Юртимизнинг ҳар фасли, ҳар кунида ўзгача сеҳр ва мўъжиза бор. Юртимизга сокинлик ила  кириб келган куз нафаси аллақачон руҳиятимизда, кайфиятимизда сезилган.

 Куз сарҳисоб даври. Деҳкон ҳосилини йиғиштиришга қандай шошилса ҳар қайси инсон ҳам мана шундай онларда умр сарҳисоби, бу йилги ишларимиз натижаси, кейинги йиллар режаси ҳақида беихтиер ўйлаб қолади. Ва бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керакки, мана шундай сарҳисоб бугун ободонлаштириш ва ҳазонрезги даврида чиқиндиларни йиғиш, тўплаш ва уларни утилизация қилиш масалалари билан шуғулланувчи ҳар бир корхона, қолаверса маҳалла ва ташкилотлар олдига ҳам маъсулиятли вазифаларни қўймоқда. Бу борадаги ишлар ҳақида гап кетганда аввало хазонга нисбатан чиқиндими ёки ундан унумли фойдаланиш мумкин бўлган хом ашёми, қандай ёндошмоқ керак деган ҳақли савол туғилади. Ҳеч кимга сир эмас бугун ривожланган давлатлар тажрибаси дарахт хазонлари ва уларнинг бир неча йил ер остида сақланган заҳираси қишлок хўжалиги учун  бой озуқа манбаси, шунингдек бир қатор саноат корхоналари учун ҳом ашё бўла олишини исботлади.  Хўш мана шундай бир шароитда бизда бу борадаги тажрибалар қай даражада оммалаштирилмокда. Албатта дарахтдан  фарқ қилганидек, ҳазонлар хам турлича бўлади. Шу боисдан уларни биринчи галда турларга бўлиш, шундан келиб чиққан холда уларни ўз вақтида йиғиштириб олиш ва зарур мақсадаларга йўналтириш вазифаси эътибор марказида турибди. Табиийки,  бу йуналишдаги чора тадбирларда  аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, экологик талабларга қатъий риоя қилиш,  атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш ва инсон саломатлиги учун мақбул бўлган ўсимлик ва дарахт турларини экиш масаласи устиворлик касб этган.  Чунки  ўлкамизга куз фасли келди дегунча, барча маҳалла ва массивларда  ҳазон муаммоси аҳолини бирдек ташвишга солади. Кўрилаетган чора тадбирларга қарамай ҳар йили кўплаб маҳаллаларда, айрим корхона ва ташкилотлар ҳудудларида ҳазонларни тўплаб ёқиб юбориш ҳолатлари кузатилади. Статистик маълумотларга кўра, 1 тонна ҳазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 кг углерод оксиди ажралиб чикади.  Бундан ташқари, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказувчи бошқа моддалар, яъни олтингугурт ангидриди, қурум, азот оксиди ва мураккаб таркибли органик бирикмалар – диоксинлар ҳам ташланади. либ борилаётган тадбирлар натижаси йилдан-йилга хазон ва шох-шаббаларни ҳамда ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш ҳолатларини бир мунча камаяаётганини кўрсатаетган бўлсада бу асло хотиржамликка асос бўла олмайди.   Бу борада олдимизда бир талай вазифалар турибди.  Биринчидан, тегишли мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан хазон ёқишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирнинг самарадорлигини ошириш, кесилган шох-шаббалардан уларни  қайта ишлаш натижасида турли хилдаги қурилиш материаллари тайёрлашни  йўлга қўйиш ташабубсларни қўллаб -қувватлаш.  Иккинчидан,  хазонларни алоҳида ажратилган ҳолда йиғиб олиш  натижасида улардан ўғит тайёрлаш тажрибасини  янада  кенгайтириш.  Тўртинчидан,  аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда, экологик талабларга қатъий риоя қилиш ва туманнинг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш ва инсон саломатлиги учун мақбул бўлган ўсимлик ва дарахт турларини экишга алоҳида эътибор қаратиш. Бешинчидан, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида экологик ҳашарлар ўтказилиб, аввало экологик тозаликни  таминлаш, чиқиндихоналарни озода сақлаш, бунда айниса, жамоатчилик назоратини кучайтириш. Олтинчидан, аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасига тарғибот  тадбирлари таъсирчанлигини ошириш.         Хулоса қилиб айтганда  бу борада олиб бораётган амалий ишларимиз самараси экологик баркарорликни таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси, келажак авлодларнинг мусаффо муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлашга хизмат қилиши лозим.

Шодиёр АЗИЗОВ,

Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони ҳудудий бўлинмалар ва фаоллар билан ишлаш гуруҳи  раҳбари.