foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Экологик барқарорлик омили

Жаҳон ҳамжамияти диққат-эътиборини экологик муаммоларга қаратиш, аҳолини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб этиш, жамоатчиликнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш, уларнинг экологик тафаккурини, онгини янада ривожлантириш мақсадида сайёрамизда турли экологик саналар белгиланган.

Ўзбек халқи она табиатга меҳр билан қарашга, асраб авайлашга доимо жиддий қараб келган, бу бизнинг миллий маданий мерос бўлиб келётган байрамларимизда, қадимий ананаларимизда, урф одатларимизда яққол кўринади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 5 январда “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирдаги лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагида Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан олиб борилаётган “Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз” лойиҳасининг асосий мақсади атроф табиий муҳитни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш борасида кўргазмали материалларни тарқатиш, аҳолининг кенг қатламлари экологик маданиятини янада юксалтириш, атроф-муҳит муҳофазаси нафақат давлат, жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришишдан иборат. Зеро, экологик таълим–тарбия, бу халқимизнинг эзгу анъаналари  асосида ёшларни тарбиялаш, улар онгида табиатга, унинг бойликларига меҳр-муҳаббат ўйғотиш, шунингдек, табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат.

Cув табиатнинг энг ноёб, нодир ҳамда бебаҳо бойликларидан бири ҳисобланади. У бутун тирик жонзот, инсон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун ҳаёт, яшаш манбаидир. Сув табиий атроф-муҳит мувозанатини сақлаб, уни 5 мўътадил ҳолатда ушлаб турувчи асосий омил ролини ўйнайди. Шунингдек, сув халқ хўжалиги, саноат, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқаришда асосий воситалардан биридир.

Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларининг асосий қисми суғорма деҳқончилик юритиладиган ерларда етиштирилади. Бундай ерларда мўл,сифатли, арзон ва экологик тоза маҳсулот етиштириш асосан сув таъминоти, қолаверса тупроқ таркиби, деҳқончилик маданиятининг шаклланганлик даражаси, илғор агротехника ва бошқа қатор омилларга боғлиқ. 

Mаълумки бугунги кунда қишлоқ хўжалигидамўл,сифатли, арзон ва экологик тоза маҳсулот етиштириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўта долзарб саналади.

Инсониятнинг тараққиётга эришиш йўлида табиатга бефарқ муносабатда бўлиши ва ундан оқилона фойдаланмаслик атроф-муҳитдаги мувозанатнинг издан чиқишига олиб келмоқда.

logo_uz