foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Маълумки, мамлакатимизда  ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук, соғлом дунёқарашли, бой тафаккур ва юксак маънавиятли шахс сифатида тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунончи, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий  йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилинишида ҳам чуқур маъно мужассам.

Айтиш жоизки, бугун экологик муаммоларни ҳал этиш, хўжалик фаолиятида ресурсларни тежовчи ва экологик тоза технологияларни жорий қилиш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, мамлакатимизнинг ноёб табиатини келгуси авлодларга безавол етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Таълим тўғрисида”ги қонунлари ҳамда бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экологик таълим-тарбия тизимининг ҳуқуқий асосларини ташкил этади. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” доирасида ҳар томонлама баркамол, ўз мутахассислиги бўйича етук, етарли даражада экологик билим ва тафаккурга эга, жамият, давлат ҳамда оила олдида ўз жавобгарлиги ва масъулиятини чуқур ҳис этадиган шахсларни тарбиялашда муҳим вазифалардандир.

Маълумки, бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий Дастури”, “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг давлат таълим стандартлари” ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг 2001 йил 16 августдаги қарори билан “Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари” тасдиқланган.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ва экологик танглик кучайиб бораётган бир пайтда юртимизда табиатнинг барча бойликлари қатори, сув ресурсларига ҳам эҳтиёж бениҳоя катта.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, у билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топган. Унга кўра, “Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки - умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади”. Шунингдек, давлатлараро дарёлар - Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёси, Орол денгизи ва бошқа сувлардан фойдаланиш ҳуқуқи давлатлараро битимларда белгилаб берилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасида “Сувлар ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартлари” аниқ кўрсатилган. Унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер усти, ер ости ва денгиз сувларидан зарур миқдордаги сувнинг табиий айланишини сақлаш, унинг нормативида кўрсатилган даражада тозалигини таъминлаш, сув ўсимликлари ва ҳайвонларини асраш, сув ҳавзаларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, уларда экология мувозанатини сақлаш ва сув ҳавзасига ландшафт элементи сифатида зиён етказмаслик шарти билан йўл қўйилади. Маҳаллий ҳокимият идоралари, ўрмон ва сув хўжалиги идоралари дарё ирмоқлари ҳосил бўладиган жойларда, сув ҳавзалари соҳили минтақаларида дарахтзорларни тиклашлари ва дов-дарахтларнини кўпайтиришлари ҳамда уларнинг сақланишини таъминлашлари шартдир.

Табиатни муҳофаза қилиш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга нисбатан аҳолининг оқилона ёндашуви, флора ва фаунага оид мукаммал билимлар эгаллаш экологик маданият ривожини белгилайди.

Жиззах вилоятининг Зарбдор қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида бу масалага жиддий ёндошган ҳолда ўқувчиларга экологик билимлар пухта ўргатилиб, қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Коллежда 2 та ўқув биноси, 38 та умумтаълим ва махсус фанлар учун синфхоналар мавжуд. Жумладан, кимё, физика, география,  астрономия ва биология синфхоналари замонавий ўқув анжомлари билан жиҳозланган. Мавжуд 4 та компьютер ва 3 та лингафон синфхоналари ёшларга таълим-тарбия бериш ва касб-ҳунар сирларини ўргатишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу муаззам заминда аждодларимиз бундан бир неча асрлар аввал ҳозирги замонавий илм-фаннинг илк пойдеворини қўйган ва ривожлантирган. Алломаларимиз қомусий олимлар бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида математика, астрономия, геодезия, география, тарих, арифметика, фармакология, тиббиёт, фалсафа ва тилшунослик илмлари билан ҳам шуғулланганлар. Айни  жиҳат Фарбда “Нур Шарқдан таралади” деган ибора пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Дарҳақиқат, алломаларимизнинг илмий изланишлари самараси ўлароқ, илм-фанда кескин ўзгаришлар бўлди. Айниқса, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ал-Ҳаким ат Термизий, Абу Наср ибн Ироқ, Абу Мансур Қумрий, Абу Саҳл Масиҳий, Абу Али ибн Сино, Исмоил Журжоний, Юсуф Ҳиравий, Абу Абдуллоҳ Жайхоний, Абу Наср Фаробий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларнинг асарлари бебаҳо илмий дурдоналар сифатида, жаҳон илмига беқиёс ҳисса бўлиб, бу илм-фан тараққий этган даврни Шарқ уйғониш даври сифатида дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган.  Чунки Шарқ, хусусан, Ўрта Осиё минтақаси ўрта асрларда илмий-маданий юксалишнинг маркази ҳисобланиб, бошқа минтақаларидаги ренессанс жараёнларига ижобий таъсир кўрсатганлигини жаҳон илми аҳли томонидан эътироф этилган.

Жаннатмонанд диёримизнинг гўзал ва такрорланмас табиати, турфа ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ноёб табиий ёдгорликлари ҳақида қанча таърифу тавсиф келтирсак-да кам. Жумладан, Фарғона вилоятининг Сўх, Бешариқ каби туманлари, Шоҳимардон тоғлари ана шундай боҳаво иқлими, бетакрор манзаралари билан ажралиб туради.

