foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Андижон вилояти Пахтаобод туманининг “Соҳилбўйи” ва Избоскан туманларида “Юқори” МФЙ да Ўзбекистон Экологик Андижон вилоят худудий бўлинмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чиқиндихоналарда санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши” юзасидан экологик назорат рейди бўлиб ўтди.

Тадбир давомида - Ўзбекистон ЭкологикАндижон вилоят худудий бўлинмаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Андижон вилоят бўлими вакиллари билан биргаликда  маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд чиқиндихоналарда  санитария-гигиена талабларига риоя қилиш ва экологик маданиятни шакллантиришда аҳолининг ролини янада оширишга қаратилган тавсиялари ҳамда  чиқиндихоналарда йиғилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш графиги йўқлиги буни тез кунларда бартараф этиш зарурлиги ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамкорликда иш ташкил қилишлари тавсия қилиниб бир қатор тушунчалар бериб ўтилди.

Бу каби рейдлар халқимиз манфаати ва  атроф табиий муҳитни озода сақлашга хизмат қилади деб ўйлайман.   

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz