foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бақлажон бир йиллик ўсимлик бўлиб, унинг ватани — Шарқий Ҳиндистон. Шу ердан VII-VIII асрларда Марказий Осиёга тарқалган. XIII-XIV асрларда эса Европа, Хитой ва Японияга келтирилган.

Бақлажон одатда июль — сентябрь ойларида пишиб етилади. Аммо деҳқон ва фермерларимизнинг тадбиркорлиги, ишбилармонлиги туфайли у нисбатан эрта — июнь ойида бозор расталарини тўлдираяпти. Бақлажоннинг кимёвий таркибида қанд, крахмал, пектин, органик кислота, оқсил, валин, лейцин, лизин, метионин, треонин, глютамин ва аспарагин кислоталари мавжуд. Шу билан бирга, унда С, В1, В2, В6, РР дармондорилари, фолий кислотаси, кальций, магний, олтингугурт, фосфор, хлор, алюминий, темир, йод, кобальт, мис, рух сингари макро ва микроэлементлар ҳам бор.

Шунинг учун бақлажон беназир шифобахш хусусиятларга эга. Жумладан, кераксиз суюқликнинг танадан ўз вақтида чиқиб кетишига ёрдам беради, ичакдаги фойдали микроорганизмлар мувозанатини мўътадил сақлаб, фасодли чириш жараёнларини сусайтиради, бод хасталиги ва семизликда эм бўлади. Узоқ вақт мобайнида мунтазам равишда истеъмол қилинганда эса, қондаги холестерин миқдорининг кескин пасайишига кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант олиш учун танлов эълон қилади

Танлов мавзуси: «Шаҳарлар, махаллалар ва кўчаларни ободонлаштириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалаларида аҳоли ва ННТларнинг фаоллигини ошириш»

Танловда Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

2014  йилнинг 13,14 ва 15 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағрида “Чимён садоси - 2014” муаллифлик қўшиқларининг анъанавий экологик-сайёҳлик фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу “Чимён садоси – 2014” фестивали доирасида “Биз тоза Чимён учун” номли экологик акция ҳам бўлиб ўтди. Биз ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этдик. Дам олиш маскани турли хил чиқиндилардан шу ерда дам олувчи сайёҳлар ва уларнинг фарзандлари томонидан тозаланди.

Лекин минг афсуски дам олиш масканига ташриф буюрган айрим беъэтибор, экологик таълими ва маданияти суст ҳамда бизнинг она заминимиз атроф муҳитимизнинг гўзаллигига ва ўсимлик дунёсига лоқайдлик билан қаровчи сайёҳлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби”га киритилган ноёб ўсимликларни юлиб ташлаш ва олиб кетмоқдалар. Шу куни биз гувоҳи бўлган ўсимлик бу Ширачдошлар оиласига кирувчи “Нор Ширач” (хулка бола) лотинчада “Eremurus robustus Regel” деб номланади. “Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби”да келтирилишича ўсимликнинг камёблик даражаси 3, Тяншан ва Помир-Олойдаги ареали ажралган ва қисқариб бораётган эндем ўсимлик. Бўйи 100-250см га етадиган кўп йиллик йирик ўт. “Нор Ширач”  ўсимлиги 1954 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Сайёрамизда кузатилаётган глобал экологик муаммолар, яъни иқлим ўзгариши, озон қатламининг сийраклашуви, кислотали ёмғирлар, атмосферанинг заҳарли газлар билан тўйиниши, атроф-муҳитнинг радиацион ифлосланиши каби қатор масалалар айнан энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш жараёни билан узвий боғлиқ. Табиийки, энергия истеъмоли миқдори ер юзида аҳоли сонининг ошиши ҳамда яшаш фаровонлигининг ўсиши билан узвийликда ривожланади. Ҳозирги кунда дунё бо'йича киши бошига йилига ўртача ҳисобда 2 кВт/соат энергия тўғри келади. Ваҳоланки, фаровон ҳаёт кечириш учун бу миқдор йилига 10 кВт/ соатни ташкил қилиши лозим. Маълумки, энергиянинг қайта тикланмайдиган манбаларига нефт, газ, ко'мир, торф каби ёнилғининг қазиб олинувчи турлари киради. Қайта тикланувчи энергия манбалари эса биосферада доимий равишда мавжуд бўлган энергия турлари: қуёш, шамол, биомасса, океан ва денгиз тўлқинлари ҳамда гидроенергиядан иборат. Энергиянинг қайта тикланувчи ва қайта тикланмайдиган турлари Ер биосферасига кўрсатадиган таъсирларига кўра, бир-биридан кескин фарқ қилади. Қайта тикланмайдиган манбалар атмосферани кучли ифлослантиради.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда гўзал табиат, бетакрор манзаралар, турли ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ёдгорликлар мавжуд. Жиззах вилоятининг Зомин тумани ана шундай бой табиий-иқлим салоҳиятига эга  ҳудудлардан бири ҳисобланади. Зоминнинг, пурвиқор тоғларию, хушманзара арчазорлари ҳар қандай одамни сеҳрлаб қўяди.

Ҳар бир ҳудуддаги табиат комплексларини экотуристик жиҳатдан ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, экологик туризмнинг асосий мақсади ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун табиатдан оқилона фойдаланишдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш, фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида бугунги кунда туризмни ривожлантириш борасида Жиззах вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилаётир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 4600 дан ортиқ ўсимлик турлари ўсади. Унинг 3000 дан ортиғи ёввойи ҳолда ўсувчи турлар бўлиб, 9 фоизи эндемик, камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидадир. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларнинг 324 таси Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Табиий бойликлардан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқаришда табиат қонунларини билиш, уни ҳисобга олиш ҳамда унга амал қилиш ҳар бир минтақадаги экологик ҳолатнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлиб, экологияга зарар етказувчи фаолиятга йўл қўймасликнинг муҳим шартидир. Бу эса атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тадбирларни режалаштириш, атроф-муҳитга инсон таъсирининг аниқ меъёрларини белгилаш, ҳудудларни экологик раёнлаштириш, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий воситаларини қўллаш, экологик экспертиза ўтказиш, экологик сертификатлаш ва стандартлаштириш, экологик тоза, чиқиндисиз технологияларни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва бошқа соҳалардаги ҳуқуқий механизмларни татбиқ этиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, умуммиллий бойликларимиз орасида ернинг аҳамияти беқиёс. Ернинг қашшоқланиши экологлар таъбирида шўрланиш, чўлланиш, саҳроланиш, эррозияга учраш каби атамалар билан изоҳланади. Бир сўз билан айтганда, фойдаланишга яроқсиз майдонлар қашшоқ ерлар сирасига киради.

Айтиш жоизки, ер қобиғининг энг устки қисми тупроқ бўлиб, у литосфера, гидросфера, атмосфера ва биосферада узоқ вақт давомида бир-бири билан боғлиқ ҳолда содир бўлган физикавий, кимёвий ва биологик жараёнлар натижасида вужудга келган. Тупроқнинг унумдор бўлишида тирик мавжудотнинг, айниқса, микроорганизмларнинг аҳамияти катта. Улар ҳаёт фаолияти ва ҳалок бўлиши натижасида тупроқни маълум миқдорда органик моддалар билан бойитади. Тупроқ энг аввало, наботот, ҳайвонот олами ва микроблар билан бирга мураккаб экологик тизимни (биогеотсеноз) вужудга келтиради ва сайёрамиз биосферасида ҳаёт давом этишини таъминлашдек муҳим вазифани бажаради. Уни муҳофаза қилиш комплекс тарзда бажарилиши лозим. Бунда тупроқ ифлосланишининг олдини олувчи, инсон ва ҳайвонларга зарар бермайдиган, атмосферанинг ифлосланишига олиб келмайдиган, ерости ва усти сувлари ҳамда тупроқдан фойдаланишни чегараламайдиган тадбирлар қўлланилади.

logo_uz