foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида таркиб топган янги анъанага кўра, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига асосан 2018 йил 7 ноябрь куни навбатдаги «Ҳукумат соати» ўтказилди.

2018 йил 29 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида экспертлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида “Ўзагросервис” АЖ бош директорининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

2018 йил 10 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддасини Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш якунлари юзасидан кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

2018 йил 21 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси томонидан “Сиёсий рақобат: амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси юзасидан назорат-таҳлил тартибида ўрганишлар ўтказилди.

2018 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “16-сентябрь Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишланган “семинар бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда Президентимиз томонидан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам тизимли ислоҳотлар изчил амалга ошириб борилмоқда.

2018 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари Қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонунилойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. 

Жорий йилнинг 6 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг “Табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

2018 йил 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи ва Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамкорлигида “БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Париж ҳалқаро келишувининг ҳолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Миллий дастурларни амалга ошириш ва Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда парламент назорати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир парламент қуйи палатаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, БМТТД ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Қароридан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

20 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакатни ривожлантиришнинг бугунги босқичида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни жаддалаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар ўз конституциявий ваколатлари доирасида Ҳисоб палатасининг 2017 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар.

2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида депутатлар аввал сиёсий партиялар фракцияларининг, Ўзбекистон  Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, қўмиталар ва улар ҳузурида фаолият кўрсатаётган эксперт гуруҳларининг мажлисларида муҳокама қилинган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан қонун тарғиботи ва ижросига бағишланган сайёр йиғилиш ўтказилди. 

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бўлган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш учун зарур иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бозор муносабатлари механизмларини жорий қилишда фермер хўжаликлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади 

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва муассасалари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунда бир қатор муҳим жиҳатлар ўз аксини топган. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрмон хўжалиги соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиши ва амалга ошириш борасидаги ваколатлари мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатда экологик вазиятни яхшилашга, шу жумладан, сув объектларини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тошқин ва сел ҳодисаларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, маҳсулдорлигини ошириш ҳамда ундан оқилона ва тежамли фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Ер, сув, ер ости бойликлари ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида ўрмонга оид муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 Автотранспорт хизматлари билан таъминлаш соҳасини янада такомиллаштириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда мамлакат шаҳар ва қишлоқларида аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этишда автотранспорт хизматлари кўрсатишнинг ролини кучайтириш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш ва атмосферага зарарли ташламаларни қисқартириш мақсадида: 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 451-модда)

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, юқори малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни қондириш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар:

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган, олий таълимдан кейинги таълим муассасаси ҳисобланади.

«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 21 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 14-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 5 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 12-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 127-модда; 2004 й., 43-сон, 456-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)

Балиқчилик тармоғида хусусийлаштириш ва хусусий мулкчиликни ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш, балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналари фаолиятини ташкил этишга бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш, тармоқни янада монополиядан чиқариш ҳамда рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек балиқ овлашни, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 525-модда)

«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Идоравий экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Экологик хизмат тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

Экологик аудит тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;

идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда методик ёрдам кўрсатишни ва кўмаклашишни таъминласинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 526-модда)

«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;

жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда методик ёрдам кўрсатишни ва кўмаклашишни таъминласинлар.

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Тижорат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Тижорат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

2014 — 2018 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ, ОНАЛАР, БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

НАСЛЧИЛИК СОҲАСИДА СЕЛЕКЦИЯ, БИОТЕХНОЛОГИЯ ВА ИРСИЯТ-МУҲАНДИСЛИК УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИШ ШАРТЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

БИОЛОГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ, УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ ВА УНИНГ ТАШҚАРИСИГА ОЛИБ ЧИҚИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

Қарори

 

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

АҲОЛИНИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ТАБИИЙ ҲАМДА ТЕХНОГЕН ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

logo_uz