foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Маълумки, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва шу асосда қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар келиб чиқиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш, мазкур соҳада самарали ҳуқуқий механизмни яратиш борасида янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Юртимиз табиати ажойиб ва сирли. Уни ўрганишни истаганлар қанча-қанча дуру гавҳар топмасинлар, бу хазиналар тугамайди, кўпаяверади. Гиёҳлар, гуллар, дарахтлар, булоқлар... бори сизга юрагини очади. Улар билан сирлашасиз, дардлашасиз. 

Ҳозирги даврда  инсоният олдида турган долзарб муаммолар сирасида, сув ресурсларини тежаш, асраб – авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишдек муҳим масала  турибди. Бугунги кунда инсоният, Ер юзида тамадунни асраб қолиш учун техника, коинот мўъжизаларини англаб етиш эмас, балки энг аввало, ҳаёт учун зарур бўлган ичимлик сувининг етарли бўлиши лозимлигини инъикос этди.

Инсон умри дарахтга қиёсланади. Ота-боболаримиз фарзанд дунёга келса, оиланинг ёши улуғ инсонлари билан шу янги авлодга атаб мевали дарахт экишган. Болани парпаришлаш баробарида бу навниҳол ҳам эътиборда бўлган. “Болам бир кун келиб элига фойда келтирсин”, деб дуо қилган ота, боласини рамзий келажагини дарахтга ўхшатиб, ҳудди дарахтнинг меваси, сояси ва фойдаси унинг гўзаллигига қиёслаган.

Бугунги кунда ҳар бир оила олдида болалар  онгида ёшлигиданоқ экологик онг ва экомаданиятни шакллантириш, уларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш сингари масъулиятли вазифа турибди десак адашмаган бўламиз. Зеро, ёш авлоднинг шуурида ноёб табиатни асл ҳолича келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини вужудга келтириш орқали атроф муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирнинг олдини олишга ҳисса қўша оламиз.

“...Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга даҳлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин”

Ш.М.Мирзиёев

Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида барпо этиладиган Тошкент металлургия заводи қурилиши лойиҳаси ҳужжатлари муҳокамаси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида таъсирчан чоралар кўришга жуда катта эътибор берилди.

logo_uz