foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Қорақалпоғистон Республикасида Орол денгизи тубидаги суви қуриган майдонларда «Яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ишларига киришилди.

Айни кунларда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда.

Атмосферадан туриб, сунъий йўлдошга мослаштирилган “PolarGAP” технологик аппарати ҳамда ҳаводан музликнинг энг пастигача кузатув олиб бориш имконини берадиган радиолокация ёрдамида Антарктида музликларида илмий изланиш олиб борилганида олимларни ҳайратга солган, аср янгилиги дейилаётган, антиқа кашфиётга дуч келинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов Орол муаммоси ҳақида ўз фикрини айтиб, «пичоққа илинадиган, ҳолатни кардинал ўзгартирадиган ишлар» қилинмаганини билдирди.

Атмосферадаги карбонат ангидрид гази ҳажми 2017 йилдан буён энг юқори миқдорга етди, дейилади БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти маърузасида.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор янада кучайиб, мазкур соҳаларда улкан ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Инсон ҳаёти учун ҳам, атроф-муҳит барқарорлиги учун ҳам энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларининг экологик нормативларга мослигини таъминлаш бугунги куннинг энг устувор экологик масалаларидан биридир.

logo_uz