foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов Орол муаммоси ҳақида ўз фикрини айтиб, «пичоққа илинадиган, ҳолатни кардинал ўзгартирадиган ишлар» қилинмаганини билдирди.

У  бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг Мўйноқдаги сайёр-сессияси вақтида гапириб берган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

«Тан олиш керак, ярим аср мобайнида биз Орол фожиасини бартараф этиш бўйича кўзга кўринадиган, жайдари тил билан айтганда пичоққа илинадиган, ҳолатни кардинал ўзгартирадиган ишларни унчалик амалга оширганимиз йўқ. Боз устига, минбарларда, анжуманларда биз Орол фожиасини овоза қилдик, лекин етарли самарага эришганимиз йўқ», – деди Борий Алихонов.

Алихонов «қисқа муддат давомида президент Шавкат Мирзиёев Оролга бўлган ҳам муносабатни ҳам» ўзгартирганини таъкидлаган. 

«Қисқа муддат давомида муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев мана шу муаммога аниқ, қисқа ва тезкор амалий ишлар билан нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон ҳамжамиятида Оролга бўлган ҳам муносабатни, ҳам эътиборни, қолаверса тафаккурни ўзгартирди, десак тўғри бўлади. Қилинаётган ишларнинг кўлами одамни шундай лол қолдирадики, буни қилинаётган ишларнинг инъикоси сифатида қабул қилишимиз даркор», – дея давом этди у.

Спикери ўринбосарига кўра, президент Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб номлаш бўйича бежиз таклиф бермаган. 

«Оролда содир бўлаётган фожиани муваффақиятга айлантириш масаласини кун тартибида турган энг асосий ва амалий кўзгу сифатида кўришимиз лозим бўлади», – дея хулоса қилди Алихонов.

Пресс-клубда маълум қилинишича, Орол тубига айнан саксовул экилишига сабаб, ушбу дарахт баланд бўлмаса-да, энига катта жой эгаллагани боис қатор қилиб экилса шамолнинг таъсирини камайтиради. Битта саксовул дарахти 10 тоннадан, баъзи маълумотларга кўра, 100 тоннагача қумни кўчишдан ушлаб туради ва ўзига тузни йиғиб олади.

Ҳозирги вақтда Орол фожиаси туфайли 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Минтақада ҳар йили атмосферага 100 млн тонна атрофида қум ва туз кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 25-27 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг аксарият ҳудуди қум ва тузли бўрон остида қолган эди.

Манбаъ: https://kun.uz

logo_uz