foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player
Маълумки 2010 йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўрта Осиёнинг трансчегаравий экологик муаммолари: уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш” мавзуига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтган эди. Анжуман ишида дунёнинг 40 га яқин давлатларидан ва кўплаб халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этишган эди. Ўзбекистон экологик ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган ушбу халқаро анжуман ҳақида бугунги кунда жаҳоннинг қатор давлатлари ОАВда мақолалар, фикр ва мулоҳазалар чоп этилмоқда. Қуйида сиз Украинанинг “Вечернiй Киiв” газетасида шу ҳақда босилган мақоланинг ўзбек ва рус тилларига қилинган таржимасини ўқийсиз.
Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолияти ўтаётган 2010 йилда янги сифат босқичига кўтарилди. Авалло жаҳон парламентаризми тарихида илк бор Ўзбекистон тажрибаси сифатида Олий Мажлис қуйи палатасида ўзи учун квоталанган 15 та депутатлик ўрнига эга бўлди.
 
Президентимиз Ислом Каримов 2010 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги «Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш — устувор мақсадимиз» маърузасида таъкидлаганидек, «Ўзбекистон экологик ҳаракати янги сифат босқичига кўтарилди, юксак депутатлик минбаридан туриб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ўртага қўйиш ва назорат қилиш, инсонни ва мамлакат аҳолисини экологиянинг хавфли ҳамда тажовузкор ўзгаришларидан ҳимоя қилиш учун улкан имкониятларни қўлга киритди».

Истиқлол йилларида юртимизда соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, уларни ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ҳеч кимдан кам бўлмаган, ҳар томонлама етук шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароит ҳамда имконият яратиш бўйича миқёси жиҳатидан улкан ишлар амалга оширилди.

Тожикистон раҳбарияти бутун дунёга қоранинг қора эмас, аксинча, оқлигини, ҳаттоки, момиқлигини исбот қилишга бўлган уринишларини  ҳайратомуз қайсарлик билан давом эттирмоқда. Улар ўзларининг бундай ғирром тарғиботини «нозик» буюртмаларни бажаришда ғаразли мақсадларни сохта илмий сафсатабозлик  билан ниқоблаш йўлидан борадиган «тожик зиёлилари» вакиллари зиммасига юкламоқда.

