foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

БМТ Бош котибининг Инсон хавфсизлиги масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси Юкио Такасу Марказий Осиё экологик форуми ва “Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистоннинг сув хўжалиги фахрийлари сифатида биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини ўта муҳим ҳужжат, деб қабул қилдик. У билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди.

“Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзусидаги халқаро конференцияда бир қатор лойиҳаларни бажаришга келишиб олинди.

Мамлакатимизга оқиб келаётган сув ресурсларининг 80 фоиздан ортиғи Қирғистон ва Тожикистондаги қорлар ва музликлар ҳисобидан шаклланади. Уларнинг сув ресурсларини ўзбошимчалик билан, бир томонлама бошқариши оқибатида сунъий сув танқислиги кузатилаётгани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. 

Сибирь дарёларини Орол денгизига буриш лойиҳаси – мунозарали масала. “Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзуида Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда қозоғистонлик эколог Қайша Атаханова шу масалага оид фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Казинформ.

Қачонлардир Оролбўйи ёки Орол денгизи деб аталганда, ўз номига мос виқор билан меҳмонларни ўзига жалб этган сув ҳавзаси ҳақида ҳеч қандай ижобий хотираларим мавжуд эмас. Эсимни танибманки, у ҳақда фақат ваҳимали, баъзан у ёки бу сайёҳларнинг келиб қолгани ҳақидаги хабарларни ўқийман. 

Орол денгизининг қуриши туфайли қарийб 4 миллион гектар ҳудудда катта чўл пайдо бўлди. Мазкур ҳолат минтақада мисли кўрилмаган экологик ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаргани барчамизга маълум. Хусусан, ҳудудда чўлланиш жараёни тезлашди.

Она Еримизнинг бой биологик хилма-хиллиги экологик, ижтимоий-иқтисодий, илмий, тарбиявий ва эстетик жиҳатдан беқиёс аҳамиятга эга.Бироқ инсониятнинг борлиқдаги табиий жараёнларга аралашуви наботот ва ҳайвонот оламининг қисқариши, айрим турларнинг эса бутунлай йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда.

logo_uz