foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 15-декабрь куни Тошкент шаҳрида 11- Республика экожурналистика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, экология ва тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситлари иштирок этди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида илгари сурилган бунёдкорлик ғояларини изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, юртимиз фуқароларининг ҳозирги ва келгуси авлоди тоза, қулай ва соғлом атроф табиий муҳит шароитида яшашини, аҳоли саломатлигини ва фаровонлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилиш зарур. Бу борада журналистларнинг серқирра фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

2012 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамкорлигида “Атроф муҳит муҳофазасини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти” мавзуида конференция ўтказилди.

Дунё хўжалиги таркибида жадал суратларда ривожланиб бораётган иқтисодиёт соҳаларидан бири туризмдир. Бутунжаҳон туристизм ташкилотининг маълумотига кўра 2004 йилга келиб туристлар сони 760 млн. кишига етиб, унинг йиллик ўсиш сурати 10 фоизни ташкил қилди.

Ҳозирда туристик оқим, ХХ асрдан фарқли, нафақат ривожланган мамлакатлардан ривожланганларига, балки ривожланаётган мамлакатларга томон ўзгармоқда. Бу ўринда туристик бозорнинг деярли ярмини қамраб олган Осиё-Тинч океани, Яқин ва Ўрта шарқ хамда Ғарбий Африка минтақаларидаги мамлакатлар етакчилик қилмоқда. Ривожланиб бораётган мамлакатларнинг туризм индустрияси асосан табиий ёки экологик туризм (экотуризм) ҳисобига амалга оширилмоқда. Экспертларнинг маълумотларига қараганда экотуризм сайёҳлик бозорининг 10-20% қамраб олган, ўсиш суръати эса умумий туризм индустриясининг ўсиш суръатидан 2-3 маротаба юқори экан. Лекин ушбу маълумотларнинг аниқлиги ва уларнинг экологик аҳамият касб этиши жумбоқлидир.

Табиат инъом этган табиий ресурслар ичида ер ўзига хос ҳуқуқий мақомга эга саналади. Қайд этиш жоизки, ердан оқилона фойдаланишни ташкил этиш унинг унумдор қатлами бўлган тупроқ муҳофазасини таъминлаш билан бирга мелиоратив ҳолатни яхшилашга хизмат қилади.

Мўйноқ шаҳрини кезган кишининг шаҳар ҳақидаги тушунчаси ўзгаради. Бозор, аэропорт, гузарлар, кенг кўчалар, оппоқ бўялган уйлар ва маъмурий, маърифий иморатлар кишини тўлқинлатиради.

Шаҳарнинг кўчаларини кезсангиз, денгиз соҳили меъморчилиги анъаналари негизида қурилган уйларга еътибор берасиз ва ҳовлига кирсангиз, сизни оқкўнгил уй эгаси кутиб олади ва уйининг тўрига ўтказади. Шинам ва пастак хонанинг деворлари оппоқ, ҳатто кўмир билан саксовул ёқиладиган ўчоқларигача оппоқ, озода! Чунки Мўйноқда қалпоғи қора, кўнгли оппоқ, софдил одамлар яшайди-да.

Мен ҳар сафар шаҳар кезганимда, суҳбатлашиб ўтирган нуроний инсонларни кўраман. Улар қизиқарли суҳбатлардан яйраб, орзу-умидларга тўлиб хушхандон ўтиришади.

юртимиз табиий ресурсларидан оқилона фойдаланишда беқиёсдир.

Бугун дунёда нефт, табиий газ, кўмир, ядро энергиясидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш миқдори 12 миллиард тонна нефт эквивалентига тенг бўлмоқда. Мазкур органик ресурсларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнида атроф-муҳитга, шу жумладан, атмосфера ҳавосига олтингугурт, азот ва углерод оксиди каби зарарли моддалар чиқарилмоқда. Ушбу газларнинг таъсири глобал миқёсда иқлим ўзгаришларига, Озон қатламининг емирилишига олиб келмоқда. Шунингдек, дунё бўйича саноатдан атмосферага ташланаётган углерод оксиди 5 миллиард тоннани, углерод икки оксиди эса 300 миллион тоннани ташкил этади.

Бугун юртимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги жадал ривожланмоқда. Бунда экологик тоза ва ресурстежамкор технологияларнинг жорий этилаётгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бундай хайр­­­­ли ишлар замирида қишлоқ аҳолисини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, фермерлар даромадини ошириш, одамларнинг турмуш даражасини кўтариш мақсади мужассамдир.

logo_uz