foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Тоғолди ҳудудида сув тошдан-тошга урилиб, пишқириб оқяпти. Тўрт беш киши қозон осиб, муздек сув атрофида гурунглашмоқда. Бу масканда ана шу каби «табиатни севувчилар» ҳар кун дам олиб кетади. Улардан эса полиэтилен халта, идишлар табиатга «эсдалик» бўлиб қолади. Чиқиндилар одамзотнинг табиатга зилол сув, тоза ҳаво, салқин гўша учун «раҳмати»дир, эҳтимол. Аммо бу қачонгача давом этади?

Бу экологик маданиятнинг пастлигидан дарак берадими ёки табиатга эътиборсизлигимиздан? Ташлаб кетилган чиқиндилар табиат кўркини бузиши билан бирга, шу атрофда яшовчи ҳайвонларнинг табиий популяциясига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, доривор ўсимликлар қайта униб чиқмаслигига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида жорий йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган Экоҳаракат ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Yo‘l chekkasida bo‘y cho‘zgan giyohlarning foydasiyu xususiyatlari nimalardan iborat ekani haqida ko‘pincha o‘ylab ham ko‘rmaymiz. Masalan, oftobrang qoqi o‘t uyqusizlik, ateroskleroz kabi xastaliklarni davolashda qo‘l kelsa, ismaloq damlamasi kamqonlik, tomoq, o‘pka, asab kasalliklariga davo sanaladi... Buyuk bobokalonimiz Abu Ali ibn Sinoning “Tib qonunlari” kitobida keltirilgan bu kabi ma’lumotlar hozir ham zamonaviy tibbiyotda keng qo‘llanib kelinmoqda.

O‘zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi tomonidan O‘zbekiston davlat tabiat muzeyi bilan hamkorlikda Keksalarni e’zozlash yiliga bag‘ishlab tashkil etilgan “Bahor ne’matlari” nomli ko‘rgazma ham yurtimizda o‘suvchi o‘simliklar, ularning shifobaxsh xususiyatlari haqida hikoya qiladi. 

Ko‘rgazmaning ochilishida mamlakatimizda yoshlarni Vatanga muhabbat, istiqlol g‘oyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlar jarayonida navqiron avlodning ona tabiatga bo‘lgan mehrini oshirish masalasiga ustuvor ahamiyat qaratilayotgani ta’kidlandi. 

Қайнатилган ичимлик суви шунчаки крандан олинган сувга нисбатан хавфсизроқ. Бу таъкиднинг ҳақиқат эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди, бироқ замонавий экологик шароит ҳар қандай аксиомаларга тузатиш киритади. Яқинда тадқиқотчилар гуруҳи кенг кўламли изланиш олиб боришди. Унга кўра, организмга сув билан бирга пластик ҳам тушаётгани аниқланди. Бу нафақат пластик идишлардаги сувларга тааллуқли, балки барчасига!

Чумоли жимитдеккина, заҳматкаш, деярли безарар мавжудот. Аммо «оқ чумоли», яъни термитлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Жуссаси кичик бўлсада, уларнинг ҳамласига, ҳатто асрлар синовидан ўтган тарихий обидалар, ноёб осори-атиқалар ҳам дош бера олмайди.

Термитларнинг асосий емиши ёғоч ва шу тардаги қурилиш материаллари бўлгани боис, аҳоли турар жойларига жиддий зиён етказади. 2002 йилда термитлар касридан биргина Қорақалпоғистон Республикаси 900 миллион сўм зарар кўрган. Табиатда кенг тарқалган бу митти мавжудот ер остида яшайди, қуёш нурига чидамсиз, шу сабабли тунда юзага чиқади. Маълум масофани босиб ўтиш, бошқа ҳудудга кўчиш зарурати туғилганда ер ости  йўли қазийди. Фанда термитларнинг 2 минг 800 тури маълум. Шундан 120 тури зараркунанда сифатида қайд этилган.

Мамлакатимизда ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб янгиланишлар, модернизациялаш ва ислоҳотлар албатта халқимиз турмуш даражасини яхшилаш ва оширишга қаратилган бўлиб хизмат қилмоқда. Барча жабҳалар қатори экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида  хам ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда аҳоли сонининг ва саноат  корхоналарининг жадал ривожланиши ҳамда ортиб бориши билан бир қаторда экологик муаммолар ҳам ортиб бормоқда. Бу муаммолар инсон фаолияти натижасида айниқса яққол намоён бўлмоқда. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, экологик муаммоларга бефарқлик жуда катта ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий инқирозни келтириб чиқаради. XX-асрнинг иккинчи ярми XXI-аср бошларига келиб экологик муаммолар сирасига “Чиқиндилар” муаммоси ҳам келиб қўшилди.

Сув — ҳаёт манбаи. Зеро, ҳаётимизни обиҳаётсиз тасаввур қилолмаймиз. Шундай экан, сувни асраб-авайлаш, унинг ҳар томчисидан унумли фойдаланиш жуда муҳим. Шу боис сўнгги пайтларда халқаро ҳамжамият ушбу масалага алоҳида эътибор қаратаётир.

Масалан, 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси билан мазкур ташкилотга аъзо давлатларга йилига бир маротаба жаҳон жамоатчилиги диққатини сув ресурсларини муҳофаза қилишга қаратиш таклифи билдирилиб, 22 март — Бутунжаҳон сув ресурслари куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Бинобарин, дунёда сувга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ортиб бораяпти. Шунинг учун обиҳаётдан тежаб-тергаб фойдаланиш, айниқса, уни саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳаларида ишлатишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик ниҳоятда зарурдир.

Маълумотларга кўра, Ер шарининг 71 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, унинг -атиги 2 фоизи истеъмолга яроқли, холос. Айни пайтда жаҳон бўйича 1,2 миллиард нафар киши тоза ичимлик сувига муҳтож. Сўнгги 40 йил ичида дунёда киши бошига тўғри келадиган чучук сув миқдори 60 фоиз камайган. Яқин 25 йил ичида бу кўрсаткич яна 2 баробар озайиши тахмин қилинмоқда. Кўриниб турибдики, обиҳаёт биз учун қанчалик қадрли бўлса, ундан тежаб фойдаланиш ҳам шу қадар аҳамиятлидир.

logo_uz