foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 76-модда; 1992 й., 9-сон, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда)

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Умумий декларацияга ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиб, ушбу Қонунда фуқароларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш эркинлиги уларнинг ажралмас ҳуқуқи сифатида мустаҳкамлаб қўйилади.

(кириш қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Жамоат бирлашмаси тушунчаси

Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир.

Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физкультура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.

(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)

Ушбу Қонун тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёхуд бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) орттиришига кўмаклашадиган кооператив ташкилотларга ҳамда бошқа ташкилотларга, диний ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиби бошқа Қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган ўзга органларга нисбатан татбиқ этилмайди.

(1-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлари жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий ҳолати асосларини белгилаб берадиган ушбу Қонундан, Қорақалпоғистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонунидан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.

3-модда. Жамоат бирлашмаларини тузишдан кўзда тутилган мақсад

Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, физкультура-соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказиш; табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади.

Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўймайди.

(3-моддасининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари ташкил этиш тақиқланади.

Жамоат бирлашмалари ва уларнинг идоралари томонидан қонуний ва демократик йўл билан шакллантирилган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда ҳокимият ваколатларига эга бўлганларга нисбатан ғайридемократик тарзда куч ишлатиб тазйиқ ўтказиш тақиқланади. Қонуний равишда амал қилиб турган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда мансабдор шахсларга демократик усулда ҳал этиш баҳонаси билан тазйиқ ўтказишга бўлган ҳар қандай уринишга Қонун билан барҳам берилади.

Аҳолининг саломатлиги ва ахлоқига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз қиладиган жамоат бирлашмаларини тузиш ва уларнинг фаолияти қонунга мувофиқ таъқиб қилинади.

4-модда. Жамоат бирлашмалари тузилиши ва фаолиятининг қоидалари

Жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади.

Барча жамоат бирлашмалари ўз уставларида, бошқа ҳужжатларда назарда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўрадилар.

(4-моддасининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

Фуқаронинг жамоат бирлашмаси фаолиятида қатнашиши ёки қатнашмаслиги унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш ёки унга имтиёзлар бериш учун, шу жумладан давлат ташкилотида лавозимни эгаллаш шарти ёки Қонунда кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик учун асос бўла олмайди.

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар, шунингдек меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти ва ижтимоий суғурта қилдириш тўғрисидаги қонунлар жамоат бирлашмалари аппарати ходимларига нисбатан жорий этилади.

5-модда. Давлат ва жамоат бирлашмалари

Давлат жамоат бирлашмалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди ҳамда Конституцияга мувофиқ улар ўз уставларидаги вазифаларни бажаришлари учун шарт-шароит яратилишига кафолат беради.

Давлат ёшлар ва болалар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад беради, уларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўтказилишини таъминлайди, болалар ташкилотларига, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар биноларидан, клублардан, маданият саройлари ва уйларидан, спорт иншоотлари ва бошқа иншоотлардан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Қонунда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, худди шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Жамоат бирлашмалари ташкилотларининг тадбирлари улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)

(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)

Жамоат бирлашмалари манфаатларига дахлдор масалалар қонунларда кўзда тутилган ҳолларда тегишли жамоат бирлашмалари иштирокида ёки улар билан келишилган ҳолда давлат идоралари ва хўжалик ташкилотлари томонидан ҳал қилинади.

6-модда. Республика жамоат бирлашмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари

(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун жумҳурият ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари жумҳурият жамоат бирлашмаларига киради. Бунда сиёсий партиянинг камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг, касаба уюшмасининг эса, камида уч минг аъзоси бўлиши керак.

(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)

Вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка ва қишлоқ жамоат бирлашмалари маҳаллий жамоат бирлашмаларига киради.

Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун вилоят ҳудудида, Тошкент шаҳрида эса бутун шаҳар ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари вилоят, Тошкент шаҳар жамоат бирлашмаларига киради.

Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун ноҳия (шаҳар) ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари ноҳия (шаҳар) жамоат бирлашмаларига киради.

Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти посёлка, қишлоқ ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари посёлка, қишлоқ жамоат бирлашмаларига киради.

Зарурат пайдо бўлган ҳолларда вилоятлараро ва ноҳиялараро жамоат ташкилотлари тузилиши мумкин.

7-модда. Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари

Жамоат бирлашмалари ихтиёрийлик асосида жамоат бирлашмаларининг иттифоқларига уюшишга ҳақлидирлар.

Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари ушбу Қонунда жамоат бирлашмалари учун белгилаб қўйилган тартибда тузилади, амал қилади ва ўз фаолиятини тўхтатади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]

II БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ

8-модда. Жамоат бирлашмаларини тузиш

Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади.

Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишини чақирадилар, унда устав (низом, ўзга асосий ҳужжат) қабул қилинади ва раҳбар идоралар тузилади.

9-модда. Жамоат бирлашмасига аъзолик

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари) бўладилар. Сиёсий партиялардан ташқари жамоат бирлашмаларининг уставида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бирлашмага аъзо бўлишлари кўзда тутилиши мумкин.

(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари жумҳурият сиёсий партияларининг аъзолари бўлишлари мумкин.

Бир сиёсий партиянинг аъзоси айни вақтда бошқа сиёсий партиянинг аъзоси бўла олмайди.

Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларидан ташқари жамоат бирлашмаларининг фаолиятида уларнинг уставларида кўзда тутилган ҳолларда жамоа аъзолари: корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоатлари, фуқароларнинг бирлашмалари иштирок этишлари мумкин.

10-модда. Жамоат бирлашмасининг устави

Жамоат бирлашмасининг уставида қуйидагилар кўзда тутилиши керак:

1) жамоат бирлашмасининг номи, мақсади ва вазифаси;

2) жамоат бирлашмасининг ички тузилиши, унинг ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;

3) жамоат бирлашмаси аъзолигига қабул қилиш шартлари ва тартиби, агар бирлашма рўйхатда қайд этиладиган аъзоларга эга бўлса, бундай ҳолларда ундан чиқиш шартлари ва тартиби;

4) жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари)нинг ҳуқуқлари ва бурчлари;

5) жамоат бирлашмаси ҳамда унинг ташкилотлари раҳбар идораларининг ваколатлари ва уларни тузиш тартиби, уларнинг ваколат муддати;

6) жамоат бирлашмаси ҳамда унинг ташкилотларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкини ҳосил қилишнинг пул билан таъминланиш манбалари;

(10-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

7) жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси қаерда жойлашганлиги;

8) жамоат бирлашмаси уставига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш тартиби;

9) жамоат бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш тартиби.

Уставда жамоат бирлашмаси фаолиятига тааллуқли бошқа қоидалар ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Жамоат бирлашмасининг устави амалдаги қонунларга зид бўлмаслиги керак.

11-модда. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш

Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотларининг, жумҳурият, вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.

(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Қорақалпоғистон Республикасида жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатга олиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.

Вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида ёки икки ва ундан ортиқ ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларининг уставлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.

(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)

Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш учун устав қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур жамоат бирлашмаси раҳбар идораси аъзолари томонидан имзоланган ва шу аъзолар ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилган ариза топширилади. Аризага устав, уставни қабул қилган таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш протоколи, ушбу Қонуннинг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар илова қилинади.

Уставни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.

Жамоат бирлашмалари уставларига киритилган ўзгаришлар, қўшимчалар ҳам уставларни рўйхатга олиш тартиби ва муддатларига мувофиқ рўйхатга олиниши лозим.

Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олувчи идоралар ана шу бирлашмалар рўйхатини тузиб борадилар.

Жамоат бирлашмаси ёки унинг ташкилотлари (идоралари) уларнинг уставлари рўйхатга олинган кундан бошлаб ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва гражданлик қонунларига мувофиқ ҳуқуқий шахс деб тан олиниши мумкин.

Халқаро жамоат бирлашмаларининг, уларнинг бўлинмаларининг филиаллари, шу жумладан оммавий ҳаракатлари ва уларнинг тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек жумҳурият ва маҳаллий жамоат бирлашмалари (шу жумладан оммавий ҳаракатларнинг) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг жойларидаги идораларида ўз уставларини рўйхатдан ўтказмаган бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди.

(11-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Жамоат бирлашмаси уставини, унга киритилган кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат божи ундирилади.

(11-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда

12-модда. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш

Агар жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 3, 4 ёки 10-моддалари қоидаларига зид бўлса, ёхуд илгари худди шу номдаги жамоат бирлашмаси рўйхатга олинган бўлса, жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш мумкин.

Уставни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда бу ҳақда тақдим этилган устав қайси қонуннинг қоидаларига зид эканлиги кўрсатилиб, ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади.

Жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан судга шикоят қилиш мумкин ва бу иш Ўзбекистон Республикаси гражданлик процессуал қонунида кўзда тутилган тартибда қараб чиқилади.

Халқаро, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судига, маҳаллий жамоат бирлашмалари уставини рўйхатдан ўтказиш иши устидан эса — тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судига шикоят қилиш мумкин.

(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

13-модда. Жамоат бирлашмаларининг рамзлари

Жамоат бирлашмалари рамз сифатида ўз тимсолига, байроғига ва вимпелига эга бўлиши мумкин.

Жамоат бирлашмаларининг тимсоллари уставга мувофиқ, уларнинг раҳбар идоралари томонидан тасдиқланади. Жамоат бирлашмаларининг тимсоллари ва вимпеллари ушбу Қонуннинг 3-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган мақсадларни тарғиб этишга хизмат қилмаслиги керак.

Байроқлар ва вимпеллар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

14-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятининг тўхтатилиши

Жамоат бирлашмаларининг фаолияти уларни қайта ташкил этиш (қўшилиш, бирлашиш, ажралиш) ёки тугатиш йўли билан тўхтатилиши мумкин.

Жамоат бирлашмалари уларнинг съездлари (конференциялари) ёки умумий йиғилишлари қарори билан қайтадан ташкил этилади. Жамоат бирлашмаларини қайта ташкил этгандан сўнг янгидан тузилган жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўзда тутилган тартибда рўйхатга олинади.

Жамоат бирлашмаси съезд (конференция) ёки умумий йиғилиш қарорига мувофиқ, ёхуд ушбу Қонуннинг 22-моддасида кўзда тутилган асосларга мувофиқ ва тартибда тугатилади.

Съезд (конференция) ёки умумий йиғилиш қарорига мувофиқ тугатилган жамоат бирлашмасининг мол-мулки унинг уставида кўзда тутилган мақсад йўлида сарфланади.

Сиёсий партиянинг фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиб туриш «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)

III БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

15-модда. Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари

Жамоат бирлашмалари қонун олдида тенгдирлар.

Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари уларнинг уставларида қайд этилади.

Жамоат бирлашмалари уставларда, дастурий, бошқа ҳужжатларда белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун ўз мақсадлари ва фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатади, қонунда кўзда тутилган холларда ва тартибда эса:

давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларини тузишда қатнашади;

(15-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорларини тайёрлашда иштирок этади;

давлат ва жамоат идораларида ўз аъзолари (қатнашчилари) номидан иш юритади ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа Қонун ҳужжатларида Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам ўзга қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ваколатларни амалга оширади.

16-модда. Сиёсий партиялар, оммавий жамоат ҳаракатлари, касаба уюшмалари

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]

Сиёсий партиялар давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилади ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашади.

(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]

Партияларнинг дастурий ҳужжатлари бўлади, улар омманинг эътибори учун матбуотда эълон қилинади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]

Сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида фракциялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эгадир.

