Маълумки, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва шу асосда қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар келиб чиқиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш, мазкур соҳада самарали ҳуқуқий механизмни яратиш борасида янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаcидабаён этилган фикрлар ва унда илгари сурилган ғоялар мамлакатимиз экологларининг ўз фаолиятларига танқидий ҳамда таҳлилий баҳо бериб, галдаги устувор вазифаларни белгилаб олишида дастуриламал бўлди. Чунончи, Юртбошимиз мазкур маърузаларида мамлакатимиз экологик ҳолатини асосан уч жиҳати: аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш нуқтаи-назаридан таҳлил этдилар.

Айни чоғда экологик муаммоларни ҳал этишда тежамкор, экологик тозатехнологияларни жорий қилиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлариниизчил олиб бориш ёки соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришборасидаги саъй-ҳаракатлар уларни ҳал этишда етарли эмаслигиникўрсатмоқда. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитгаоқилона муносабатда бўлиш, табиат неъматларини келгуси авлодлар учунасраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш антропоген таъсирларнинг олдиниолишда асосий омиллардандир. Бунда экологик таълим-тарбиянинг аҳамиятиҳам ниҳоятда юқори.Чунончи, Юртбошимиз табирлари билан айтганда, “Энг муҳим масала — аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она-табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин”. Зеро, экологик таълим-тарбия табиат ва жамият ўртасидаги узвийликнитаъминлаш ҳамда табиий барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эгадир.Шунингдек, экологик таълим-тарбия ёшларни табиатдан онгли равишдафойдаланиш ва улар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш ҳамдатежамкорликка ўргатишда қўл келади.

Экологик таълимни замон талабларидан четда қолиб кетмаслиги, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да кўрсатилган узвийлик ва узлуксизлик, тизимлилик, регионаллик, ихтисосликка томон йўналтирилганлик принципларига мослашиши билан ҳамоҳангдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экоҳаракат депутатлар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим Концепцияси”ни яратиш борасида амалий ишлар олиб бормоқда. Албатта, таълим муассасаларида ўқитиш жараёнида ўқувчилар онгини ҳозиргиэкологик муаммолар моҳиятини очиб берувчи билимлар билан бойитиш вашу билимларни уларнинг амалий фаолияти, ижтимоий меҳнати биланмустаҳкамлаб бориш мақсадга мувофиқ. Бундай масъулиятли вазифани ҳалқилиш учун ўқитувчидан шу соҳа бўйича билимга, педагогик маҳоратга,юксак экологик маданиятга эга бўлиш, шунингдек, тинимсиз изланиш,ўрганиш талаб қилинади.

Шу жиҳатдан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи “Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим Концепцияси”ни экологиянинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан тарзда Ўзбекистон Республикасида узлуксиз экологик таълимнинг мазмуни ва моҳияти нуқтаи назаридан мактабгача таълим, мактаб ва мактабдан ташқари таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш босқичларига бўлган ҳолда масалага ёндошмоқда.

Бу борада “Ўзбекистон Республикасида экологик таълим ва тарбия тизимининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” ҳақида ахборот-таҳлилий қўлланма яратиш, “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг экологик тарбияси ва таълим дастури”ни қабул қилиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш, “Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим Концепцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилиниши лозим.

Ўқув муассасаларида узлуксиз экологик таълимни ва барқарор ривожланиш таълимини жорий қилиш учун мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун ўқув-методик қўлланмалар, дарсликлар яратиш, кўргазмали ва дидактик материалларни ишлаб чиқиш, марказлаштирилган ҳолда нашр этишни таъминлаш, мунтазам равишда экофестиваллар ёки танловлар ўтказибтуриш, ўқув-методик қўлланмалар, дарсликлар, кўргазмали материалларнинашр этиш яхши самара бериши, шубҳасиз.

Экоҳаракат ва унинг депутатлик гуруҳи бугунги фаолияти мобайнида аҳолида, айниқса, ёшларда экологик маданиятни, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантириш, уларнинг экологик билимларини янада бойитиш борасидаги бир қатор муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратган, жумладан:

- умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув муасссалари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оила ва ҳар бир фуқаронинг экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;

-  ёшларнинг экологик ташаббусларини, ёш ихтирочиларнинг табиий ресурсларни асраб авайлашга, экологик муаммоларни олдини олиш ва бартараф этишга йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

- ёшларнинг экологик маданиятини ошириш мақсадида халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ёшлар билан ишлашни олиб боришни кучайтириш, яъни ёшлар билан биргаликда ўз ҳудудларини ободонлаштириш биохилма-хилликни асраши борасида ҳар бир хона, ҳар бир ҳудуд учун жавобгарликка ўргатиш;

-   ёшларнинг Она табиатга бўлган меҳрини янада юксалтириш мақсадида экотуризимни ривожлантириш;

- ёшларда экологик жавобгарлик хулқини тарбиялаш, экологик саводхонлик ва дунёқарашни шакллантириш, умуман аҳоли барча қатламларининг экологик маданиятини оширишучун соҳа йўналишидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига қамраб олган “Экологик қонунлар” тўплами яратиш;

- кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиши юзасидан жойларда экологик тадбилар ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини ўз ичига қамраб олган “Ўқув-услубий қўлланма” тайёрлаш;

- ҳудудларда томорқа маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш;

- таълим муассасаларида ўқитиш жараёнида ўқувчилар онгини ҳозирги экологик муаммолар моҳиятини очиб берувчи билимлар билан бойитиш ва шу билимларни уларнинг амалий фаолияти, ижтимоий меҳнати билан мустаҳкамлаб бориш мақсадида ўқув муассасаларида “Экологик марказ”, “Экологик тўгарак”лар ташкил қилиш;

- уюшган ва уюшмаган ёшларни қамраб олган ҳолда ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган конференция, семинар, давра суҳбатлари ва экологик акциялар ташкил этиш белгилаб олинди. Бугунги кунда мазкур тадбирлар нафақат марказларда шу билан бир қаторда вилоятларнинг чекка қишлоқ ва овулларида ташкил этилмоқда.

Дарҳақиқат, аксарият экологик муаммоларни ҳал этиш аҳолининг экологик маданияти, айниқса ёшларнинг экологик таълим-тарбиясавияси билан бевосита боғлиқдир.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати,

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси