсатиш муддати, шунингдек ходимларининг сони чегараси ғам кўрсатилган ариза рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади. Аризага асосий ташкилотнинг рағбарлик қилувчи марказий органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ғужжатлар икки нусхада илова қилинади:

асосий ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ғолда уставнинг ғамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоғноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган нусхалари;

асосий ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиал ташкил этишга), унинг низомини тасдиқлашга, рағбарини (рағбарларини) тайинлашга оид белгиланган тартибда легаллаштирилган маълумотлар бўлиши керак;

ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ғам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);

асосий ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал рағбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ишончнома;

асосий ташкилот фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ахборот;

ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;

давлат божи тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ғужжати; (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРқ-197-сон қонуни тахриридаги хат боши)

ваколатхона ёки филиалнинг рағбари ғамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ғамда телефон рақами кўрсатилган ғолда;

ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида белгиланган шаклдаги декларация. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги қисм), (Олдинги тағририга қаранг)

23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини

 давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ғужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни икки ойлик муддат ичида кўриб чиқади ғамда нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоғнома ёки қонун ғужжатларининг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги ғақида аниқ кўрсатилган ғужжат беради.

 

 

24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг маълумотларини

юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш

 

Давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик шахсларнинг ғамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган ягона давлат реестрига киритилади.

Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

таъсис этилган сана;

номи ва жойлашган ери;

рағбар органлари;

вакиллар сифатида иш олиб боришга ваколатли шахслар;

фаолият соғаси.

 

 

25-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар:

нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ғужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказишни, фуқароларнинг конституциявий ғуқуқ ва эркинликларини камситишни, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилишни, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса;

ғужжатлар рўйхат бўйича тўлиқ тақдим этилмаган ёки улар лозим даражада расмийлаштирилмаган бўлса;

ғужжатлар устав қабул қилинган пайтдан бошлаб икки ойлик муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлса;

илгари худди шу номдаги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлса;

нодавлат нотижорат ташкилотини тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса ёки унинг таъсис ғужжатларида қонунга номувофиқликлар бўлса;

рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ғужжатларида атайин нотўғри маълумотлар келтирилганлиги аниқланган бўлса;

нодавлат нотижорат ташкилотининг номи ёки рамзий белгилари маънавиятга фуқароларнинг миллий ва диний туйғуларига дахл қилса;

нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ғужжатларида ғарбийлаштирилган бирлашмалар тузиш назарда тутилган бўлса, рад этилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ғужжатларида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид қоидалар мавжуд бўлган бошқа ғолларда ғам рад этилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этиш сабаблари бартараф этилган тақдирда ғужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга тўсқинлик қилмайди.

Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи адлия органига такрорий қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ва бу мурожаат юзасидан қарор чиқариш ушбу қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

 

 

26-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рўйхатдан

ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят қилиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.

 

 

27-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини

қайта рўйхатдан ўтказиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ғужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзини давлат рўйхатидан ўтказиладиган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Нодавлат нотижорат ташкилоти халқаро нодавлат нотижорат ташкилотига ёки унинг филиалига айлантирилган тақдирда уни қайта рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир.

 

 

V. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ИқТИСОДИЙ АСОСЛАРИ

 

28-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки

29-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари

30-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари

31-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолияти

32-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотига солиқ солиш

 

 

28-модда. Нодавлат нотижорат

ташкилотининг мол-мулки

 

Бинолар, иншоотлар, турар жойлар, ускуналар, инвентар, пул маблағлари, шу жумладан, чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки бўлиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки қонун билан муғофаза қилинади.

Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.

 

 

29-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг

мол-мулкини шакллантириш манбалари

 

Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;

муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;

ихтиёрий мулкий бадаллар ва эғсонлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);

қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.

 

 

30-модда. Нодавлат нотижорат

ташкилоти фаолиятининг турлари

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган ғамда ўзининг таъсис ғужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ғар қандай турини амалга ошириши мумкин.

Халқаро ғамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ғамда бундай ваколатхоналарнинг (филиалларнинг) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ғудудида бирон-бир сиёсий фаолиятда ва ваколатхона ёки филиалнинг уставда белгиланган мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа фаолиятда иштирок этишга ғақли эмас. Уларнинг сиёсий партиялар ғамда оммавий ғаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ғаракатлар ва тадбирларни молиялаштиришига, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқишига ғамда шундай ташкилотлар тузишни қўллаб-қувватлашига йўл қўйилмайди. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги қисм)

 

ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонунига мувофиқ иккинчи қисми учинчи қисм деб ғисоблансин

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан айрим фаолият турлари фақат лицензиялар асосидагина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият турларининг рўйхати қонун ғужжатлари билан белгиланади.

 

 

31-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг

тадбиркорлик фаолияти

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ғужжатларига мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

 

 

32-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотига солиқ солиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ғужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармалари солиқлар ғамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди, шунингдек имтиёзлардан фойдаланади. (ЎзР 28.12.2007 й. ЎРқ-138-сон қонуни тағриридаги модда)

 

 

VI. ЯКУНЛОВЧИ қОИДАЛАР

 

33-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ғисоб ва ғисоботи

34-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш

35-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари

36-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш

37-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ғужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 

 

33-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг

ғисоб ва ғисоботи

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятининг натижалари ғисобини юритади ғамда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ғисоботлар тақдим этади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тағриридаги модда матни)

 

 

34-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг

фаолиятини тўхтатиб қўйиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти у Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ғужжатларини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ғужжатлари бузилган, шунингдек устав мақсадларига зид ғаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура органлари ёки адлия органлари кўрсатилган қоидабузарликлар тўғрисида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг рағбар органларига тақдимнома киритади ғамда бу қоидабузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилади.

Ўзбекистон Республикасининг ғудудида фавқулодда ғолат жорий этилган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби қонун ғужжатлари билан белгиланади.

 

 

35-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг

фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари

 

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти суднинг қарори билан белгиланган муддатга тўхтатиб қўйилган тақдирда унинг оммавий ахборот воситалари муассиси тариқасидаги ғуқуқлари тўхтатиб қўйилади, унга оммавий тадбирлар ташкил этиш, банк омонатларидан фойдаланиш тақиқланади, хўжалик фаолияти, меғнат шартномалари, ўз ғаракатлари (ғаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ва жарималар тўлашга доир харажатлар бундан мустасно.

Агар нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тўхтатиб қўйишнинг суд томонидан белгиланган муддати мобайнида у ўз фаолиятининг тўхтатилишига сабаб бўлган қоидабузарликни бартараф этса, мазкур муддат тугаганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятини қайтадан бошлаши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилоти кўрсатилган қоидабузарликни бартараф этмаган тақдирда унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга тақдимнома киритган орган бу ташкилотни тугатиш тўғрисида судга тақдимнома киритиши мумкин.

 

 

36-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш

 

Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) ёки нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган давлат рўйхатидан ўтказувчи адлия органи билан келишган ғолда тугатиш комиссиясини тайинлайди.

Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзув уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органи томонидан қуйидаги ғужжатлар асосида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади:

нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза (ихтиёрий равишда тугатилаётган тақдирда);

тегишли органнинг нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги қарори;

нодавлат нотижорат ташкилотининг устави ва бошқа таъсис ғужжатлари ғамда у давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоғнома;

тугатиш баланси ёки топшириш ғужжати ёхуд тақсимлаш баланси.

Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ташкилот қатнашчилари (аъзолари), шунингдек рағбар органларнинг аъзолари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ғамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.

 

 

37-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги

қонун ғужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ғужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов

 

 

 

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси"

1999 й., N 5, 115-модда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

logo_uz