(16-моддасининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]

Оммавий жамоат ҳаракатлари сиёсий ёки ўзга мақсадларни кўзлайдилар ҳамда уларнинг рўйхатга олинган аъзолари бўлмайди.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида лавозимни эгаллаб турган шахслар ўз хизмат фаолиятида қонун талабларига амал қиладилар ва сиёсий партиялар ҳамда сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатларининг қарорлари билан боғлиқ бўлмайдилар.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.06.00 Касаба уюшмалари]

Касаба уюшмалари давлат идоралари, хўжалик ташкилотлари, кооператив ва ўзга жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатларда касаба уюшмалари тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ касаба уюшмаси аъзоларининг ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳадаги манфаатларини кўзлаб иш олиб боради ва уларни ҳимоя қилади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]

Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларининг фақат якка тартибда рўйхатга олинадиган аъзолари бўлади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]

17-модда. Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти

Жамоат бирлашмалари қонунларда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадилар ҳамда фақат уставдаги вазифаларни бажариш мақсадида ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни барпо этадилар.

Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ана шу бирлашмалар аъзолари (қатнашчилари) ўртасида қайта тақсимланмайди ва ундан фақат устав вазифаларини бажариш учун фойдаланилади; жамоат бирлашмалари ўз маблағларидан ҳатто ўз уставида кўрсатилмаган бўлса ҳам, хайрия мақсадлари йўлида фойдаланишларига йўл қўйилади.

Жамоат бирлашмалари тузадиган корхоналар ва ташкилотлар қонунда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда бюджетга пул ўтказадилар.

(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)

18-модда. Жамоат бирлашмалари мулки

Жамоат бирлашмалари, уларнинг ташкилотлари бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, ускуналар, асбоблар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш мақсадлари учун мўлжалланган мулкларга, пул маблағига, акцияларга, бошқа қимматли қоғозларга ҳамда уларнинг уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий таъминлаш учун зарур бўлган ўзга мол-мулкка, шунингдек интеллектуал мулк объектларига эгалик қилишлари мумкин. Бирлашмаларнинг уставларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ уларнинг маблағи ҳисобидан барпо этилган нашриётлар, бошқа корхоналар, хайрия муассасалари жамоат бирлашмаларининг мулки бўлиши мумкин.

(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-216-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 403-модда)

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам қонун ҳужжатларида давлат ва жамоат хавфсизлиги мулоҳазалари билан ёки халқаро шартномаларга мувофиқ жамоат бирлашмалари мулки бўла олмайдиган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин.

Жамоат бирлашмаларининг пул маблағлари, агар уставда кўзда тутилган бўлса, бирлашмага кириш ва аъзолик бадалларини тўлашдан; ихтиёрий равишда ўтказилган пул ва хайриялардан; уставга мувофиқ ўтказилган лекциялар, кўргазмалар, спорт тадбирлари ҳамда бошқа тадбирлар, лотереялар тушумларидан, ишлаб чиқариш, хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан; қонун билан тақиқланмаган бошқа тушумлардан ташкил топади.

Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий ҳаракатларнинг чет давлатлардан, халқаро ташкилотлар ҳамда чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлардан, номи яширилган ёки фақат тахаллуси кўрсатилган шахслардан молиявий ва ўзгача моддий ёрдам олиши ман этилади. Бундай ёрдам олинган тақдирда мазкур маблағлар қайтарилиши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказилиши лозим.

(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)

Сиёсий партияларни молиялаштириш «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)

Сиёсий партиялар ўз бюджетларини омманинг эътибори учун ҳар йили эълон қиладилар.

Жамоат бирлашмаларининг мулки қонун билан муҳофаза қилинади.

Иттифоқларнинг ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг ана шу иттифоқ ва унга қўшилган бирлашмаларга қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф этишга доир ваколатлари жамоат бирлашмалари иттифоқларининг уставларида белгилаб қўйилади.

19-модда. Жамоат бирлашмаларининг оммавий ахборот воситалари ва ноширлик фаолияти

Жамоат бирлашмалари оммавий ахборот воситаларини таъсис этишга ҳамда амалдаги матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ноширлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидирлар.