Шунинг учун вилоятнинг ўзига хос табиатини инобатга олган ҳолда мазкур ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Кишиларнинг муайян муддатга дам олиш, спорт билан шуғулланиш, соғлиғини тиклаш, маърифий-маънавий тадбирларни олиб бориш мақсадида табиат қўйнига қиладиган саёҳатлари экотуризм сифатида баҳоланади. Лекин экотуризм айнан экологик мақсадларни кўзлаган тарздаги мақсадли саёҳат эканлигини ҳам ҳисобга олишимиз зарур. Шунинг учун, турли экотуристик компаниялар ташкил этишда, туристик маршрутларда экотурларни аниқлашда ёки белгилашда, режа ва дастурларни ишлаб чиқишда экотуризмнинг объекти, мақсади ва вазифаларини аниқ ажрата олиш зарур.

Экотуризм объектига табиий комплекслар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, маданийлаштирилган ва бузилган геокомплексларни киритиш мумкин.

Дунёдаги қадимий ва энг нуфузли тадқиқот марказларидан бири — Оксфорд университети (Буюк Британия)нинг бир гуруҳ етакчи олимлари чуқур комплекс тадқиқот ўтказиб, ривожланаётган мамлакатларнинг энергия таъминоти муаммоларини кўп маблағ талаб қиладиган гидроэлектр станциялари қуриш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида илмий асосланган хулосага келди.

Оксфорд университети олимлари А. Ансар, Б. Флайбьерг, А. Бадзиер ва Д. Ланн замонавий статистика услубларидан фойдаланган ҳолда, сўнгги 70 йилда беш қитъа ва 65 мамлакатда қурилган 245 йирик тўғонни таҳлил қилиб, йирик гидроэнергетика иншоотларини қуриш нечоғли мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масала юзасидан илмий асосланган ва далиллар билан исботланган батафсил тадқиқотни тайёрлади. Тадқиқот натижалари «Энергетика сиёсати» халқаро журналида чоп этилган «Йирик тўғонлар барпо этиш керакми? Гидроэнергетик мегалойиҳаларни амалга оширишнинг реал қиймати» мақоласида баён этилган.
Британиялик олимларнинг хулосасига кўра, йирик тўғонлар қуриш бўйича ҳар тўрт лойиҳанинг учтасини қуриш жараёнида уларнинг қиймати ортиб борган. Яъни уларнинг ҳақиқий қиймати лойиҳа қийматидан ўртача 96 фоиз ёки қарийб икки баробар кўпайган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, йирик тўғоннинг лойиҳада белгиланган қийматини етарлича баҳоламаслик эҳтимоли бугун ҳам 1934 йилдаги каби юқорилигича қолмоқда.

Бугун ўсимлик дунёси ҳуқуқий ҳолатини белгилашда аввало унинг табиатда тутган ўрни,  фойдаланиш аҳамияти ва муҳофаза қилиш зарурияти инобатга олинади. Шу боис табиат объектлари ичида ўсимликлар дунёси муҳим экологик функцияни бажариши билан характерланади. Айниқса, у атроф-муҳит мувозанатини сақлаш, тирик мавжудоднинг яшаши учун муҳим бўлган кислородни етказиб бериш,  ерни сув ва шамол эрозиясидан  сақлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Қайд этиш керакки, бугун ўсимликлардан экологик вазифадан ташқари, хўжалик эҳтиёжларини қондиришда, муҳим хом-ашё, саноат ва қишлоқ хўжалиги ва табобат оламида дори-дармон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Шу боис ўсимлик дунёси объектларининг ана шу экологик ҳамда хўжалик эҳтиёжлари вазифасининг бажариш йўналишларидан келиб чиқиб, уларга нисбатан ҳуқуқий ҳолат ўрнатилди. Ўсимлик дунёсидан кенг фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни тартибга солиш ҳамда ўсимлик дунёси объектларида ҳуқуқий ҳолатни ўрнатувчи меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши  мамлакатимизда ўсимлик оламини янада яхшилаш ҳамда атроф-муҳит осойишталигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, табиий шароитда ўсадиган ўсимлик дунёсини кўпайтириш, генетик фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш борасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ташкил этилган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мустақиллигимиз шарофати билан юртимизнинг шаҳар ва қишлоқлари тобора  чирой очиб бораётир. Замонавий архитектура талаблари асосида кўркам бинолар, транспорт-коммуникация инфратузилмаси объектлари, муаззам маънавият ва маърифат кошоналари қад ростламоқда. Шунинг баробарида, ҳордиқ масканлари — истироҳат боғларида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани туфайли улар файзли гўшаларга айланаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. 

Бугун бу тароватли боғларда миллий урф-одат ва анъаналаримиздан келиб чиқиб, турли оммавий томошалар, халқ сайиллари, маданий-маърифий кечалар, кўрик-танлов ҳамда фестиваллар ўтказилаяпти. Пойтахтимиз аҳли ва меҳмонларини доимо қучоқ очиб кутиб олувчи Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳам ана шундай масканлардан биридир.

logo_uz