foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз байрами халқимизнинг энг қадимий, асл миллий азиз кунларидан биридир. Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган  Наврўз байрами мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди. 

Орол денгизига туристларни саёҳатга олиб чиқиш билан шуғулланувчи нукуслик тадбиркор Тазабай Ўтеулиев наҳанг балиқнинг тишини топганини маълум қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Она юртимиз  табиатни асраш – Ватанни асраш демакдир. Ватан остонадан бошланади. Шундай экан, ҳар биримиз атрофимиздаги табиатни асраб-авайлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.  Она замин неъматларини қадрини билмоқлик, уни асраб-авайламоқ ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедраси докторанти Маҳмуд Алламуратов И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети олимлари билан ҳамкорликда Орол денгизи ҳудудидаги чанг-тўзонни тўхтатиш технологиясини яратди. 

Бугунги кунда дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда. таҳлиллар кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндилари йилдан йилга кўпайиб бораяпти. айниқса, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиши экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсир кўрсата бошлади.

Кўп йиллардан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбар лавозимларда фаолият юритиб келган давлат арбоби, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори Мақсуд Ибрагимовни халқимиз Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланиб келаётган олим сифатида яхши танийди. 

Турли таҳдидлар, қарама-қаршиликлар кучайган, чегара билмас хатарлар авж олган ҳозирги глобаллашув даврида сарҳадлар дахлсизлигини сақлаш, фаровон ҳаёт барпо этиш осон иш эмас.

Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини сақлаш давлатнинг биринчи даражали вазифаси сифатида эътироф этилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида биохилма-хилликни сақлаш давлат ўрмон фонди ерлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда тўлақонли амалга оширилмоқда.

logo_uz