foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТИ

ДАСТУРИ 

Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан бошлаб юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва эл фаровонлигига эришиш йўлида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий янгиланиш ва бунёдкорлик стратегияси изчил амалга ошириб келинмоқда.

Ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисоди, мустақил Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилиш тизими босқичма-босқич ривожланмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кучли ижтимоий сиёсат натижасида аҳолининг реал даромадлари ва фаровонлиги узлуксиз ошиб бормоқда. Моҳияти ва мазмуни жихатидан мутлақо ўзига хос бўлган таълим ва маориф, кадрлар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ва маданият тизимлари яратилди.

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТИНИНГ

У С Т А В И 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 

1.1. Ўзбекистон экологик ҳаракати (кейинги ўринларда – Экоҳаракат деб юритилади) фуқароларнинг бугунги ва келажак авлодининг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, инсон саломатлигини сақлаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларга сўзсиз риоя этилишига қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда бевосита фаол иштирок этишга ҳамда бу борада жамиятнинг барча саъйи-ҳаракатларини сафарбар этишга интилувчи фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллариниихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи оммавий жамоат ҳаракатидир.   

logo_uz