(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)

IV БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ. ҚОНУННИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

20-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятини назорат қилиш ва кузатиб бориш

Молия идоралари жамоат бирлашмаларини маблағ билан таъминлаш ва улар даромадларининг манбаларини, улар олган маблағ миқдорини ва солиқлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ солиқ тўланишини назорат қилиб борадилар.

(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Жамоат бирлашмаларининг қонунларни бажаришини прокуратура идоралари назорат қилиб борадилар.

Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги идоралари жамоат бирлашмаси фаолиятининг мақсадларига тааллуқли устав қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Рўйхатга олувчи идора жамоат бирлашмасининг раҳбар органидан қабул қилинган қарорларни тақдим этишни талаб қилишга, жамоат бирлашмалари ўтказадиган тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини юборишга, жамоат бирлашмаси уставига риоя қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан жамоат бирлашмаси аъзоларидан ва бошқа фуқаролардан тушунтириш олишга ҳақлидир.

21-модда. Жавобгарлик асослари

Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонунни бузиш амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий, маъмурий, моддий ёки ўзга жавобгарликка сабаб бўлади.

Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонунни бузганлик учун бу ишда айбдор бўлган давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар жавобгар бўладилар.

Жамоат бирлашмаси, шу жумладан ўз уставини рўйхатдан ўтказмаган жамоат бирлашмаси жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузган тақдирда қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

Жамоат бирлашмаси унинг уставида белгилаб қўйилган мақсадлар ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатлари содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиши мумкин.

22-модда. Жамоат бирлашмаси устав ёки қонун талабларини бузган тақдирда уни тугатиш

Жамоат бирлашмаси ушбу Қонун 3-моддасининг 2, 3, 4-қисми ва 18-моддасининг тўртинчи қисмида кўзда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда суд қарорига биноан тугатилиши мумкин.

(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Жамоат бирлашмаси ушбу Қонуннинг 21-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳаракатларни бир йил давомида такроран содир этганлиги учун суд уни тугатиши мумкин.

Суд қарори билан тугатилган жамоат бирлашмасининг мол-мулки қайтариб бермаслик шарти билан давлат мулкига айлантирилиши мумкин.

Халқаро жамоат бирлашмалари, унинг бўлинмалари, филиаллари, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Бош Давлат солиқ бошқармасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ваколат берилган бошқа идоралари ва мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди чиқарган қарорга мувофиқ тугатилади, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисида қарори устидан шикоят қилинмайди.

(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Маҳаллий жамоат бирлашмалари тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судлари томонидан тугатилади. Бунда суднинг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.

V БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ. ХАЛҚАРО ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР

23-модда. Жамоат бирлашмаларининг халқаро алоқалари

Жамоат бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ўз уставларига мувофиқ халқаро жамоат (ноҳукумат) бирлашмаларига қўшилиши, бевосита халқаро алоқалар ўрнатишлари, тегишли битимлар тузишлари мумкин.

24-модда. Халқаро жамоат бирлашмалари

Агар Ўзбекистон Республикасида тузилган жамоат бирлашмасининг фаолияти уставга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва битта ёки ундан кўпроқ хорижий давлат ҳудудида амал қилса, у халқаро жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.

Башарти, чет элда тузилган халқаро жамоат бирлашмаси таркибига республика жамоат бирлашмаси коллектив аъзо сифатида кирса, республика жамоат бирлашмасининг устави ҳам ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши керак.

Ўз фаолиятини хорижий давлат ҳудудида ҳам амалга оширадиган жамоат бирлашмаси зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган уставини қайта рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.

Тинчликни мустаҳкамлашни, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни, инсонпарварлик фаолиятининг ўзга турларини мақсад қилиб қўйган жамоат бирлашмалари қонунда белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу Қонуннинг қоидалари хорижий давлатлар жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлимлари (филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари) фаолиятига нисбатан қўлланади.

25-модда. Халқаро шартномалар

Агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасида ушбу Қонундагидан ўзга қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномадаги қоидалар қўлланади.

(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1991 йил 15 февраль,

223-XII-сон

logo_uz