foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда мазкур дастурни амалга оширишнинг устувор вазифалари ва йўналишлари белгиланган.

Давлат дастурида пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш режалари ҳам ўз ифодасини топган. Шунингдек, кексалар, энг аввало, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари аниқ мақсадга йўналтирилган ижтимоий ҳимоядан баҳраманд бўладилар.

Мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол бўлиб вояга етаётган ёшларни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб даражада эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга оширилади.

Google Translate автоматик таржима онлайн-сервиси тиллари рўйхатида ўзбек тили ҳам пайдо бўлди. Эндиликда ўзбек тилидаги матнларни бошқа тилга ўгириш, бошқа тилдаги матнларни эса ўзбекчага автоматик таржима қилиш имконияти мавжуд бўлади.

Google Translate хизматида ўзбек тили янги ишга тушгани сабабли бир қатор камчиликларга эга эканини кўриш мумкин. Бу борада ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда ҳам ўқиш мумкин. Жумладан ибораларнинг нотўғри таржима қилинаётгани ва бутунлай тескари маънодаги таржималар ҳам мавжудлиги аниқланган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Google Translate хизмати жорий йил бошида янги тилларни, жумладан ўзбек тилини ҳам қўшиш бўйича кўнгиллиларни ҳамкорликка чақирганди.  Улар махсус манзил – орқали рўйхатдан ўтиб, исталган хоҳловчи лойиҳа волонтёрига айланиши мумкинлиги, ёрдам бермоқчи бўлганлар нафақат ўзбек, балки инглиз тилини ҳам билишлари кераклиги таъкидлаб ўтилганди .

Google Translate – бепул таржима хизмати бўлиб, унда нафақат алоҳида сўзларни, балки бутун бир матнлар ва вебсайтларни ҳам таржима қилиш мумкин. Ҳозирги вақтда сервис 90та тилни  қўллаб-қувватлайди.

АҚШдаги Юта университети Тиббиёт фанлари маркази олимлари инсоннинг кексайиш жараёнини тезлаштирадиган маҳсулотларни аниқлади.

 Тадқиқот натижаларига кўра, газланган ичимликлар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари (стейк, гамбургер), алкоголь маҳсулотлари инсоннинг қариш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириши маълум бўлган. Ушбу маҳсулотлар ДНК тўқималарини турли зарарлардан асровчи хромосомаларнинг якуний қисмларини ўзгартириш орқали инсон умри қисқаришига сабаб бўлиши айтилган.

 

 

 

 

Бундан бир неча аср муқаддам сайёҳ Xристофор Колумб Maрказий Aмерикадан Европага номаълум ўсимликни келтиради. Дастлаб унинг тутуни турли касалликларга дори деб, қуритилган баргларини одамлар найча қилиб чекишга ўрганишди. Aлбaттa, ўша пaйтда унинг охир-оқибатда инсоният учун офат балосига айланишини ҳеч ким тасаввур қилмаган, тушуниб етмаган бўлиши мумкин.

Ўсимлик швeд тaбиaтшуноси Кaрл Линней тoмoнидaн xoнaкилaштирилгач, ундан oлинадиган мoддaга “никотин” дeб нoм бeрилди.
Бир қарашда оддий ҳолга ўхшаб туюлган чекиш миллионлаб одамларнинг бошига етаётганини оддий назар билан илғаш қийин. Статистика маълумотларида келтирилишича, Ер юзида ҳар йили уч миллиондан ортиқ киши чекишга ружу қўйиши оқибатида ҳаётдан эрта кўз юмаркан. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тахминларига кўра,  2030 йилга бориб бир йилда 10 миллионга яқин киши тамаки қурбонига айланиши мумкин. Шу боис ЖССТ кашандаликка қарши кенг кўламли курашни аллақачон бошлаб юборган. Масалан, 1999 йил 24 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида тамаки чекадиганларни назорат қилиш Конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича резолюция қабул қилинди.
— Тамаки нафақат чекадиганлар, балки чекмайдиганларга ҳам катта зарар етказади, — дейди терапевт Қаҳрамон Амиров. — Яъни ундан ажралиб чиқадиган тутун саратон, юрак, ўпка касалликлари келиб чиқишига замин яратади. Ташвишли жиҳати, тутун болаларда ўткир респиратор касалликлар юзага келишига сабаб бўлиши, натижада янги туғилган чақалоқларда сурункали касалликлар ёки тўсатдан ўлим оқибатлари кузатилиши мумкин.

Август ва сентябрь айнан пишиқчилик ойлари.  Бозор расталарида уюлиб турган мева ва сабзавотлардан кўз қувнайди. Харид учун биз албатта ўзимизга маъқул бўлган сабзавотларни танлаймиз. Уларнинг аксариятининг ватани бошқа бўлсада бугун улар кундалик ҳаётимиздан, таомномамиздан мустаҳкам ўрин олган. Аммо табиатда шундай сабзавотлар борки, улар ўзларининг ажойиб таъмига қарамасдан дунё ва Ўзбекистон фермерларининг эътиборига тушмади. Бунинг сабабларидан бири аксарият мамлакатларда кўпгина мева ва сабзавотларнинг махсус миллий рўйхатдан жой олмаганлиги ва одамлар одатий таомномаларига уларнинг киритилмаганлигидадир. Хўш, бу қандай сабзавотлар?

