foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 50-модда.

Бугунги кун цивилизациясининг табиат мусаффолигига салбий таъсири нечоғли катта бўлса, унинг натижасида пайдо бўлаётган экологик муаммоларнинг ҳам инсониятга таъсири шунчалик юқори бўлмоқда. 

Статистик маълумотлар, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевадаги “Ҳавонинг ифлосланиши ва унинг соғлиққа таъсири” мавзусидаги биринчи глобал конференциясидаги ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб 15 ёшгача бўлган болаларнинг қарийб 93 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда. Бу, ўз навбатида, болаларнинг соғлиғи ва ривожланишига жиддий хавф солиб, ифлос ҳаводан касалланиш ҳолатининг 10 фоизи ўлим билан якун топмоқда. 
Бу – ифлосланган ҳаво сабаб биргина болалар саломатлигига етаётган зарар, холос. Унинг сайёрамиз ва инсониятга етказаётган зарарини ўлчаш ёки қиёслаш ғоят мушкул. Шу боис, бугунги кунда бутун дунёда экологик муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ва инсон ўртасида мувозанатни сақлаш билан боғлиқ вазифалар долзарб мавзуга айланди. 
Мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда мусаффолигини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани, тегишли дастурлар асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар бунда муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда аҳоли ва кенг жамоатчилик фаоллигини ошириш, бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. 
– Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ қонунлар ижроси доимий эътиборда, – дейди Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раиси ўринбосари Ф.Ҳимматов. – Бу борада тегишли бўлим ва инспекциялар томонидан ўз йўналишлари бўйича мунтазам мониторинг ва назорат олиб борилади. Хусусан, жорий йил аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда саноат корхоналарининг атмосферага чиқинди чиқарувчи манбалар устидан олиб борилган назорат ишлари натижасида вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг 382 чиқинди манбасидан намуна олиниб, 1 минг 535 таҳлил иши бажарилди. Атмосфера ҳавосининг таркибий ҳолатини ўрганиш борасидаги таҳлиллар 2017 йилга нисбатан кескин ўзгаришлар кузатилмаганини кўрсатди. 
Маълумотларга қараганда, вилоятда 99 минг 550 та автотранспорт воситаси газ ёқилғисига мослаштирилган ва натижада атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар миқдори камайган. Маълумки, бундай автотранспорт воситаларида ёнилғининг максимал ёниши атмосферага ташланадиган зарарли моддаларнинг бензинда ишловчи автомобиллардагига нисбатан сезиларли даражада кам бўлишини таъминлайди. 
Экологик муаммоларнинг олдини олиш ва зарарини камайтиришда аҳолининг экологик билими ва маданияти муҳим аҳамиятга эга. Бошқарма томонидан аҳолининг бу борадаги билим ва маданиятини юксалтириш, ҳар бир фуқаронинг атроф-муҳит муҳофазаси учун масъулиятини кучайтириш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган. Хусусан, жорий йилда мутахассислар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари билан телевидение ва радиода 346 бор суҳбат уюштирилиб, матбуотда мавзуга оид 185 мақола чоп этилган. Қарийб 3 мингта тарғибот тадбири ўтказилган. 
Мухтасар айтганда, Тошкент вилоятида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Зеро, инсоният келажаги атмосфера мусаффолигига, мусаффо ҳаво эса айни пайтда экология билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга боғлиқдир. 

Манбаъ: http://uza.uz/

logo_uz