Қишнинг қаҳратон кунларига қарамасдан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзор барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Хусусан, Мўйноқ туманида фаолият юритаётган тезкор штабдан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда ушбу хайрли ишда 1 минг 40 нафардан зиёдроқ киши фаол қатнашяпти. Экин ерларни тайёрлаш, уруғлик етказиб бериш ва саксовул экиш ишларига 543 та техника жалб қилинган. Шу кунгача тайёрланган 223 минг 668 гектар ернинг 53 минг 205 гектарига 232 минг 665 килограмм саксовул уруғи экилди.

Жараён бошланганидан буён жами тайёрланган уруғ 622 минг 500 килограммни ташкил этади.

Бу ишда, яъни саксовул уруғи тайёрлашда маҳаллий аҳоли фаол кўрсатмоқда. Уларга шу кунгача 975 миллион сўмликдан зиёд иш ҳақи берилди.

Манбаъ: http://xs.uz/