Куни кеча Ўзбекистон экологиик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Зангиота тумани, “Ўзгариш” МФЙ “А.Навоий массиви ҳудудининг автомобиллар айланма йўли ёқасида жойлашган “Fartune Gaz Servis” МЧЖ томонидан автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси қурилаётганлиги аҳоли яшаш жойларига яқинлиги Х.Артиқов хонадонидан мазкур объект деворлари 15 метр узоқликда жойлашганлиги унинг ва оила аъзоларининг саломатлигига жиддий хавф туғдириши эҳтимоли мавжудлиги хақида мурожаатини  ўрганиш бўйича экологик рейд ташкил этилди.

Мазкур рейдни ўрганиш давомида “Fartune Gaz Servis” МЧЖ томонидан автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси ташкил қилинаётгани маълум бўлди. Мазкур объект қурилиши учун “Атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳаси” (ЗВОС) хужжати ишлаб чиқилган ва Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2018 йил 3 декабрдаги 05/2-2404 сонли ижобий хулосаси берилган. Лойиҳа хужжатида корхонада ўрнатилиши мўлжаланаётган асосий ифлослантирувчи манбадан энг яқин аҳоли хонадонигача бўлган масофа 125метр қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш Вазирлигининг “Аҳоли хонадонлари жойлашган ҳудудларда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича санитар норма ва қоидалар” (СанПиН 0350-17)да автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини жойлаштириш 100 метр қилиб белгиланган. Шунингдек корхона фаолияти учун берилган “Атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳаси”да кўрсатилган талабларнинг бажарилиши бошқарма томонидан назоратга олинганлиги маълум қилинди.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолатни ўрганиш ишлари якуни бўйича фуқаро Х.Артиқовга амалга ошираётган хўжалик фаолиятининг атроф - муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасини ишлаб чиқилганлиги ва уни давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги хақида барча хужжатлар нусхаси тақдим этилди.

Экоҳаракат Тошкент

вилояти ҳудудий бўлинмаси