foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Қарши тумани “Хонтепа”, “Ғубдин”, “Шойхўжа”, “Батош”, “Кўчкак”, “Мирмирон” ҳамда “Гулистон”  маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Туманлардаги мавжуд Марказий чиқиндихоналарда санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши юзасидан  экологик рейд бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Қарши туман инспекцияси, туман ДСЭНМ, туман “Тоза худуд” ДУК мутахассислари иштирок этдилар.

     Экологик рейднинг асосий мақсади, санитария-гигиена талабларига риоя қилиш

      ва экологик маданиятни шакллантиришда аҳолининг ролини янада оширишга

     қаратилди. 

     Мутахассислар таъкидлаганларидек, Қарши туманидаги экологик муаммолар ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини раислари огоҳлантирилди ва кўчабошилар ўртасида ободончилик ишларига бош-қош бўлиш, ҳашарлар ўтказиш орқали ҳудуднинг ободончилиги ва тозалигига эришиш борасида тушунтириш ишлари олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz