foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш,  канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизациялаш борасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Тармоқда бажарилаётган ишлардан аҳоли розими? 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ташкил этилган анжуманда ушбу саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Таъкидланганидек, ўтган йили сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 850 минг нафардан ортиқ аҳолининг ушбу муаммоси  ўз ечимини топди. Бунга 106,3 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 165 км. ичимлик ҳамда оқова сув тармоқлари, 8 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилиши эвазига эришилди.

— Республика бюджетидан ажратилган 129,9 миллиард сўм маблағ ҳисобидан ўтган йили 272 та қишлоқ аҳоли пунктида ичимлик суви объектлари қурилиб, монтаж қилинди, — дейди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев. — 726,7 км. сув тармоқлари ётқизилиб, 119 та ер ости сув қудуғи ишга туширилди, 170 та насос ускунаси ўрнатилди. Албатта, тизимда олиб борилаётган ишлари ҳали етарлича эмас. Жорий йилда бу борадаги тадбирлар давом эттирилиб, жумладан, 301 ичимлик суви таъминоти, 4 та оқова сув ҳамда 13 та минтақалараро ва ўта муҳим объектларда қурилиш ва таъмирлаш, қишлоқ жойларда ва шаҳарларда янги қурилаётган уй-жойлар массивларини обиҳаёт билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилган.

Айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 797,6 км. ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 202 та сув олиш қудуғи қуриш, 396 та насос ускунасини ўрнатиш мўлжалланган.

Бунинг натижасида республикамиз бўйича 492 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурларни амалга оширилиши эса республикамизда марказлашган ичимлик суви таъминлаш даражасини 84 фоизга, айрим ҳудудларда эса 90 фоизга етказиш имконини беради. 

Манбаъ: xs.uz

 

logo_uz