Жорий йилнинг 23 – январь куни Навоий вилоятининг Кармана ва Навбаҳор туманларида мавжуд чиқиндихоналарда санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мазкур мониторингда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқрмаси ходимлари, санитар тозалаш билан шуғулланувчи ташкилот ходимлари, экоҳаракат фаоллари ва маҳалла фаоллари қатнашди.

Ҳозирги кунда вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК Навбаҳор филиали Навбаҳор туманида ва  “Бережливость” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси Камрмана туманларида аҳолига чиқиндиларни олиб чиқишдан тортиб ун утилизациясигача бўлган ишларни амалга оширмоқда. Чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойларининг аҳволи, чиқиндиларни олиб чиқиш графигига амал қилиниши, туман аҳолисининг чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати билан қамраб олиниши, техник имкониятлари, чиқинидихоналарда чиқиндиларни кўмилиши каби маълумотлар ўрганилди.  Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки аҳолининг экологик маданиятини ошириш орқали чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳамда кенг жамоатчиликнинг мазкур масалаларни ижобий ҳал  этишда янада фаоллигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси