foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Тожикистондаги Роғун сув омбори кучли зилзилани келтириб чиқариши мумкин. Кўпгина омиллар шундан дарак беради.

«Мир Новостей» газетасининг 2009 йил 18 февраль сонида хабар қилинишича, Хитой ва АҚШлик олимлар 2008 йилда 80 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши ва дараксиз йўқолишига олиб келган Сичуань ҳудудида юз берган даҳшатли зилзила тўрт йил муқаддам барпо этилган сув омбори туфайли юзага келганлигини кўрсатувчи янги далиллар келтиришган.

илзилага тектоник ёриққа босимни оширган 320 миллион тонна сувдан иборат ортиқча оғирлик сабаб бўлган. Тўғон қурилишига 750 миллион доллар сарфланган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, тўғон қурилиши эндигина бошланган 2001 йилдаёқ эксперт Ли Юкай Хитой раҳбариятини улар йирик зилзила хавфига етарлича баҳо бермаётганликларидан огоҳлантирган эди.

Мамлакатимизнинг энг ёш жамоат бирлашмаларидан бири Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ташкил топганига ҳам бор йўғи бир йилдан кўпроқ вақт ўтди. Дастлабки кунларданоқ Экоҳаракат ўз дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фаолиятини олиб бормоқда. Бугун мазкур вазифаларни ва амалга оширилган тадбирларни яна бир бор қайд этиб ўтишни лозим деб ўйлайман:

Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилган кунидан бошлаб атроф-муҳит муҳофазаси чегара билмаслигини назарда тутиб, изчил равишда халқаро ва чет эл экологик жамоат ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантирмоқда ва мустаҳкамламоқда.
Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг энг муҳим экологик ҳужжатларига БМТнинг чўлланишга қарши кураш, биохилма-хилликни асраш, иқлим ўзгариши, трансчегаравий сувлардан фойдаланиш бўйича ва бошқа бир қатор конвецияларга қўшилганлигини назарда тутиб, Экоҳаракат атроф табиий муҳити муҳофазаси ва барқарор ривожланиш борасидаги самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

logo_uz