foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Самарқанд вилоят Оқдарё тумани ҳудудида «Туманлардаги мавжуд Марказий чиқиндихоналарда санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши» юзасидан рейд мониторинги ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси вакиллари, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси Оқдарё туман инспекцияси вакиллари, «Тоза ҳудуд»ДУК Оқдарё бўлими вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  Оқдарё тумани бўлими вакиллари қатнашдилар.

Рейд Окдаре тумани «Навруз», «Лойиш», «Навоий», МФЙ ҳудудларида ўтказилди. Рейд давомида маълум бўлдики, ушбу маҳаллаларда чиқиндиларни тўплаш шахобчалари мавжуд ва улар «Тоза худуд» ДУК томонидан тасдиқланган график асосида ўз вақтида ташиб кетилади. Лекин, баъзи-бир фуқаролар томонидан мавжуд чиқиндихоналарда санитария-гигиена талабларига риоя қилиш ҳар доим ҳам бажарилмаётганлиги, чиқиндиларни чиқиндихонани белгиланган жойларидан ташқарига ташлаб кетиш холатлари учраб турибти.

Аниқланган ҳолатлар бўйича, рейдда иштирок этган МФЙ вакилларига Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши замирида атроф-муҳит тозалигини сақлаш орқали аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этишда аҳоли ўртасида тушинтириш ишлари олиб борилиши муҳимлиги қайд этилди.

Рейд давомида аҳоли ўртасида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлашларни олдини олиш борасида тарғибот ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилганини қайд этилди.

Мазкур рейдни ўтказишдан мақсад, чиқиндихоналарда Санитария-гигиена талабларига риоя қилинишини ўрганиш ва экологик маданиятни шакллантиришда аҳолининг ролини янада ошириш, экологик муаммоларни бартараф қилишда, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва атроф-муҳит тозалиги, инсон саломатлиги учун муҳимлиги, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, аҳоли турар-жойларидаги чиқиндихоналарда санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши борасида аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларни олиб бориш ва уларни экологик билим ва маданиятларини оширишдан иборат.

Экоҳаракат Самарқанд

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz