foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Муборак тумани “Дўстлик”, “Машъал”, “Ёшлик”, “Навоий” ҳамда “Қурувчилар” маҳаллалари ҳудудида экологик рейд ташкил қилинди.

Экологик рейд давомида, ҳозирда Республикамизда куз мавсуми бўлганлиги, хазонрезги бўлган ҳар бир ҳудудни тоза ва озода сақлаш, хазонларни ёқишни олдини олиш, қонун бузилишлар олдини олиш блорасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан куз фаслининг асосий муаммоларидан бири хазонрезги бўйича вилоятнинг Пахтачи тумани “Найман” МФЙ ҳудудида экологик рейд ўтказилди.

Мазкур рейд давомида хазонни ёқиш ҳолатларини аниқлаш ва мазкур ҳолатларнинг салбий таъсирини аҳолига тушунтириш ҳамда атроф муҳитга етказилаётган зарарларни камайтириш бўйича аҳолига тушунчалар берилди.

Экоҳаракат Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан хазонларнинг ёқиб юборилиши юзасидан Термиз шаҳрида экологик рейд ўтказилди. Экологик рейд давомида маҳалларда хазонларнинг ёқилиш кузатилиб қонун доирасида қонунбузарларга чоралар кўрилди ва тушунитириш ишлари олиб борилди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Хонқа туманидаги “Ёш куч”, “Туркистон”, “Аҳиллик” ва Боғот туманидаги “Нурафшон”, “Оқтепа” ва Янгибозор туманидаги “Ачақала”, “Олтинкўл” МФЙ лари ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик рейдлари ўтказилди.

Хоразм вилоят Ҳазорасп тумани ҳудудидаги маҳаллалаларда Экоҳаракат Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан экологик рейд ташкил қилинди. Мазкур экологик рейд давомида маҳалла ҳудудидаги антисанитар ҳолат, куз мавсумининг асосий муаммоларидан бири бўлган хазонларнинг ёқилиши муаммоси ва ушбу муаммо юзасидан жойларда йиғилган хазонларни тозаланмаганлик ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар бартараф қилинди. Экологик рейд якунида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул шахсларга ушбу ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Гурлан туманидаги “Жалойир” ва “Пахтачи” МФЙ лари ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик рейдлари ўтказилди.

Экоҳаракат Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоятнинг Янгиариқ тумани ҳудудида экологик рейд ўтказилди. Экологик рейд давомида экологик қоидабузарлик ҳолатлари аниқлаш ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолига атроф муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилди.

 

 

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида вилоятнинг Сангзор №15 постида “Ҳайвонот дунёсини ноқонуний овланиши юзасидан” экологик  рейд ўтказилди.

Мазкур экологик рейдни ўтказишдан мақсад  вилоятда мавжуд ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ҳайвонларнинг ноқонуний овланишини олдини олиш, мавжуд ҳайвонот дунёсини асраб авайлаш ва уларнинг турларини кўпайтириш каби ишларни амалга оширишда аҳолининг фаоллигини  оширишдан иборат.

logo_uz