foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик фожиа бугунни кунда нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунёни ташвишга солаётган муаммолардан бирига айланган.

Қуриган денгизнинг қарийб 5,5 миллион гектар ҳудудидан ҳар йили 100 миллион тоннадан ортиқ қум ва туз зарралари   минтақага ва, ҳатто, ундан ташқарига ҳам тарқалмоқда. Бу заҳарли тузлар Антаркида соҳилларига, Гренландия музликларига, Норвегия ўрмонлари ва ер куррасиинг бошқа ҳудудларига ҳам етиб бормоқда.

Заҳарли тузларнинг ҳавога кўтарилишининг олдини олишнинг энг мақбул йўли қуриган денгиз ҳудудида шўрга чидамли дарахт кўчатлари  ва саксовуллар экиб ўрмонзор барпо этишдир. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида бу юзадан фикр билдириб шундай деган эди: “Агар мустақиллик йилларида Ўзбекистон бўйича 1 миллион 220 минг гектарга яқин ўрмонзор яратилган бўлса, шундан 400 минг гектардан ортиғи айнан Оролбўйи ҳудудида барпо этилган. Бу масалада қабул қилинаётган махсус дастурга кўра, Орол денгизининг сувсиз ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади”.  Президентимизнинг ушбу сўзлари Орол экологик фожиасининг таъсирини кўриб, ҳис қилиб юрган ҳар бир ютдошимизнинг  қалбида акс садо берди, ушбу ишга ўз ҳиссасини қўшиш истагини уйғотди.

Ўзбекистон  экологик партияси ташаббускор гуруҳи ҳамда Ўзбекистон экологик Ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Боғот туманидаги “Найман” МФЙ  томонидан ҳамкорликда ташкил этилган “Оролга мадад” шиори остида  саксовул уруғини тўплаш бўйича ўтказилган акцияда юртдошларимизнинг фаол иштирок этганлиги ҳам бу фикрнинг ёрқин исботидир. Акция иштирокчилари “Олтинқум” фермер хўжалиги ҳудуди ва унга туташ ерларда   100 килограмдан ортиқ саксовул уруғини йиғишга эришдилар.

Ўзбекистон экологик партияси ташаббускор гуруҳи  кенг жамоатчиликни ва бутун вилоят аҳлини  саксовул уруғини тўплаш бўйича акцияда иштирок этишга чақиради. Бу билан юртдошларимиз  тузли шамоллар эсишининг олдини олган ва  бир пайтлар шовуллаган  уммон бўлган ва ҳозир қуриб тузли саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида шовуллаган ўрмон барпо этиш ишида фаол иштирок этган бўладилар.

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,

Экоҳаракатнинг Хоразм вилояти

 ҳудудий бўлинмаси раҳбари

logo_uz