  Қора гуруч

 Шолининг оқ, сарғиш, қизғиш, жигаррангда бўлиши кўпчиликка маълум. Ўзбекистонда унинг асосан оқ ва қизғиш ранглари ишлатилса, Жанубий Осиё мамлакатларида деярли барча мавжуд рангли навлари истеъмол қилинади. Қора гуруч Хитойда етиштирилади. Пиширилганда сиёҳрангга киради. У антоцианин (кучли антиоксидант), В витамини, ниацин, Е витамини, кальций, магний, марганец, темир ва рухга бой бўлиб, қадимда қора гуруч фақатгина император дастурхонига тортилган, оддий халққа унинг истеъмоли тақиқланган. Шунинг учун ҳам халқ унга “тақиқланган гуруч” дея ном қўйган. Оқланмаслиги сабабли, гуруч ўзида барча дармондориларни сақлаб қолади.  Шунинг учун ҳам хитойликлар қора гуручни камқонлик, кўз касалликлари, соч тўкилиши, организм қаришининг олдини олиш учун истеъмол қилишади. Бундан ташқари, мазкур навда оддий шолига нисбатан икки баробар кўп оқсил ва клетчатка бўлиб, иммунитетни кўтариш хусусиятига эга.  Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, қора гуруч парҳезли маҳсулотлар сирасига кириб, у астмани келтириб чиқарувчи бактерияларни нобуд қилади, турли хил тери касалликлари, шишлар, аллергиянинг олдини олади, ичакларни тозалайди.

Хабарингиз бор, шу ойда Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Унга тайёргарлик кўриш жараёнида ташкилий қўмита томонидан давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда Иқтисодиёт, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, манфаатдор идоралар, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Шубҳасиз, сув ресурслари Орол денгизи ҳавзаси барқарор ривожланишини таъминлашда ҳал қилувчи омилдир. Минтақамиз шароитида сув ҳамиша ҳаёт, аҳоли фаровонлиги ва ободлиги манбаи бўлиб келган ҳамда у давлатлар тараққиёти суръатини белгилаб беради.
Шу маънода, Орол фожиаси ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида гапирар эканмиз, обиҳаётдан оқилона ва тежаб фойдаланиш, ҳудуддаги экологик ҳамда сув мувозанатини асраб-авайлаш, уларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш билан узвий боғлиқ эканини яхши англаймиз.

 “To’maris-nur” хусусий корхонасига қарашли ушбу йирик савдо мажмуасининг очилишига бағишланган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларининг эркин фаолият олиб бориши учун қулай шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

 Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 20 мартдаги “Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ишга туширилган гипермаркетда кенг турдаги юқори сифатли савдо, овқатланиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.

Йирик гидроиншоотлар қурилишининг аҳоли ҳаётига таъсири масалалари бўйича етакчи мутахассис Таер Скуддер йирик тўғонлар барпо этилиши нечоғли мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақидаги фикрини ўзгартирди.
Йирик тўғонлар қурилиши лойиҳалари бўйича доимий маслаҳатчи бўлган Скуддер ўзининг 58 йилдан кўпроқ фаолияти давомида тўғонларни тегишли равишда барпо этиш ва бошқариш аҳолининг қашшоқлик даражасини, бундай иншоотлар етказадиган ижтимоий ва экологик зарарни камайтиради, деб ишонар эди. Бироқ 84 ёшни қаршилаган мутахассиснинг яқинда матбуотда ёзишича, йирик тўғонлар нафақат сарфланган харажатларни оқламайди, балки айни пайтда барпо этилаётган кўплаб тўғонлар «ҳалокатли экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади».
Калифорния технология институтининг ижтимоий фанлар бўйича фахрий профессори Скуддер тўғонлар барпо этилиши билан боғлиқ қарашлари йиллар давомида ўзгариб боргани ҳақида ёзади. Тўғонлар қурилиши тарафдори бўлган олим 1956 йили ўзининг бу мавзудаги дастлабки тадқиқот ишини амалга оширган. Ўшанда у бугунги Замбия ва Зимбабве давлатлари ҳудудидаги Гвамбе водийсидан 57 минг кишини мажбурий кўчириш оқибатларини ўрганган. Ўша пайтларда Жаҳон банки фаолияти тарихида энг катта миқдордаги кредит ҳисобидан молиялаштирилган Кариба тўғони қурилиши оқибатида Тонго аҳолисини Замбези дарёси оқими бўйлаб жойлашган унумсиз ерларга кўчиришга тўғри келган эди.
Шундан буён Скуддер ушбу одамлар ҳаётини кузатиб келади. Илгари аҳил ва мустақил ҳаёт кечирган Тонго аҳолиси кўчирилганидан сўнг очарчилик, ичкиликбозлик ва ишсизлик муаммосига дуч келди. Чорасиз қолган айрим кишилар эса кун кечириш мақсадида ноқонуний наркотиклар етиштириш ва унинг контрабандаси, браконьерлик, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, ушбу ҳудуд аҳолиси электр энергияси етишмаслигидан ҳам азият чекмоқда.

logo_uz