foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йилнинг 25 сентябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида бир қатор муҳим қонун ҳужжатлари кўриб чиқилди.

“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунга асосан соҳилбўйи минтақалари муҳофаза этиладиган ландшафтлар турига киради. Бундай ҳудудлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофазаси юзасидан таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда мазкур соҳада қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари кўпаймоқда.

Инсон тоза ҳаводан нафас олиш, тинч-хотиржам яшашга ҳақли эканини исботлашга асло ҳожат йўқ. Лекин бир гуруҳ аҳолининг оддий тоза ҳаводан нафас олиш истагида бормаган идораси, қоқмаган эшиги қолмади. 

Туризм — иқтисодиётнинг энг жадал ривожланаётган ва сердаромад соҳаларидан бири. БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, мазкур соҳа хизматларини кўрсатишдан тушадиган даромад 1,5 триллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ўсимликлар дунёси ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир. Тадқиқотларга қараганда, бир гектар майдондаги дарахтлар бир кеча-кундузда 220 — 275 килограммгача карбонат ангидрид газини ютиб, 180 — 215 килограмм кислород ажратади.

Ботаника боғи кўнгилочар масканга айлантириладими? Айни шу савол бир неча кун аввал сайтимизда кўтарилган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳусниддин Эргашев Ботаника боғини кўнгилочар масканга айлантириш, у ерга концерт учун саҳналар ва автомат ўйинлари ўрнатилиши кутилаётгани ҳақида “Ўзбекистон 24” радиосининг “Radioface” лойиҳасида айтиб ўтган эди. 

"Бугунги кунда ичимлик суви мамлакатимизда жуда ҳам арзон бўлганлиги сабабли ичимлик суви тақчиллиги деярли барча ҳудудларида сезилаётганига қарамай, ҳануз сувнинг қадри йўқ".

logo_uz