foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2016 йилнинг 12 август куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят табиатни муҳофаза қилиш кўмитаси  билан ҳамкорликда экологик рейд ўтказиди.

Экологик рейд давомида Урганч тумани Қорамон қишлоғининг ҳудудларида маҳалла фуқаролари томонидан ғалладан  бўшаган майдонларни ёқиш холатлари аниқланди.

Жорий йилнинг 18-июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг Боғот туман инспекцияси ҳамкорлигида экологик рейд ўтказиди.

Мазкур рейдда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг Боғот туман инспекцияси, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси  томонидан  Кашқадарё вилояти Косон тумани маҳаллалари ҳудудида ўз –ўзини бошқариш органларида қаттиқ ва маиший чиқиндилар вақтинчалик омборхоналарининг  ҳолатини ўрганиш ва уларнинг табиий муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида  экологик рейд ўтказилди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Андижон шаҳридаги “Бўстон”, ”Кенгаш” М.Ф.Й. кичик даҳаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан ҳамкорликда сувни муҳофаза қилиш бўйича  жамоатчилик экологик рейд ўтказилди.

Мазкур экологик рейдни ўтказишдан мақсад Андижон шаҳридаги “Бўстон”, ”Кенгаш” М.Ф.Й. кичик даҳаларида сув ва сувдан фойдаланиш, сувни муҳофаза қилиш бўйича махаллалардаги вазиятни ўрганишдан иборат.

Жорий йилнинг 17-июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси  томонидан Шеробод тумани “Галагузар” МФЙ, “Шеробод” дарёсининг сув муҳофазаси зонасида ҳамда Қумқўрғон туман “Гутепа” маҳалласи “Жанубий Сурхон” сув омбори қирғоқбўйи  ҳудудларида экологик рейдлар  ўтказилди.


Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Карши шаҳридаги “Чўлқувар”, “Кат” ва “Истиқлол” маҳалларида чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ҳолатини ўрганиш ва уларнинг табиий муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган экологик рейд ўтказилди.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг Боғот туман инспекцияси ҳамкорлигида Хоразм вилоят Шовот туманидаги “Наврўз” МФЙ да  экологик рейд ўтказилди.

Мазкур рейдда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг Боғот туман инспекцияси, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Андижон ҳудудий бўлинмаси томонидан да Андижон шаҳар “Ўзбекистон” М.Ф.Йда ҳамда Асака туман “Илғор” ҚФЙ, “Деватаги” МФЙларда атмосфера ҳавосини  муҳофаза  қилиш  бўйича  жамоатчилик экологик рейди ўтказилди.

Мазкур экологик рейдда М.Маматалиев, Экохаракат Андижон ҳудудий бўлинмаси координатори Абдурахмонов.Ф, Андижон шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори Азимов.Х, Андижон шаҳар “Ўзбекистон” МФЙ раиси  Исоқова Л,  Андижон шаҳар “Ўзбекистон” МФЙ даги 62-мактабгача таълим муассаси мудири  Исақов. Б,  Асака шаҳар “Илғор” ҚФЙ, “Деватаги” МФЙ раиси Мамадалиев.Ж, Асака шаҳар “Илғор” ҚФЙ, “Деватаги” МФЙ оқсоқоли ва маҳалла фаоллари қатнашдилар.

logo_uz