foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Мавзу: “Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзусидаги халқаро конференция.

Тадбир ўтказиладиган сана:  2018 йил 7-8 июнь,

Ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси иновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси.

Асос

Орол муаммоси жаҳон ҳамжамияти томонидан бугунги куннинг глобал муаммоларидан бири сифатида тан олинган.Оролденгизиқуришининг Марказий Осиё минтақаси учун кенг миқёсдаги экологик ва ижтимоий салбий оқибатлари 50 йилдан буён бутун дунёга маълум. Ўзбекистон Республикаси Орол фожиасининг Оролбўйи аҳолиси саломатлиги ва атроф муҳитига салбий таъсирини юмшатиш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Бироқ, муаммоларнинг кўлами минтақанинг экотизимларини тиклашга ва уларнинг барқарор ривожланишига эришишга қаратилган чора-тадбирларга кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишни талаб қилади. Орол денгизи ҳавзаси давлатларининг Оролбўйидаги экологик ҳолатни меъёрлаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш, ижтимоий муаммоларни ечимини топиш ва аҳолининг иқлим ўзгаришига мослашиши бўйича ҳамкорликдаги тизимли ҳаракатлари учун йирик инветициялар ва техник инновацияларга муҳтожлиги бор.

Ўзбекистон раҳбариятининг сайъи ҳаракатларида Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан яхши қўшничилик муносабатини ўрнатишга эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда минтақавий хусусиятга эга бўлган қатор масалалар, шу жумладан сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш муаммолари ўз ечимини топаётганлиги кўзга ташланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев айнан минтақа сув ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш масалаларини ҳал этиш ҳамда Орол фожиаси оқибатларини олдини олишга қаратилган ҳаракатларни бирлаштиришни Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб бердилар.  Халқаро форумлар қарорлари, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва делегацияларининг иккитомонлама ва кўптомонлама учрашувлари якунлари бу борадаги ишларнинг яққол мисолидир.

Режалаштирилаётган конференция инвестицияларни жалб этиш ва Орол денгизи аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашга       йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги имконият, туртки беради.

Конференция ва форуммавзусининг бир бирига яқинлигини ҳамда иштирокчилар таркибининг ягоналигини инобатга олиб, халқаро конференцияни, 2018 йил 5-8 июнь кунлари ўтказилиши мўлжалланаётган Марказий Осиёнинг иккинчи экологик форуми кунлари доирасида ўтказиш режалаштирилмоқда. 

 Конференциянинг мақсади:

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолияти доирасида минтақа давлатларининг Оролбўйи муаммоларини ҳал этишга қаратилган амалий ҳаракатларини келишиш;

  • Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган дастурларни ўзига хос  инвентаризациядан ўтказиш;
  • Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳома қилиш ва белгилаб олиш, шунингдек, уларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш.
  • Оролбўйи ҳудудларига ташриф: Нукус шаҳри, Мўйноқ шаҳри ва Орол денгизининг қуриган тубидаги “Кемалар қабристони”;
  • халқаро конференциянинг ялпи ва секцион йиғилишлари, шу жумладан Орол денгизининг қуриган тубида дарахт ўтқазишни мувофиқлаштириш бўйича махсус сессия ва ёшлар  сессияси;
  • тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг халқаро молия институтлари ва ташкилотлар вакилларининг учрашувлари ва бизнес-форум;
  • замонавий “яшил” (экологик тоза, ресурс ва энергия тежовчи) технологиялар, лойиҳалар ва дастурлар кўргазмаларининг намойиши.

Иштирокчилар: Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари ва вазирликлари вакиллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари, маҳаллий ва хорижий мутахассислар, БМТ, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, МОРЭМ вакиллари, етакчи халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, шунингдек, Оролбўйидаги лойиҳаларга сармоя киритишдан манфаатдор бўлган хорижий компаниялар, ННТ ва ОАВ вакиллари.

Кутилаётган натижалар:

1). Оролбўйидаги муаммоларни хал этишга йўналтирилган минтақа давлатларининг амалий фаолиятларини келишиш.

2). Орол  фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича аввал қабул қилинган дастурлар ва лойиҳаларни инвентаризиция қилиш ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3). Хорижий ва маҳаллий бизнес вакилларининг жалб қилинган инвестицияларини амалга ошириш учун, Оробўйи минтақасининг экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятини яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар тўпламни қабул қилиш.

4). БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,Оролни қўтқариш халқаро жамғармаси ГЭФагентлиги ва ОҚХЖ Қозоғистондаги ижроия дирекцияси ўртасида денгизнинг қуриган тубида ўрмон барпо этишни мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорлик Меморандумини имзолаш.

5). Оролнинг экологик муаммоларини муҳокама қилиш ва уларнинг ечимини топиш учун инновацион ечимлар ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланишга ёш мутахассисларни жалб қилиш.

6). Конференция материаллари тўпламини  чоп этиш.

Халқаро конференциянинг ишчи тиллари: рус ва инглиз синхрон таржима билан.

logo_uz