foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон ноёб жониворлар-сайғоқлар ва жайронлар сақланиб қолган дунёнинг беш мамлакатидан биридир. 

Саҳро кенгликларида яшашга мослашган бу жонивор табиат инжиқларидан эмас, одамзотнинг ҳакалак отган нафси туфайли қирилиб кетаётгани жуда ачинарли. Ҳайвон нафақат гўшти, балки шоҳлари (жайрон шоҳлари шарқ табобатида кенг қўлланилади) учун браконьерлар ўлжасига айланмоқда. 

Жайрон Ўзбекистон“Қизил китоби"га киритилган бўлиб, уни юртимизда овлаш тақиқланган. Аммо...

2018 йил 20 январда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биоинспекциянинг ҳудудий инспекциялари инспекторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан ҳамкорликда Тахтакўпир тумани “Китай-козган” коллектори ҳудудида тезкор рейдлар олиб борилди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати. 

Туриниёз Нурабуллаев, Сидилла Аримбетов, Атамурат Бердияров, Саломат Искандаров бошқарувида бўлган “УАЗ-469”русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда ов қуроли билан отилган 20 бош ёввойи жайрон олиб кетилаётгани маълум бўлди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси экспертларининг хулосасига кўра, “Қизил китоб”га киритилган ноёб жониворларнинг нобуд қилиниши оқибатида ҳайвонот дунёсига жами 258 миллион 360 минг сўм миқдорида зарар етказилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манбаъ: uza.uz

logo_uz