Яқинда матбуотда ўзини кимё фанлари доктори, Тожикистон ИФА академиги сифатида тақдим этган Жонон Икромийнинг эълон қилинган мақоласи бундай буюртмали чиқишларга яққол мисол бўла олади. 
Мақолада ушбу олим жаноблари ўз буюртмачиларининг гўёки Ўзбекистон-Тожикистон чегараси яқинида жойлашган Тожикистон алюминий заводининг заҳарли чиқиндилари қўшни давлатлар учун мутлақо хавфсиз, Роғун ГЭСи лойиҳаси эса Амударёнинг қуйи қисмида жойлашган барча мамлакатлар учун ҳаттоки, фойдали экани тўғрисидаги куракда турмайдиган фикрларини катта иштиёқ билан ҳикоя қилган.
Ўтган 2010 йилда Ўзбекистон экологик ҳаракати Матбуот гуруҳи ўз фаолиятини бирмунча жонлантирди. Экоҳаракат ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи фаолиятини, уларнинг мақсад ва вазифаларини, режаларини, соҳага оид янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишда муҳим роль ўйнади. Ўтказилган тадбирларни тезкор ва сифатли равишда ОАВда ёритиш учун Ўзбекистон МТРКнинг барча дастурлари, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент” телерадиоканаллари ва “Пойтахт”, “Машъал” радиоканаллари ҳамда республикамизнинг қатор марказий газеталари, жумладан, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Жамият”,  “Ekohayot” ва бошқалар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. 
Мамлакатимизнинг энг ёш жамоат бирлашмаларидан бири — Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил топганига қарийб икки йил бўлди. Тарихан қисқа муддат ичида Экоҳаракат мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига муносиб ўрин топди. Бунинг учун Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Экоҳаракат фаоллари ва унинг жойлардаги бўлинмалари дастурий устувор мақсад ва вазифаларни оғишмай амалга ошириш учун аниқ режа асосида иш олиб борди. 
Мамлакатимизнинг барча вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Дастурий мақсад-вазифаларимиз йўналишлари бўйича 650 дан ортиқ юқори малакали мутахассисларни жамлаган экспертлар гуруҳи вужудга келтирилди. Тегишли давлат органлари, вазирликлар, қўмиталар, идора ва муассасалар, жамоат ташкилотлари, турли жамғармалар, олий ўқув юртлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан 34 та ўзаро аҳдлашув ва келишув имзоланди. 
Бугунги кунда Экоҳаракат ўз атрофига юқори малакали эколог мутахассисларни, соғлом муҳит яратиш инсон саломатлигининг асосий мезони деб билган тиббиёт ходимларини, экологик йўналишда қалам тебратаётган журналистлар ва бошқа соҳа вакилларини бирлаштирганки, бундай салоҳият билан биз белгиланган дастурий мақсад-вазифаларни тўла-тўкис бажариш имконига эгамиз. 
Кексаларимиз кимгаки эзгулик тиласа, «сувдай сероб бўлинг» дея ният билдиради. Бунинг замирида сувдай қадрли бўлиб юриш тилаги билан бирга унинг мўл-кўл бўлиши ҳақидаги орзу-истак ҳам мужассам. Сув сероб бўлса, набототу ҳайвонот, инсону замин тириклик неъматидан баҳра олиб, униб-ўсади. Биласиз, сув борлиқнинг гуллаб-яшнашига, эл-юртнинг тараққиётига сабаб бўлади.
 
ДУНЁНИ ТАШВИШГА СОЛАЁТГАН МАСАЛА
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертлари томонидан эълон қилинган таҳлилларда айтилишича, ер шарининг учдан икки қисми, яъни унинг 70 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, бу сувнинг 97,5 фоизи денгиз ва океанлар, шўр кўллар, еростидаги тузли сувлар ҳиссасига тўғри келади. Афсуски, бутун сув заҳирасининг атиги 2 фоизга яқинигина истеъмолга яроқлидир. Бу денгиздан томчи, дегани. Ана шу томчига эса бутун ер юзи кўз тикиб турибди. Ҳолбуки, тадқиқотларда бундан 10-15 йил аввал ушбу рақам 2,3 фоизни ташкил этиши қайд этилган. Мазкур миқдорнинг ҳам дунё мамлакатлари бўйлаб жуда нотекис тақсимлангани эса инсониятни жиддий ўйлантирмоқда.

Тожикистон ҳукуматининг Вахш дарёсини баланд тўғон билан тўсиб,  Роғун ГЭСи лойиҳасини амалга оширишни режалаштиргани қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ва жаҳон жамоатчилигини ниҳоятда безовта қилаётгани бежиз эмас. Бу хавотирнинг учта асосий сабаби бор: ушбу ҳолатда халқаро ҳуқуқ меъёрлари қўпол равишда бузилади, минтақада катта экологик хавф ва салбий иқтисодий оқибатлар юзага келади.
2004 йилнинг февраль ойида Тожикистон Трансчегаравий контексда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги халқаро Конвенцияга қўшилган эди. 
Мазкур Конвенцияда томонлар, якка ёки жамоавий асосда режалаштирилаётган фаолият натижасида бўладиган трансчегаравий зарар таъсирининг олдини олиш ҳамда камайтириш ва унинг устидан назоратни амалга ошириш бўйича барча зарур, самарали чораларни кўрадилар дейилган. Унда трансчегаравий зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режалаштирилаётган фаолият турига рухсат беришгача ёки уни амалга оширилгунча олдиндан атроф-муҳитга таъсир этишини баҳолаш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

logo_uz